2020 йили Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жами 327 та жиноят иши бўйича 459 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди. Улар мамлакатга 172,2 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказган. Энг кўп жиноятлар туман (шаҳар) даражасидаги ходимлар томонидан содир этилган.
Дональд Трамп Гонконгда миллий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда қатнашган компаниялар ва шахсларга нисбатан чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Шундан сўнг Хитой АҚШга қарши жавоб санкцияларини қўллаши мумкинлиги билан огоҳлантирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чирчиқдаги Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси тиббий ходимларининг ёппасига иш ташлагани ва муассасанинг ёпилгани ҳақидаги хабарлар инкор этилди.
Жарқўрғонда судьяларнинг обрўсизлантирилиши ва суд ходимларининг калтакланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гулистон шаҳрига киришдаги блок-постлардан бирида ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари судьяга нисбатан куч ишлатиб, тан жароҳати етказишган. ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Вафот этган икки нафар ИИВ ходимларида коронавирус инфекцияси аниқланганини вазирлик матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов «Газета.uz» га тасдиқлади.
АҚШ ҳукумати пандемия сабабли онлайн таълимга ўтган чет эллик талабалар учун визаларни бекор қилиш режаларидан воз кечди. Олдинроқ, Гарвард университети ва Массачусетс технология институти, шунингдек 17 штат ва Колумбия округи расмийлари Трамп маъмуриятининг ушбу қарори бўйича судга мурожаат қилишган эди.
2020 йили биринчи ярмида жисмоний шахслар 2,2 млрд АҚШ долларига тенг чет эл валютасини сотган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 57 фоизга ошган. Шу билан бирга, жисмоний шахслар 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3 баробар кўпроқ чет эл валютасини сотиб олишган (2019 йили — $557 млн, 2020 йили — $1,7 млрд).
Президент Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат фонди қошида венчур фонд ташкил этиш тўғрисида кўрсатма берди. Дастлаб унинг ҳажми 1 млн долларни ташкил этади. Ҳар бир вилоятдаги энг яхши стартап лойиҳаларига 50 млндан 200 млн сўмгача миқдорда грантлар ажратилади.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси ва Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди. «Газета.uz» нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беришича, у «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси лавозимини тарк этади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг биринчи раиси ва президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган Анвар Шарапов вафот этди.
Samsung компанияси 6G алоқа технологияси 2028 йилда пайдо бўлиши ва 2030 йилга келиб оммалашишини тахмин қилмоқда. Янги алоқа технологиясининг максимал тезлиги — 1 000 Гигабит/с гача чиқиши мумкин.
Коронавирус инфекциясига чалинган 66 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 68 нафарга етди.
Коронавирус беморлари сони 208 нафарга ортиб, жами 14293 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (75), Тошкент шаҳрида (71) ва Андижон вилоятида (62) қайд этилди.
Тошкентда коронавирусга чалинган эр-хотин ҳаётдан кўз юмди. Кун давомида 4, умумий 67 киши ушбу инфекция қурбонига айланди.
14 июль куни Ўзбекистонда қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 14 мингдан ошди. Янги ҳолатларнинг 191 таси аҳоли орасида қайд этилди.
Президент топшириғи билан вилоятларда дори воситаларининг уч ойлик захираси яратилиши лозим: «Дори воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади». У ҳокимларга эрталаб ва кечқурун ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг саволларига жавоб беришни ҳам топширди.
Ўзбекистонда мактабларда касбга ўқитиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. 2020−2021 ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўланади.
Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича рейтингида 6 ўринга пастлади ва 193 мамлакат орасида 87-ўринни эгаллади.
АҚШда сўнгги 17 йил ичида илк бор федерал даражадаги жиноятда айбланган маҳкум қатл этилди. Уч кишилик оилани ўлдирганликда айбланган 47 ёшли маҳкумнинг танасига ўлим инъекцияси юборилди. Мамлакатда июль-август ойларида яна уч киши қатл этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг