Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси қабул қилинди. 1995 йилдаги биринчи таҳриридан фарқли равишда, унда мажбурий меҳнатни тақиқлаш, ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслик кабилар асосий принцип этиб белгиланди. Давлат эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.
Ўзбекистонда октябрь ойининг ўрталарида кетма-кет 5 кун ҳеч кимда коронавирус аниқланмаганди. Бироқ ой охирларига келиб, расмий статистикада жонланиш қайд этилди. Жумладан, 26 октябрдан бери кунлик ковидга чалинганлар сони 20 нафардан ошиб кетди.
Бўстонлиқ туманида икки шахс вақтинча фойдаланиш учун ажратилган боғнинг 11,4 гектар ерини бошқа бир фуқарога 550 000 долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Улар келишилган пулдан 50 минг долларини Тошкент шаҳрида олишганда қўлга тушди.
Ўзбекистонда атмосферага жами зарарли ташламаларнинг 58 фоизи (1,4 млн тонна) автотранспортлар улушига тўғри келади. Бунда Тошкент шаҳри етакчи — 93% (397 минг тонна). Экоқўмита транспортларнинг экологик таъсир меъёрларини белгилаш мақсадида миллий стандарт лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
«Сан-Себастян» шоколадли чизкейки, кекс ёки олхўрили брауни-чизкейк, анжирли, ваниль-шоколадли чизкейк — Zira.uz таомномасини ширин чизкейклар рўйхати билан бойитишни учун янги рецептларни тақдим этади.
«Ўзагроэкспортбанк»даги давлат улуши ҳукуматнинг «ёпиқ» қарорига асосан танловсиз хусусий корхонага ўтказилиши мумкин. Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давактив вазиятга изоҳ бермаяпти. Давлат банкнинг муаммоли кредитларини янги эгасига топширишдан олдин ҳам ҳисобдан чиқариши мумкин эди.
Украиналик журналист Дмитрий Гордон Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги сўнгги баёнотига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, аслида у Тожикистонни назарда тутган, «лекин менинг тилим Ўзбекистон сўзини айтди».
Антикоррупция агентлиги 1378 нафар давлат хизматчиси, жумладан, 138 нафар ҳоким ва ўринбосарлари, 1092 нафар ҳоким ёрдамчилари давлат иши билан биргаликда тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиб келаётганини аниқлади. Тендерларда амалдорлар ва уларнинг яқинлари ғолиб чиққан ҳолатлар ҳам қайд этилди
Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистон президенти билан Россия ва Украина уруши, унинг Марказий Осиё ва дунё учун оқибатлари, энергетика инқирози ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганини айтди. «ЕИнинг яширин кун тартиби йўқ, биз тинчлик ва хавфсизликнинг асосий тамойилларига асосланамиз», деди у.
35,8 млн кишига етган Ўзбекистон аҳолиси, Умурзаковга иссиқхоналар муаммосини зудлик билан ҳал қилишни буюрган Шавкат Мирзиёев, Ўзбек-тожик чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари ташкил этилиши, Қашқадарёда авария ҳолатидаги 35 та тарихий обида ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Жорий йилнинг 9 ойида 395 мингдан ортиқ Россия фуқароси Ўзбекистонга келди, уларнинг 80,5 фоизи ички ишлар органларида рўйхатга олинган. Айни пайтда, россияликларнинг ярмидан кўпи сўнгги уч ой ичида кириб келган.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Фишер тасодифий шахмати бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди. У исландиялик гроссмейстерни 4:0 ҳисобида, жаҳон чемпионлигига номзодни эса икки марта мағлуб этди.
Ўзбекистон ва Европа кенгаши раҳбарлари кенгайтирилган шериклик борасидаги битим тезроқ имзоланишига умид билдирди. Улар инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорликни кучайтириш, Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди. Афғонистон таҳдидлар манбаига айланмаслиги кераклиги таъкидланди.
Миллий кутубхона 1 ноябрдан туну-кун ишлай бошлайди. Ушбу тартиб кутубхонанинг асосий ўқиш залларига жорий этилмайди.
Ўзбекистон ва Тожикистон халқаро аҳамиятга молик янги назорат-ўтказиш пунктларини очади. Хусусан, томонлар яқин келажакда «Бекобод» пункти фаолиятини янгилашга келишиб олди.
Тошкент вилоятида MAN юк машинаси орқага ҳаракатланаётган вақтда пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди.
Тошкентда бўлиб ўтган тўртинчи TAF!22 Тошкент реклама фестивалида ISHONCH дўконлар тармоғи бир неча мукофотни қўлга киритди ва «2022 йилнинг энг яхши реклама берувчиси» унвонига сазовор бўлди.
Ўтган 9 ой давомида Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 549,7 мингга ошиб — 35,8 млн кишини ташкил этди. Қайд этилган никоҳлар сони камайди, ажралишлар сони эса ошди. Қон айланиш тизими касалликларидан вафот этиш ҳолатлари эса кескин кўпайди.
Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича планшетлар орқали электрон рўйхатга олиш 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тажриба тариқасида ташкил этилади.
Қорақалпоғистонда ҳайдовчи Cobalt машинасининг давлат рақамини ечиб олиб, йўлда хавфли манёврлар қилди. Қоидабузарга нисбатан протокол тузилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг