Ўзбекистон президенти коронавирус масаласида халққа мурожаат қилди
26 март 2020, 20:33

Ўзбекистон президенти коронавирус масаласида халққа мурожаат қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича яна бир бор халққа мурожаат қилди. «Коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини катта хавфга қўйишини чуқур англаб етиши керак», — деди у.

Коронавирусга қарши курашда қатнашаётган тиббиёт ходимларига рағбатлантириш тўловлари белгиланди
26 март 2020, 20:32

Коронавирусга қарши курашда қатнашаётган тиббиёт ходимларига рағбатлантириш тўловлари белгиланди

Коронавирусга қарши курашда қатнашаётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга рағбатлантириш тўловлари белгиланди. Ушбу жараён давомида коронавирус инфекциясини юқтирган ходимларга 100 млн сўм, саломатлиги тикланмаган ходимларга 250 млн сўм бир маротабали тўлов тўланади.

Хусусий шифохоналар ҳам коронавирусга чалинган беморларга хизмат кўрсатиши мумкин
26 март 2020, 20:19

Хусусий шифохоналар ҳам коронавирусга чалинган беморларга хизмат кўрсатиши мумкин

Хусусий шифохоналарга коронавирусга чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатишга вақтинча рухсат берилди. Улар рўйхати ССВ томонидан тендерсиз тузилади. Касалларни даволаш харажатлари эса Инқирозга қарши кураш жамғармаси томонидан қопланади.

Мазмунли карантин — #02
26 март 2020, 19:00

Мазмунли карантин — #02

«Газета.uz» карантин давомида унумли вақт ўтказишингиз учун «Мазмунли карантин» лойиҳасини давом эттиради. Лойиҳа давомида ўзбек тилига таржима қилинган TED чиқишлари ва TED-Ed дарслари тақдим этиб борилади.

Илк бора аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди
26 март 2020, 17:01

Илк бора аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди

Наргис Исламова Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Карантин даврида бир қатор хорижий телеканаллар очиқ режимда эфирга узатилади
26 март 2020, 16:13 1

Карантин даврида бир қатор хорижий телеканаллар очиқ режимда эфирга узатилади

Коронавирус билан боғлиқ вазият тиклангунга қадар фуқаролар учун «Индийское кино», «Дом Кино», «Disney», «Еuronews» ва «Discovery channel» каналлари очиқ режимда эфирга узатилади.

Самарқанд шаҳрига транспортларда кириш тўхтатилади
26 март 2020, 16:08

Самарқанд шаҳрига транспортларда кириш тўхтатилади

27 март куни соат 06:00дан бошлаб Самарқанд шаҳрига барча ҳудудлардан транспорт воситаларида кириш тўхтатилади. Шу кундан бошлаб шаҳар ҳудудида трамвай ва автобуслар ҳаракати ҳам тўхтатилади.

Қашқадарёда чинор кесган фермер катта миқдорда жаримага тортилди
26 март 2020, 15:07

Қашқадарёда чинор кесган фермер катта миқдорда жаримага тортилди

Қарши туманида фермер кўп йиллик чинорларни ноқонуний кесиб, табиатга 100 млн сўмлик зарар етказди. Унга нисбатан суд қарори расмийлаштирилди.

Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда: ниқоб, ёлғон хабарлар ва бошқалар
26 март 2020, 14:57

Карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда: ниқоб, ёлғон хабарлар ва бошқалар

Сенат қонунчиликка эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик жавобгарликни кучайтирувчи ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Эпидемия шароитида ёлғон хабарларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда.

Карантин қоидаларини бузган 980 киши маъмурий жавобгарликка тортилди
26 март 2020, 13:41

Карантин қоидаларини бузган 980 киши маъмурий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин қоидаларини бузгани учун 980 кишига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади
26 март 2020, 13:11

Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади

27 мартдан Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар икки ой давомида хизматлардан узилмайди.

Коронавирусга қарши курашиш учун касалхоналар қурилиши бошланди
26 март 2020, 12:41

Коронавирусга қарши курашиш учун касалхоналар қурилиши бошланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун шифохоналар қурилиши бошланди. Улардан биринчисини 5 кун ичида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

1 апрелдан нималар ўзгаради?
26 март 2020, 12:00

1 апрелдан нималар ўзгаради?

ЯТТлар учун ижтимоий солиқ миқдорининг камайтирилиши, 1995 йилгача Ўзбекистонга келганларнинг фуқаро деб тан олиниши, ер участкаларини деҳқончилик учун очиқ танлов орқали ажратиш тажрибаси ва бошқалар — 1 апрелдан нималар ўзгаради?

Шоир Охунжон Ҳакимов оламдан ўтди
26 март 2020, 11:24

Шоир Охунжон Ҳакимов оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимов 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди
26 март 2020, 11:16

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

Тожикистон ҳудудида содир бўлган зилзила Тошкент ва бошқа шаҳарларда ҳам сезилди. Пойтахтда ер ости силкинишлари кучи 4 бални ташкил этди.

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 65 кишига етди
26 март 2020, 11:08

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 65 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда Covid-19 коронавирус беморлари сони 60 кишига етди
26 март 2020, 00:09

Ўзбекистонда Covid-19 коронавирус беморлари сони 60 кишига етди

Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Коронавирус беморлари сони 60 кишига етди.

Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади
25 март 2020, 23:59

Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади

26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Икки ой давомида коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар хизматлардан узилмайди.

Яна уч фуқарода коронавирус аниқланди
25 март 2020, 22:26

Яна уч фуқарода коронавирус аниқланди

Хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч фуқарода COVID-19 аниқланиб, ҳолатлар сони 59 тага етди. 25 март куни жами 9 кишининг вирус юқтиргани тасдиқланди.

Мазмунли карантин — #01
25 март 2020, 18:53

Мазмунли карантин — #01

«Газета.uz» карантин давомида унумли вақт ўтказишингиз учун «Мазмунли карантин» лойиҳасини бошлади. Лойиҳа давомида ўзбек тилига таржима қилинган TED чиқишлари ва TED-Ed дарслари тақдим этиб борилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг