Қайта ташкил этилган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги макроиқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, давлат улуши бор корхоналарни ислоҳ қилиш ва бошқа вазифалар билан шуғулланади. 2021 йилдан истеъмол саватчаси ва тирикчилик учун зарур энг кам миқдорлар жорий этилади.
«Газета.uz» карантин давомида унумли вақт ўтказишингиз учун «Мазмунли карантин» лойиҳасини давом эттиради. Лойиҳа давомида ўзбек тилига таржима қилинган TED чиқишлари ва TED-Ed дарслари, ҳамда Ўзбекистонда ташкиллаштирилган TEDx лойиҳаларидан чиқишларни тақдим этиб борилади.
Қайта ташкил этилган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарияти тасдиқланди.
Сурхондарё вилоятида икки кун давомида иккита ҳалокатли бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Уч киши вафот этди, яна бир киши жароҳат олди.
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бош вазири Борис Жонсоннинг коронавирусга қарши тест натижалари ижобий бўлиб чиқди. Энди у карантиндан туриб ҳукуматни бошқаради.
Ўзбекистонда зарур бўлмаган ҳолларда уйдан чиқиш, шунингдек, кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади.
99 фоиз пенсия маблағлари стерилланган нақд пул шаклида аҳоли уйларига етказилмоқда. Эпидемия тарқалишининг олдини олиш мақсадида пенсионерларни пластик карталар билан таъминлашни кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг 35 нафари эркак, 48 нафари аёллар. Шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси коронавирус касаллиги мавжуд бўлган маййитни дафн этиш борасидаги фатвони эълон қилди.
Республика бўйича жами 3649 та карантин қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Уларнинг 3401 таси тиббий ниқоб тақмасдан юриш билан боғлиқ.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги контракт тўламаган талабаларга стипендия берилмаётгани ҳақида хабарларни рад этиб, барча талабаларга стипендиялар белгиланган тартибда тўлиқ тўлаб борилишини маълум қилди.
27 мартдан вилоятлар ўртасидаги барча турдаги транспорт турлари ҳаракати тўхтатилди. Юк ташувлари бундан мустасно.
Ботир Зоҳидов МБ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимда ишлаган Илҳом Норқуловнинг иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.
27 март соат 12:00дан бошлаб Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманларига Навоий вилоятининг барча ҳудудларидан транспортда кириш ва чиқиш тўхтатилади. Ушбу ҳудудларда автобуслар ҳаракати ҳам тўхтатилади.
27 мартдан бошлаб Бухоро шаҳрига транспортда кириш ва чиқиш тўхтатилди. Шаҳарга киришда чекловлар татбиқ этилмайдиган ҳолатларда белгиланган тўртта карантин постларидан кириш мумкин бўлади.
АҚШ тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони бўйича Хитой ва Италияни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринга чиқди. Президент Дональд Трамп буни оммавий текширув ўтказилгани билан боғлади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 8тага ошиб, 83 нафарга етди.
Коронавирус ташҳиси билан шифохонага ётқизилган 72 ёшли наманганлик аёл ўткир миокард инфарктидан вафот этди.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 75 тага етди.
Президент 300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилишни топширди. Тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқаришни кунига 5 миллион донага етказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг