Сенатнинг ялпи мажлиси карантин сабабли видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Сенаторлар Ўзбек тили байрами кунини белгилаш, бир қатор кодексларга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ва бошқа қонунларни кўриб чиқади.
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.
Қонунчилик палатаси депутатлари карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунни қабул қилди.
Хитойда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоиздан зиёди соғайди. Ҳозирда шифохоналарда 4735 нафар бемор қолган.
Тошкент ва вилоятлардаги санатория ҳамда соғломлаштириш муассасаларида 3 тадан карантин базалари ташкил этилади (Қорақалпоғистонда — 4 та).
Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси аниқланган фуқаролар сони 49 нафарга етди.
Ҳукумат қарорига кўра икки ой мобайнида интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни амалга оширмаган фуқаролар учун ушбу хизматлар ўчирилмайди.
24 мартдан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий қилинади. Пойтахтга кириш ва бозорлар фаолияти тўхтатилади, давлат идораларига қабул ва давлат хизматлари онлайн тартибда ўтказилади.
Хоразм вилоятидаги Ҳазорасп тумани ва Тупроққалъа маскани ҳудудидаги айрим маҳаллалар янги ташкил этилаётган Тупроққалъа тумани таркибига ўтказилади. Питнак шаҳри туманнинг маъмурий маркази бўлади.
Тошкент шаҳрида 24 мартдан бошлаб барча буюм, автомобиль сотуви ва барча савдо комплекслари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Деҳқон бозорлари, супермаркетлар, шифохона ва дорихоналар фаолияти аввалги тартибда давом этади.
Бўстонлиқ тумани ҳудудида ҳаракатланишга фақатгина ушбу туманда яшовчи аҳолига рухсат этилди. Дам олиш масканларида дезинфекцияалаш ишлари бошланди
Жамоат транспорти ва умумий овқатланиш шохобчалари фаолияти тўхтатилганидан кейинги Тошкент қиёфаси — «Газета.uz» фотомухбири объективида.
23 март ҳолатига кўра Тошкент вилоятида 9 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Улар орасида «Сокол» оромгоҳида карантинда бўлган икки нафар фуқаро ҳамда бир ҳамшира бор.
24 мартдан бошлаб Самарқанд вилоятида шаҳарлараро жамоат траснпорти (автобус) қатнови вақтинча тўхтатилади.
24 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways ва «Ўзбекистон темир йўллари» республика бўйлаб барча рейсларни номаълум муддатга бекор қилди.
24 мартдан бошлаб Тошкент барча транспот воситаларининг кириши ва чиқиши учун ёпилмоқда. Чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга ва Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмайди.
Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирини Покистон куни билан табриклади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 46 нафарга етди. Хориждан қайтган яна бир фуқарода COVID-19 аниқланди.
24 мартдан бошлаб Тошкент ва вилоятлар ўртасида жамоат транспорти ҳаракатини чеклаш режалаштирилмоқда.
Коронавирус аниқланган биринчи бемор билан алоқада бўлган аёлда коронавирус инфекцияси аниқланган. У тест топширгандан сўнг изоляция қоидаларини бузган ва Қибрай туманига борган. Фуқарога нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг