Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги ўн кунда 16 нафар раҳбар ишдан бўшатилган, «талон-торожлик ва коррупция авж олган» кадастр соҳасига бағишлаб йиғилиш ўтказди. Давлат раҳбари тизимга рақамли технологияларни жорий этиш бўйича топшириқлар берди.
Наманганда «Халқ банки» ходимлари 11 кишини хабардор қилмасдан, улар номига 200 млн сўм кредит ажратиб, ўзлаштириб юборгани аниқланди.
Депутат Расул Кушербаев UzAuto Motors компаниясини Damas ларни «от нархларида» сотишда ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ оғир аҳволга эътибор бермасликда айблади. «Ўзавтосаноат» нинг таъкидлашича, компания хайрия мақсадида 37 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратган. Лекин компания депутатлар томонидан ишлаб чиқилган «Хайрия тўғрисида» ги қонун сабабли хайрияга ундан кўпроқ сарфлай олмаслигини айтмоқда.
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида аҳоли экинларини суғориш учун сув келмагани сабабли Нукус-Тошкент магистрал йўлини ёпиб қўйди. Туман ҳокими ва бошқа мутасаддилар воқеа жойига келиб, масала қисқа вақтда ижобий ҳал этилди.
Марказий банк раисининг собиқ ўринбосари, иқтисодиёт фанлари доктори Ашур Қодиров ва таниқли олим, академик Саттор Турсунмуҳаммедов олам ўтди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тасдиқланган беморлар сони 165 нафарга ошиб, умумий кўрсаткич 17 755 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг асосий қисми — 104 таси Тошкентда, 54 таси эса Андижонда аниқланди.
Паркент туманида карантин қоидаларини бузган 86 кишига истисно тариқасида 397,6 млн сўмлик жарималар тайинланмагани аниқланди.
2020 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,2 фоизга пасайди. Жумладан, экспорт — 22,6 фоизга, импорт — 15 фоизга камайди.
Хитойнинг Sinopharm Group компанияси коронавирус вакцинаси синовларининг якуний босқичини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини билдирди. Янги вакцина БААда ҳам синовдан ўтказилади.
Қувайт жамғармаси Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини коронавирусга қарши курашда зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 млн доллар ажратишни маъқуллади.
«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Исроил тажрибасига суянган ҳолда хориждан Ўзбекистон фуқароларини олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштиришни таклиф қилди. Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев хорижда қолган барчани қайтаришга ваъда берган эди.
Тошкент Давлат техника университети (ТДТУ), Тошкент архитектура-қурилиш институти (ТАҚИ) ва Тошкент кимё технология институти (ТКТИ) талабаларда касбий маҳоратни ошириш ва амалий кўникмаларни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон муҳандис-маслаҳатчилар уюшмаси (ЎзММУ) билан ҳамкорлик қилади.
Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев бир вақтнинг ўзида Португалияда ҳам элчи этиб тайинланди. 20 июль куни у Португалия президентига ишонч ёрлиғини топширди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош рассоми, хизмат кўрсатган маданият ходими Зубайдулла Ботиров 57 ёшда ҳаётдан кўз юмди. У 10 йилдан ортиқ Мустақиллик кунига бағишланган байрам тантаналарида саҳналаштирувчи рассом сифатида ишлаган.
Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди. Ер ости силкинишлари ўчоғи Қирғизистонда жойлашган бўлиб, зилзила Фарғонада 4 балл билан сезилди.
«Пахтакор», «Бухоро» ҳамда «Сурхон» футбол клубларининг ўндан зиёд ўйинчиларида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли Суперлига учрашувлари 28 июлга қадар тўхтатилади.
Коронавирус беморлари сони 276 нафарга ортиб, жами 17590 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қороқалпоғистонда, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 31 июль куни Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо — Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлишини эълон қилди.
Шавкат Мирзиёев уйда даволанаётган аломатларсиз беморлар билан поликлиникалар шифокорлари доимий мулоқотни йўлга қўйиши бўйича топшириқ берди. «Чиқиш ман этилади. Олиб келиб берамиз ҳамма нарсани. Агар у кўчага чиқса зарарланиш эҳтимоли 200 фоиз бошқа одамларнинг», — деди президент.
Ўзбекистонда 20 июль куни 562 та коронавирус ҳолати тасдиқланиб, умумий кўрсаткич 17314 тага етди. Соғайганлар, карантиндагилар ва вафот этганлар статистикаси, ҳудудлардаги вазият.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг