Шанба куни кучсиз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
24 апрель 2020, 14:15

Шанба куни кучсиз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Жума ва шанба куни кечқурун кучсиз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамолнинг тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 22−25 даражагача пасаяди.

Uzcard ягона электрон чипта сотиш тизимини яратиши мумкин
24 апрель 2020, 14:11

Uzcard ягона электрон чипта сотиш тизимини яратиши мумкин

Ўзбекистонда ягона электрон чипта сотиш тизими яратилади. Тизим орқали транспортлар учун ва бошқа чипталарни сотиб олиш мумкин бўлади.

Коронавирусдан соғайганлар сони 600 кишига яқинлашди
24 апрель 2020, 14:10

Коронавирусдан соғайганлар сони 600 кишига яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайган беморлар сони 598 нафарга етди.

Грузиянинг TBC банки Ўзбекистонда ўз фаолиятини июнь ойида бошлайди
24 апрель 2020, 13:54

Грузиянинг TBC банки Ўзбекистонда ўз фаолиятини июнь ойида бошлайди

TBC Uzbekistan июндан иш бошлайди. Банк нақд пул кўринишидаги кредитлар, иш ҳақи гаров кредитлари, автокредитлар ва бошқа хизматларни таклиф қилади. Банкка тегишли Payme компанияси эса алоҳида ишини давом эттиради.

Уханда беморларга ёрдам берган қурилмалар Тошкентга олиб келинди
24 апрель 2020, 13:27

Уханда беморларга ёрдам берган қурилмалар Тошкентга олиб келинди

Ухань шаҳрида COVID-19 нинг оғир кўринишларини даволашда юқори самара берган КТЭА ўпка касалликларини даволаш учун электрон аппаратлар Тошкентга олиб келинди. Қурилмалар шифохоналарга коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун беғараз топширилади.

Ўзбекистон пандемия оқибатларини юмшатиш учун 3,1 млрд доллар жалб қилмоқчи
24 апрель 2020, 13:11

Ўзбекистон пандемия оқибатларини юмшатиш учун 3,1 млрд доллар жалб қилмоқчи

Ўзбекистон коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун 3,1 млрд доллар жалб қилишни режалаштирмоқда. Ушбу маблағларнинг 277,5 млн доллари — соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, 700 млн доллари — тадбиркорликни, 300 млн доллари — коммунал ва энергетика корхоналарини қўллаб-қувватлашга сарфланади. Давлат бюджетига 1,8 млрд доллар йўналтирилади.

Журналист аёл фаолиятига қаршилик қилган ҳоким котиби ишдан бўшатилди
24 апрель 2020, 12:38

Журналист аёл фаолиятига қаршилик қилган ҳоким котиби ишдан бўшатилди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида «Маърифат» газетаси мухбири фаолиятига қаршилик кўрсатган ҳоким котиби билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳолат туман ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда.

Google Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлади
24 апрель 2020, 12:32

Google Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлади

Google, Apple, Samsung, Netflix ва бошқа компаниялар Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун рўйхатдан ўтишди. Google 2020 йилнинг I-чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлаган.

Электрон рақамли имзо сертификатини масофадан туриб олиш мумкин
24 апрель 2020, 12:08

Электрон рақамли имзо сертификатини масофадан туриб олиш мумкин

Жисмоний ва юридик шахсларга электрон рақамли имзо калити ва сертификатини масофадан туриб олиш механизми жорий қилинди. Шахсни тасдиқлаш учун фуқаро паспортининг асосий саҳифаси билан селфи фото тушиб уни юбориш керак бўлади.

Фарғонада 19 нафар коронавирус бемори тузалди
24 апрель 2020, 11:53

Фарғонада 19 нафар коронавирус бемори тузалди

Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 19 нафар бемор соғайди. Улар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор. Мамлакат бўйлаб тузалганлар сони 582 кишига етди.

Илон Маск ва бошқа тадбиркорлар Дональд Трамп маслаҳатчиларига айланишди
24 апрель 2020, 11:37

Илон Маск ва бошқа тадбиркорлар Дональд Трамп маслаҳатчиларига айланишди

Дональд Трамп коронавирус пандемиясидан кейин АҚШ иқтисодиётини тиклашга қаратилган «Американинг буюк иқтисодий тикланиши» лойиҳасига жалб этиладиган шахслар рўйҳатини эълон қилди. Унга Илон Маск, Жефф Безос, Марк Цукерберг ва бир қатор таниқли Америкалик тадбиркорлар ва давлат арбоблари кирган. Уларнинг асосий вазифаси инқироздан кейин АҚШ иқтисодиётини тиклаш масаласида Трампга маслаҳат бериш.

Коронавирусдан тузалганлар сони 563 кишига етди
24 апрель 2020, 11:02

Коронавирусдан тузалганлар сони 563 кишига етди

Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан навбатдаги 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 563 нафар бемор тўлиқ шифо топди.

Коронавирус беморлари сони 1778 кишига етди
24 апрель 2020, 10:21

Коронавирус беморлари сони 1778 кишига етди

Коронавирус беморлари сони 20 нафарга ортиб, жами 1778 кишини ташкил этмоқда.

Ўзбекистон COVID-19 оқибатларига қарши курашиш учун энг камида 1,6 млрд доллар қарз олади
23 апрель 2020, 23:49

Ўзбекистон COVID-19 оқибатларига қарши курашиш учун энг камида 1,6 млрд доллар қарз олади

Халқаро молия ташкилотлари Ўзбекистон ҳукуматига бюджетни қўллаб-қувватлаш ва Инқирозга қарши кураш жамғармасини молиялаштириш учун энг камида 1,6 млрд доллар кредит маблағларини тақдим этади.

COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар 1758 тани ташкил этмоқда
23 апрель 2020, 23:12

COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар 1758 тани ташкил этмоқда

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 кишига ошиб, 1758 нафарни ташкил қилмоқда.

Зироат Мирзиёева раислигидаги «Zamin» фонди 5 минг нафар аёлга моддий ёрдам берди
23 апрель 2020, 21:29 2

Зироат Мирзиёева раислигидаги «Zamin» фонди 5 минг нафар аёлга моддий ёрдам берди

«Zamin» фонди 5 млрд сўм миқдоридаги хайрия маблағини Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги ёрдамга муҳтож 5 минг нафар аёлга йўналтирди. Фонд атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳаво ифлосланишини мониторинг қилиш, эшитиш қобилияти заиф болаларнинг яшаш ва таълим шароитларини яхшилаш ва бошқа йўналишдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди.

Тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 4−5 бараварга кўпайтириш топширилди
23 апрель 2020, 21:14

Тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 4−5 бараварга кўпайтириш топширилди

Президент «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига келгуси 5 йилда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни 4−5 бараварга кўпайтириш, таннархни рақобатчиларга нисбатан арзонлаштириб, ташқи бозорларни эгаллаш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, ЕИ бозорлари учун GSP+ мақомини олиш ҳамда маҳсулотларни BSI стандартлари асосида сертификатлашни жадаллаштириш топширилди.

Коронавирус: тузалган беморлар сони 561 кишига етди
23 апрель 2020, 20:00

Коронавирус: тузалган беморлар сони 561 кишига етди

Бухоро вилоятида 58 нафар беморнинг коронавирусдан соғайгани маълум қилинди. Кун давомида жами 111 киши инфекциядан халос бўлди.

Фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди
23 апрель 2020, 19:26

Фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистонда 2020 йилги фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Коронавирус беморлари сони 1735 кишига етди
23 апрель 2020, 19:15

Коронавирус беморлари сони 1735 кишига етди

Коронавирус беморлари сони 19 нафарга ошиб, жами 1735 кишига етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг