Коронавирус ҳолатлари 18,5 мингдан ошди
23 июль 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 18,5 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 152 нафарга ортиб, жами 18531 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

Кун давомида 498 та коронавирус ҳолати аниқланди
23 июль 2020, 00:28

Кун давомида 498 та коронавирус ҳолати аниқланди

22 июль куни Ўзбекистонда 498 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 18379 тага етди. Кун давомида рекорд даражада — 351 бемор соғайди, 3 киши вафот этди.

Коронавирус аниқланган собиқ бош прокурор ўринбосари вафот этди
22 июль 2020, 19:37

Коронавирус аниқланган собиқ бош прокурор ўринбосари вафот этди

Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Хакимбай Халимов оламдан ўтди. Аввалроқ унда коронавирус аниқланган эди.

Кам таъминланганларга ажратилган 82,2 млн сўм ўзлаштириб юборилди
22 июль 2020, 19:18

Кам таъминланганларга ажратилган 82,2 млн сўм ўзлаштириб юборилди

Шаҳрихон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини мансабдор шахслари кам таъминланган оилалар тоифасига кирмайдиган 51 фуқарога асоссиз равишда моддий ёрдам пули тўлаб берган. Оқибатда 82,2 млн сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган.

Андижон СЭОМ мансабдорлари 160 млн сўмга яқин бюджет маблағларини талон-торож қилди
22 июль 2020, 18:52 2

Андижон СЭОМ мансабдорлари 160 млн сўмга яқин бюджет маблағларини талон-торож қилди

Андижонда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдорлари 326,4 млн сўмлик дезинфекция воситаларини бозор нархидан 159,3 млн сўмга сотиб олиб, бюджет маблағларини талон-тарож қилди. Аввалроқ Навоий, Наманган, Бухоро ва Қашқадарёда ҳам худди шундай жиноятлар содир этилганди.

Тошкентдаги Жомий бозори яқинида ёнғин содир бўлди — видео
22 июль 2020, 18:13

Тошкентдаги Жомий бозори яқинида ёнғин содир бўлди — видео

Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган Жомий бозори яқинидаги бир нечта қурилиш дўконларида ёнғин келиб чиқди. Аланга 200 кв м майдондаги иншоот ва мулкларга зарар етказди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар ярим йилда 122 мингдан ортиқ ишни кўриб чиқди
22 июль 2020, 17:36

Фуқаролик ишлари бўйича судлар ярим йилда 122 мингдан ортиқ ишни кўриб чиқди

Фуқаролик ишлари бўйича судлар ярим йилда 19 мингдан ортиқ ажрим тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиб, уларнинг 11 мингга яқинини қаноатлантирди.

Яна 153 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 18324)
22 июль 2020, 17:10

Яна 153 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 18324)

Коронавирус беморлари сони 153 нафарга ортиб, жами 18324 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 93 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

Коронавирусдан даволашда қўлланиладиган дори ва тиббий техникалар импорти қулайлашди
22 июль 2020, 16:48 2

Коронавирусдан даволашда қўлланиладиган дори ва тиббий техникалар импорти қулайлашди

Республикада рўйхатдан ўтказмасдан импорт қилинадиган ҳамда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори-дармон, биологик қўшимчалар, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати тасдиқланди.

Уй шароитида COVID-19 дан даволанаётган беморлар сони маълум қилинди
22 июль 2020, 16:32

Уй шароитида COVID-19 дан даволанаётган беморлар сони маълум қилинди

Мамлакат бўйича коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган беморлар сони 1706 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг энг кўпи Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида.

Махсус транспорт воситаларини ўтказиб юборган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди
22 июль 2020, 14:00

Махсус транспорт воситаларини ўтказиб юборган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди

Махсус транспорт воситаларига йўл бериш учун йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Президент Маъмурий жавобгарлик кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Наманганда Changan кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилади
22 июль 2020, 13:56

Наманганда Changan кичик юк автомобиллари ишлаб чиқарилади

Чуст туманида жойлашган «Наманган» эркин иқтисодий зонасида Хитойнинг Сhangan бренди остида кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланди. Жами 5,8 млн доллар миқдорида инвестиция жалб қилинаётган лойиҳа доирасида ишлаб чиқариш жараёни 2021 йилнинг биринчи чорагида бошланиши кутилмоқда.

Украинанинг Луцк шаҳрида қуролланган шахс 20 йўловчиси бўлган автобусни гаровга олди
22 июль 2020, 13:35

Украинанинг Луцк шаҳрида қуролланган шахс 20 йўловчиси бўлган автобусни гаровга олди

Украинанинг Луцк шаҳрида қуролланган шахс 20 га яқин йўловчиси бўлган автобусни 12 соатга яқин гаровда ушлаб турди. Мамлакат президенти Володимир Зеленский босқинчининг талабини бажаргандан сўнг гаровга олинганлар озод этилди. Қурбонлар йўқлиги тасдиқланди.

Ўзбекистонда енгил зирҳли автомобил ишлаб чиқарилмоқда
22 июль 2020, 13:30

Ўзбекистонда енгил зирҳли автомобил ишлаб чиқарилмоқда

Давлат мудофаа саноати қўмитаси TARLON (4×4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг тажриба намунасини ишлаб чиқарди. Автомобил 9 кишини сиғдириб, 7 дона ўқ отиш туйнукларига эга.

«Монополиялар давлат ва халқни зулукдек ўлгунча сўришади» — Кушербаев
22 июль 2020, 13:10

«Монополиялар давлат ва халқни зулукдек ўлгунча сўришади» — Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев монополистлар инқироз даврида «катта-катта маблағларга эга бўлаётганлиги»га эътибор қаратди. Энергетика вазирлиги депутатнинг гапларига эътироз билдириб, истеъмол бўйича тўловлар билан боғлиқ вазият яхшилангач, давлат томонидан соҳани қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар бюджетга қайтарилишини маълум қилди.

Ўз қизини 17 минг долларга сотмоқчи бўлган она қўлга олинди
22 июль 2020, 12:04

Ўз қизини 17 минг долларга сотмоқчи бўлган она қўлга олинди

Гулистонда 2019 йилда туғилган қизини 17 минг долларга сотаётган она қўлга олинди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди
22 июль 2020, 11:51

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди

Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди
22 июль 2020, 11:37

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда ўқитувчилар фаолиятига аралашган фуқаролар ёки мансабдор шахслар БҲМнинг 10 бараваригача жаримага тортилади. Тегишли модда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» ги кодексига киритилди.

200 га яқин талабалар Россиядан олиб келинди
22 июль 2020, 11:32

200 га яқин талабалар Россиядан олиб келинди

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Россиянинг Новосибирск шаҳридан 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 4,8 млрд доллар хорижий инвестициялар киритилган
22 июль 2020, 10:53

Январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 4,8 млрд доллар хорижий инвестициялар киритилган

Январь-июнь ойларида Ўзбекистон умумий ҳажми 4,8 млрд доллар хорижий инвестициялар жалб қилди, бундан 3,2 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга тўғри келди. Инвестициялар киритиш бўйича Россия, Хитой, Германия ва Туркия етакчилик қилди. Иқтисодчи Беҳзод Хошимов тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ХВЖ прогнозидан 4,2 баробар юқори бўлганига эътибор қаратди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг