АҚШ миллий валютасини расмий курси 2 сўмга қимматлаб, жами 10 209 сўм этиб белгиланди. Евро курси 12 минг сўмдан ошди ва рубль курси эса деярли 5 сўмга (137,46 сўм) тушди.
SpaceX компаниясининг Crew Dragon космик кемаси иккита космонавт билан бирга илк космик парвозидан кейин Ерга хавфсиз тарзда қайтиб келишди. Миссия 64 кун давом этди.
Ўзбекистонда COVID-19 беморлари сони 275 нафарга ортиб, жами 25828 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановскаяни қўллаб-қувватлаш учун 30 июль куни Минскда ўтказилган митинг 63 мингга яқин одамни тўплади (ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра). Бу мамлакатдаги энг йирик митингга айланди.
Нукус шаҳрида Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига ва халққа чуқур ҳамдардлик билдирди.
«Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди». Шавкат Мирзиёев Нукусга етиб келди ва Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди.
Қашқадарё вилояти туманлари ва шаҳарлари ҳокимларига 3 августдан бошлаб карантин чекловларини босқичма-босқич енгиллаштириш ҳуқуқи берилди. Қаршида 27 июлдан бошлаб маълум соатларда транспорт қатнови тақиқланган эди. Эндиликда бунга рухсат берилади, шунингдек, кийим-кечак бозорлари, сартарошхоналар, овқатланиш корхоналари ва бошқалар аста-секин очилади.
Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов нега COVID-19дан Тошкентда даволанаётганлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Унга кўра, бу ҳокимлар рўйхатда турадиган президент Администрацияси қошидаги Тиббиёт бош бошқармасининг талаби.
2 августдан 16 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича Россия, Жанубий Корея, Туркия, БАА, АҚШ, Хитой ва бошқа давлатлардан 24 та чартер рейс ташкил этилади.
31 июль куни Ўзбекистонда 738 кишида коронавирус аниқланиб, антирекорд янгиланди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди. Олдинроқ унда коронавирус аниқланган эди.
30 июль куни Ўзбекистонда 686 кишида коронавирус тасдиқланган бўлса, соғайганлар сони бўйича рекорд янгиланди — 743 нафар. Умумий кўрсаткич 23 271 тага етди.
Коронавирус пандемияси сабабли масофавий тарзда ўтказилган 52-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик 4 нафар ўқувчи кумуш ва бронза медаллари ҳамда диплом соҳибларига айланди. Таъкидланишича, бу йилги олимпиадада ўқувчилар лаборатория кимёвий тажрибаларисиз, фақат назарий босқични ўтказишди.
Тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларини мукофотлашга давлат бюджетидан 100 млрд сўм, Алишер Усмонов хайрия ёрдами маблағларидан — 100 млрд сўм ажратилади.
Якунига етаётган июль ойи аввалги йилларга нисбатан унчалик ҳам иссиқ бўлмади, тоғли ҳудудларда эса ёмғир кўпроқ ёғди. Июлнинг охирги кунлари — август бошида мамлакат бўйлаб ҳарорат +30…+33 даражагача пасаяди. Ёзнинг охирги ойи қандай бўлиши тўғрисида — Ўзгидромет бош синоптиги шарҳида.
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажаради. Аввалроқ ССВ раҳбари Алишер Шодмоновнинг даволанишда экани хабар қилинган эди.
Ўзбекистонда аъзолари 1,7 млн нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Бунинг учун 380 млрд сўм йўналтирилади. Шунингдек, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан яна 150 минг оила 1 млн сўмдан ёрдам олади.
Коронавирусдан даволанаётган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов оғир аҳволда, у ЎСВ ускунасига уланган.
Бухоро вилояти ҳокими Карим Камоловда коронавирус инфекцияси аниқланди. У Тошкентда даволанмоқда.
Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари Ўктам Барноев Тошкентдаги хусусий клиникада даволанмоқда, унга коронавирус ташхиси қўйилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг