Наманган вилоятида ЗИЛ-130 ва Нексия-1 русумли автомашиналар тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди, икки нафар йўловчилар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Почта бўлимларида аҳолидан тўловларни қабул қилиш кенгайтирилиб, аутсорсинг асосида банк ва давлат хизматларини тақдим этиш йўлга қўйилади.
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, 2021 йил 1 мартдан Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади.
Тошкентда ноқонуний диний ҳужралар фаолият юритганлиги аниқланди. Ҳужраларда ўқиган 30дан ортиқ болалар калтакланиб, мунтазам равишда оч қолдириш орқали жазоланган.
Туркияда 31 декабрдан 4 январга қадар 24 соатлик комендантлик соати жорий қилинди. Ўтган кунлар давомида мамлакатда 29 617 коронавирус инфекцияси аниқланди ва бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Жо Байден 306 та сайловчининг овозини қўлга киритди ва бу АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасини тасдиқлади. Дональд Трамп ноябрь ойидаги сайловлардан сўнг мағлубиятини тан олмади.
Россия тинчликпарвар кучлари воситачилиги билан Арманистон ва Озарбайжон ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Арманистонга 44 нафар, Озарбайжонга 12 нафар асирлар етказилди.
Бош прокурорни бир нечта ҳуқуқбузарликлард айблаган Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг важларини «ҳар томонлама ва холисона текшириш» мақсадида Республика идоралараро комиссияси тузилди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳа учун 93 млн доллар ажратади.
Россия қурилиш вазирлиги ва коммунал хизматлар бошқармаси мигрантларнинг қурилиш ишларига келишлари учун мамлакатга кириш шартларини соддалаштиришни сўради. Қурилиш вазирлиги 1 декабрь ҳолатига кўра мамлакатнинг 77 вилоятидан 50 тасидаги қурилиш майдонларида муҳожирлар етишмовчилиги кузатилаётганини айтган.
14 декабрь куни футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигасининг 2020/2021 йил 1/8 финал учрашувлари учун қуръа ташланди. 1/8 финалнинг дастлабки баҳслари 16, 17, 23 ва 24 февраль кунлари ўтказилади.
Тошкент шаҳар Бектемир туманида ИИО ходимлари томонидан 4 млн сўмга яқин пиротехника воситалари ушлаб қолинди.
Амударё бўйлаб Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган деярли 413 м узунликдаги автомобиль ва темир йўл кўприги қурилади. Шунингдек, Шовот туманидан Кораузоқ туманигача 79 километрлик темир йўл қурилади. Қурилишни январь ойида бошлаш режалаштирилган.
Қамчиқ довонида музлаган йўллар сабабли 13 та автотранспорт воситалари ЙТҲга учради. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳафтанинг ўрталаридан бошлаб ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Сешанба куни кечаси Фарғона водийси ҳудудлари ва шанба куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида қор ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Универсам» савдо мажумуасида ички ишлар орган ходимлари ер ости йўлагида ноқонуний савдо билан шуғулланувчи фуқароларга йўлакни бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш беришган. Огоҳлантиришларга мазкур фуқаролар рад жавобини бериб, жанжал кўтарган.
Ҳукумат қарори билан ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий Aqlvoy телеканали (болалар телеканали) ташкил этилади. Телеканал ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 апрелдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автотранспортларнинг ойналарини «тонировка» қилиш учун онлайн тарзда рухсатнома бериш давлат хизмати йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Ғузор туманининг собиқ ҳокими Саъдулла Бобоқулов деҳқон бозори раҳбарини ноқонуний равишда ишдан бўшатиб, унинг ўрнига ўз яқинини ишга тайинлагани ортидан бошланган суд жараёнларида судьяга босим ўтказгани сабабли ишдан олингани аниқланди. Вилоят ҳокимлиги эса у соғлиғи ёмонлашгани сабабли лавозимини тарк этганини маълум қилган эди. «Газета.uz» собиқ ҳоким иши бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижаларини қўлга киритди. Ҳодиса тафсилотлари.
Долларнинг расмий курси 20 сўмга кўтарилди ва жами 10 463 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз ошди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг