Коронавирус аниқланганлар сони 3369 нафарга етди
27 май 2020, 23:38

Коронавирус аниқланганлар сони 3369 нафарга етди

Ўзбекистонда яна 14 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 3369 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган.

500 дан зиёд бозорларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди
27 май 2020, 23:31

500 дан зиёд бозорларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди

Президент самарасиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, шунингдек, 500 дан зиёд бозорларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистон сайёҳларни қабул қилишга тайёрланмоқда
27 май 2020, 23:15

Ўзбекистон сайёҳларни қабул қилишга тайёрланмоқда

Президентга «Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган» лойиҳаси тақдим этилди. У биринчи босқичда «яшил» ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш зарурлигини таъкидлади. Кейинчалик коронавирус жиловланган давлатлар билан туризм алоқалари тиклаш режалаштирилмоқда.

Хоразмда ёш она икки яшар ўғлини 7700 долларга нархлади
27 май 2020, 20:21

Хоразмда ёш она икки яшар ўғлини 7700 долларга нархлади

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида 23 ёшли она икки яшар ўғлини бошқа бир аёлга 7700 долларга сотаётганда ушланди.

Юк машинаси босиб кетган эшак арава йўловчиси ҳалок бўлди
27 май 2020, 20:01

Юк машинаси босиб кетган эшак арава йўловчиси ҳалок бўлди

Фарғона вилоятида юк машинаси икки йўловчи — ота ва бола миниб кетаётган эшак аравани босиб кетди. Ота ҳодиса жойида ҳалок бўлди, ўсмир эса шифохонага ётқизилди.

Май ойи ўз ҳарорат рекордларини қўймоқда — Ўзгидромет
27 май 2020, 19:37

Май ойи ўз ҳарорат рекордларини қўймоқда — Ўзгидромет

26 май куни ҳаво ҳарорати 40, чўл ҳудудларида эса 44 даражагача кўтарилиб, Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ушбу кун учун метеокузатувлар тарихидаги рекорд даража қайд этилди.

35 туп қарағай дарахтини кесган шахс 165,5 млн сўм жаримага тортилди
27 май 2020, 19:21

35 туп қарағай дарахтини кесган шахс 165,5 млн сўм жаримага тортилди

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида фуқаро дарахтлар кесилишига мораторий жорий этилишига қарамасдан, автосервис қуриш мақсадида 35 туп қарағай дарахтини кесиб ташлади. Унга нисбатан жами 165,5 млн сўм миқдорида маъмурий жарима тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайди (жами — 3355)
27 май 2020, 17:05

Коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайди (жами — 3355)

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайиб, жами 3355 тага етди. Янги ҳолатлар хориждан кириб келган фуқаролар (16) ва коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар (6) орасида аниқланган. Кун давомида 65 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Учта янги давлат мукофоти таъсис этилди
27 май 2020, 15:17

Учта янги давлат мукофоти таъсис этилди

Ўзбекистонда «Саломатлик» ордени, «Соғлом турмуш» медали ва «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилди. Улар коронавирус пандемияси даврида, табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат кўрсатганларга, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ҳисса қўшганларга берилади.

Қашқадарёда машина уриб юборган кекса аёл ҳодиса жойида вафот этди
27 май 2020, 14:50

Қашқадарёда машина уриб юборган кекса аёл ҳодиса жойида вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Lacetti ҳайдовчиси машинани орқага бошқараётиб, 67 ёшли аёлни уриб юборди ва ҳодиса жойидан қочиб кетди. Пиёда вафот этди.

Ўзбекистонда ишсизлик 9,4 фоизни ташкил қилди
27 май 2020, 14:14

Ўзбекистонда ишсизлик 9,4 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистонда биринчи чоракда ишсизлик 9,4 фоизни ташкил қилди. Энг юқори ишсизлик даражаси Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида — 9,8 фоиз, энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида — 7,8 фоиз қайд этилди. Ишсизлар сони қарийб 1,4 млн кишини ташкил этмоқда.

Маҳаллий хусусий инвесторлар преференцияларга эга бўлади
27 май 2020, 13:28

Маҳаллий хусусий инвесторлар преференцияларга эга бўлади

Фақатгина хорижлик инвесторларга берилаётган преференциялар эндиликда маҳаллий хусусий сармоядорларга ҳам тақдим этилади. Улар ўз ҳисобларидан 25 млн долларлик лойиҳани бошласалар, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари бюджет ҳисобидан қилиб берилади.

Молиявий назорат департаменти шифокорлар рағбат пули кечикканини аниқлади
27 май 2020, 12:56

Молиявий назорат департаменти шифокорлар рағбат пули кечикканини аниқлади

Май ойи ўрталарида Давлат молиявий назорат департаменти коронавирусга чалинган беморларни даволаётган ёки карантиндаги шахсларни кузатаётган тиббиёт ходимларига 19,6 млрд сўмлик рағбатлантириш пулларини тўлаш кечикканини аниқлади. Бундан ташқари, ушбу ишда қатнашмаётган ходимларга ҳам пул тўлангани маълум бўлди.

Twitter Трапмнинг хабарини ишончсиз деб белгилади
27 май 2020, 12:18

Twitter Трапмнинг хабарини ишончсиз деб белгилади

Дональд Трампнинг Twitter даги хабарларига биринчи маротаба ишончсиз бўлиши мумкинлиги ва қўшимча текширув кераклиги ҳақидаги махсус белги берилди. АҚШ президенти Twitter ни сўз эркинлигини бўғишда айблади.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди
27 май 2020, 11:52

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари маълум қилинди

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг ҳисобига 7,44 трлн сўм келиб тушган бўлса, жамғарма харажатлари эса 3,306 трлн сўмга тенг бўлди. Маблағларнинг катта қисми иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга ва тиббиёт соҳасига йўналтирилган. Сув таъминоти ва ирригация тадбирларига 504 млрд сўм сарфланган.

«Бензин импортига акциз солиғини ошириш мақсадга мувофиқ эмас» — Монополияга қарши курашиш қўмитаси
27 май 2020, 10:21

«Бензин импортига акциз солиғини ошириш мақсадга мувофиқ эмас» — Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан бензин маҳсулоти импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга ошириш етарлича иқтисодий асослантирилмаган ва мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.

Коронавирус беморлари сони 3300 нафардан ошди
27 май 2020, 10:06

Коронавирус беморлари сони 3300 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 43 нафарга ортиб, жами 3333 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Навоийда (35), Тошкент (6) ва Наманган (2) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (4) қайд этилди.

Коронавирус ҳолатлари сони 3300 тага яқинлашди
26 май 2020, 23:47

Коронавирус ҳолатлари сони 3300 тага яқинлашди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони кун давомида 75 тага ўсиб, 3290 тага етди. Тўққизта янги COVID-19 ҳолати карантинга олинганлар орасида аниқланди.

Самарқандда коронавирус бемори вафот этди
26 май 2020, 23:25

Самарқандда коронавирус бемори вафот этди

Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинган 63 ёшли эркак ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 натижасида вафот этганлар сони 14 нафарга етди.

Россия Ғалаба парадини июнда ўтказадиган бўлди
26 май 2020, 21:39

Россия Ғалаба парадини июнда ўтказадиган бўлди

Россия президенти Владимир Путин мамлакада коронавирус тарқалиши ўзининг чўққисига чиққанини маълум қилиб, 24 июнь куни Москвада Ғалаба парадини ўтказишга топшириқ берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг