Қозоғистон Марказий банки компаниялар учун нақд пул ечишга чекловлар жорий этди. Қайд этилишича, бу яширин иқтисодиётга қарши курашга қаратилган бўлиб, операциялар шаффофлигини оширади ва пул ювишга тўсиқ бўлади.
Марказий банк валютада кредит олганларнинг сўм девальвацияси натижасида кўрадиган зарарларини қоплашни режалаштираётгани йўқ. Валютадаги кредитлар бўйича хатарларни қарз олувчиларининг ўзлари мустақил равишда ҳисобга олишлари керак, дея қайд этди назоратчи.
21 апрель куни коронавирусдан тузалганлар сони янги қайд этилган COVID-19 ҳолатларидан кўпроқ бўлди. Тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони сўнгги икки кунга нисбатан қисқарган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар 21 тага кўпайиб, жами 1678 тага етди.
Давлат солиқ қўмитаси карантин даврида йирик солиқ тўловчиларнинг транспорт воситаларига махсус рухсат берувчи стикерлар беришни бошлайди. Рухсат берувчи стикер олинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради. Стикерлар фақат белгиланган йўналиш бўйича, хизмат мақсадларида соат 9:00 дан 18:00 гача транспорт воситасидан фойдаланиш учун берилади.
Дарслик чоп этувчи нашриёт-матбаа корхонларининг фаолият юритишига рухсат берилди. Ушбу корхона раҳбарлари санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилишига шахсан жавобгар бўлишади.
Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида яна 13 нафар коронавирус бемори тузалди. Жами коронавирусдан тузалган беморлар сони 357 кишига етди.
Тошкент тиббиёт академияси клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган 10 бемор буткул соғайди. Уларнинг уч нафари Россия, бири Туркиядан келган бўлса, қолганлари беморлар билан мулоқотда инфекция юқтирган. Ҳозирга келиб жами соғайганлар сони 344 кишига етди.
Хоразм вилоятида янги ташкил этилган Тупроққалъа туманига ҳоким, прокурор, ИИБ, ДСИ бошлиқлари тайинланди.
Тошкент шаҳри, Бухоро, Хоразм ва Наманган вилоятларида жами 50 нафар коронавирус бемори соғайиб, мамлакатда тўлиқ тузалган беморлар сони 334 кишига етди.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков хусусий клиникалар COVID-19 тестини ўтказишда иштирок этмаслигини маълум қилди. Аввалроқ уларга бундай имконият берилганлиги ҳақида хабар қилинган эди, аммо давлатдаги лаборатория имкониятлари етарли эканлиги айтилди.
Коронавирус аниқланган 73 ёшли (эркак) бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Фарғона вилоятида коронавирус инфекцияси аниқланган 5 нафар бемор тўлиқ соғайди. Мамлакат бўйича жами тузалганлар сони 274 нафарга етди.
Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 8 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 269 нафар бемор тўлиқ шифо топди.
Нарзулло Обломуродов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Исломбек Боқижонов эса раис ўринбосари этиб тайинланди.
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда коронавирус пандемияси шароитида фуқароларга бепул психологик ёрдам кўрсатувчи ресурс ишга туширилганлигини олқишлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Америка фуқароларининг иш жойларини сақлаб қолиш учун мамлакатга иммиграцияни тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолашини айтди.
Ўзбекистон коронавирусни даволашда қўлланилаётган ўпкани сунъий шамоллатиш ускунаси ва полимераза занжири реакцияси мосламаларини сотиб олиш учун Япония ҳукумати грантларини жалб қилишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида тўрт поғона юқорилаб, 180 давлат орасида 156-ўринни эгаллади. Мамлакатдаги вазият ҳали ҳам «мураккаб» деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистонда 150 мингга яқин фуқаро коронавирус бўйича тестдан ўтказилган. Коронавирусга тестлар сони максимал оширилса карантин шартларини юмшатиш мумкинлиги айтилган. Ўз ўрнида, мамлакатда экспресс-тестлар ўтказилмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг