Бухоро ва Тошкентда 20 киши коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар сони 214 нафарга етди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 1495 тани ташкил этмоқда.
Коронавирус беморлари сони 21 нафарга ошиб, 1490 кишига етди.
Коронавирус аниқланган 77 ёшли бемор аёл бронхопневмония ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди.
Коронавирус беморлари сони 19 нафарга ортиб, жами 1469 кишини ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда карантин ва кучайтирилган тартиб 10 майга қадар узайтирилади.
Яна 9 нафар коронавирус бемори тузалди. Соғайган беморлардан бири чироқчилик 83 ёшли аёл бўлиб, унинг аҳволи оғир бўлишига қарамай, самарали даволаш муолажалари туфайли буткул соғайган. Бир кунда мамлакатда 38 нафар коронавирус бемори тузалиб, жами 194 нафарни ташкил этмоқда.
Тошкент шаҳрида йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш фаолияти учун лицензия варақалари бериш вақтинча тўхтатилди. Ҳозирда Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш учун лицензияланган таксилар деярли 12 мингтага етган.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 14 нафари соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 185 кишига етди.
«Ўздонмаҳсулот» АК тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун нархи 125 минг сўм қилиб белгиланди.
Хориждаги 73 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Улардан 42 нафари Россияда, 11 нафари АҚШда бўлса, Греция ва Қозоғистонда 6 нафар ўзбекистонликда вирус аниқланган.
Яна 3 нафар коронавирус бемори тузалди. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 171 кишига етди.
Самарқанд вилоятининг Оқдарё ва Жомбой туманларида янги ҳокимлар тайинланди.
Россияда ишлаш учун патентларнинг амал қилиш муддати автоматик тарзда 15 июнгача узайтирилди. Ушбу тартиб вақтинча рўйхатда туриш, чет эл фуқароларининг визаларига ҳам тегишли. Иш берувчилар патентга эга бўлмаган хорижий фуқароларни ишчилар сифатида жалб қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.
Бухорода 5 нафар, Фарғонада 4 нафар ва Хоразмда 3 нафар коронавирус беморлари тўлиқ тузалди. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайган беморлар сони 168 нафарга етди.
Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 45 тага ошиб, жами 1450 тага етди.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1405 тани ташкил этади.
Президент Шавкат Мирзиёев ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2 минг 300 та аппарат ва бошқа ускуналар сотиб олиш вазифаси қўйилди. «Газета.uz» ҳукуматдаги манбасининг маълум қилишича, аппаратлар Зангиота туманида янги қурилаётган шифохонада ўрнатилиши кутилмоқда.
Тошкент ИИББ коронавирус юқиш омили номаълум бўлган беморлар сонига аниқлик киритди. Маълум бўлишича, бундай беморлар сони жами 42 нафар бўлган, жума куни эрталабга келиб эса 19 нафарни ташкил этган. Олдинроқ Давлат бош санитария врачи Бахром Алматов пойтахтда 48 нафар коронавирус бемори қандай қилиб вирусни юқтирганлиги номаълум эканлигини айтган эди.
Қорақалпоғистонда 3 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда бир кунда 27 нафар бемор тузалиб, жами соғайган беморлар сони 156 кишига етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг