Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Қаҳҳоров Бухоро вилоятининг Пешкў туманига, Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Зиёдулла Давлатов эса Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманига ҳоким этиб тасдиқланди.
Польшада охирги кун давомида 13 855 та касалланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди. Аввалроқ Германияда ҳам ушбу кўрсаткич миллиондан ошган эди. Ҳозирда дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 64,5 млн га етди.
COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёда иш ҳақининг пасайишига ёки ўсишининг тўхташига олиб келди, деди ХМТ. Инқироз, айниқса, аёллар ва кам маошли ишчиларнинг даромадларига таъсир кўрсатди.
Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси билан боғлиқ бўлган хужжатлари йўқлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш кутилмоқда. Барча керакли маълумот маълумотлар базасидан текширилади.
Санъатилло Ҳикматов Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У Бухоро вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тайинланди. У ҳозирга қадар «Ғиждувон» ЭИЗ раҳбари вазифасида фаолият юритган.
15 ёшгача бўлганларда 60 фоиз ҳолатда эшитиш қобилияти нуқсонини олдини олишда профилактика чоралари ас қотиши мумкин. Қолаверса, Тошкентда йилига 70 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келади. Шундан келиб чиқиб, пойтахтда янги туғилган чақалоқларни эшитиш қобилиятининг универсал скринингидан ўтказиш синов лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Япония парламентининг аҳолини бепул эмлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилгани, Шимолий Корея хакерларининг олтита фармацевтика компаниясига ҳужуми, дунёда 40 миллиондан ортиқ одамнинг қулликда яшаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Путин келаси ҳафта Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берди.Биринчи бўлиб ўқитувчилар ва шифокорлар эмланиши кутилмоқда.
ДТМ миллий тест тизимида онлайн рўйхатдан ўтиш бошланганини эълон қилди. Декабрь ойидан она тили ва адабиёт ҳамда математика фанлари бўйича тестларни топшириш мумкин бўлади.
Халқ таълими вазирлиги тизимида 11 ой ичида 69,9 млрд сўм иш ҳақидан ўғрилик ва ортиқча тўловлар амалга оширилганлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, 220,8 млрд сўм миқдоридаги молиявий хато камчиликлар аниқланган.
Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби этиб Гаянэ Умерова тайинланди. У ҳозирда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори лавозимида фаолият юритади.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ҳаракатланаётган автомашина билан ЙТҲ содир бўлди. Ҳалоқат натижасида икки нафар инсон вафот этди. Яна беш нафар фуқаро эса оғир аҳволда касалхоналарга ётқизилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган саммитга тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Бир кишига кунига 5600 сўм миқдорида бўлган камбағаллик чeгараси қандай бeлгиланган ва нeга бу ҳисоб-китоб мукаммал эмас? Ўзбeкистонда камбағаллик мeзонларини ишлаб чиқишда қандай омилларни ҳисобга олиш кeрак? Бу ҳақда Жаҳон банки иқтисодчиси Уилям Зейтц билан суҳбатда ўқинг.
2021 йил январдан мол-мулк ва ер солиқларини кадастр қиймати асосида ҳисоблаш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Биринчи босқичда мазкур тизим квартира, якка тартибдаги уй-жой ва дала-ҳовлилар учун қўлланилади.
Дунё бўйлаб тахминан 1,3 млрд бола интернетга эга эмас. COVID -19 туфайли мактабларнинг ёпиқлиги болаларнинг таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлишига олиб келади, дейилади ЮНИСEФ ҳисоботида.
Ҳукумат қарорига кўра,1 декабрдан бошлаб раҳбарларга ишга келиб-кетишда автомобиллардан фойдаланмаслик тавсия этилди. Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинди.
Коронавирус инфекциясининг хатто енгил шакли ҳам эрта қаришни тезлаштириши мумкинлиги айтилди. Бундан ташқари, коронавирусдан тез ва осон тузалганларнинг 70 фоизида баъзи ички органларнинг патологияси кузатилган.
Буюк Британияда Pfizer/BioNTech вакцинасидан фойдаланиш учун рухсат берилди. Юқори риск гуруҳидагилар кейинги ҳафтадан бошлаб коронавирусга қарши эмланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг