Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 15 кишига етди
18 март 2020, 15:18

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 15 кишига етди

Истанбулдан келган фуқаронинг турмуш ўртоғи ва Лондондан келган яна бир фуқарода коронавирус аниқланди. Инфекцияни юқтирганлар сони 15 нафарга етди.

Қонунчилик палатаси йиғилишлари вақтинча бекор қилинди
18 март 2020, 13:29

Қонунчилик палатаси йиғилишлари вақтинча бекор қилинди

Қонунчилик палатасидаги йиғилишлар ҳамда апрелда ўтказилиши режалаштирилган ҳукумат соати вақтинча бекор қилинди. Депутатлар ўз ишларини давом эттиради, қонун лойиҳалари мессенжерлар орқали муҳокама қилинмоқда.

Микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди
18 март 2020, 12:51

Микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди

Қарз олувчига тадбиркорлик фаолияти учун микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди.

Гулнора Каримова устидан суд жараёни якунига етди
18 март 2020, 12:23

Гулнора Каримова устидан суд жараёни якунига етди

Гулнора Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот таъсис этиш режалаштирилмоқда
18 март 2020, 12:18

Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот таъсис этиш режалаштирилмоқда

Математика муаммолари ечимини илгари сурган олимларга 100 минг долларлик Ал-Хоразмий халқаро мукофотини тақдим этиш таклиф қилинмоқда.

Ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар вақтинчалик тўхтатилади
18 март 2020, 12:06

Ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар вақтинчалик тўхтатилади

Ўзбекистонда барча ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар вақтинча тўхтатилади.

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши шахсий ҳимоя воситаларини топширди
18 март 2020, 11:52

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши шахсий ҳимоя воситаларини топширди

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши иккинчи хайрия ёрдами сифатида қўлқоп, ниқоб, халат ва кўзойнаклардан иборат шахсий ҳимоя воситаларини топширди. Улар бутун Ўзбекистон бўйлаб вилоят марказлари ва шаҳарларда тарқатилади.

Янги ўқув йилида ОТМларга қабул квотаси оширилади
18 март 2020, 11:21

Янги ўқув йилида ОТМларга қабул квотаси оширилади

2020/2021 ўқув йили бакалавриатга 145 минг, магистратурага эса 10 минг талаба қабул қилиш режалаштирилмоқда. «Математика» ва «Табиий фанлар» таълим соҳалари бўйича магистратура тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.

Жаримани ўз вақтида тўлаганларга чегирма белгиланди
18 март 2020, 10:51

Жаримани ўз вақтида тўлаганларга чегирма белгиланди

Жарималарни илк 15 кун ичида тўлаганларга 30 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилади. Янги тартиб қўлланилмайдиган ҳолатлар ҳам бор.

Шифохоналарда коронавирус бўйича қатор чекловлар ўрнатилади
18 март 2020, 10:29

Шифохоналарда коронавирус бўйича қатор чекловлар ўрнатилади

Ўзбекистон бош давлат санитария врачи қарори билан беморни кўргани келганлар шифохонага киритилмайди, беморларнинг тиббий ходимлардан ташқари бошқалар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиши тақиқланди, даволаш-профилактика муассасалари ИИО ходимлари томонидан куну тун қўриқланади.

Тўй ўтказиш тартибини бузганлик учун жарималар миқдори маълум қилинди
18 март 2020, 10:13

Тўй ўтказиш тартибини бузганлик учун жарималар миқдори маълум қилинди

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик учун жарималар миқдори белгиланди.

Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланганлар сони 13 кишига етди
18 март 2020, 10:05

Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланганлар сони 13 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 нафарга етди. Истанбулдан келган фуқарода ва Лондонда бўлиб қайтган фуқаронинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланди.

Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун имзоланди
18 март 2020, 09:56

Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун имзоланди

Президент «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унда рўйхатга олиш варағи, шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиблари ва респондентнинг ҳуқуқлари каби масалалар белгиланган. Эндиликда 10 йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Қирғизистонда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди
18 март 2020, 09:40

Қирғизистонда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

Қирғизистонда илк бор коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Умра сафаридан қайтган уч фуқарода вирус аниқланди.

Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
17 март 2020, 18:03

Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Президент ноширлик ва матбаа соҳасини ривожлантиришга қаратилган қарорни имзолади
17 март 2020, 17:33

Президент ноширлик ва матбаа соҳасини ривожлантиришга қаратилган қарорни имзолади

Президент қарори билан ноширлик ва матбаа соҳаси янада эркинлаштирилади. Жумладан, дарсликларни чоп этиш нархлари давлат томонидан тартибга солинмайди, тушумдан «Ижод» фонди учун ажратмалар бекор қилинади.

Дубайдан келган фуқарода ҳам коронавирус аниқланди
17 март 2020, 17:22

Дубайдан келган фуқарода ҳам коронавирус аниқланди

Дубайдан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Вирус юқтирганлар сони 11 кишига етди.

Нур-Султон ва Олмаота карантин учун ёпилади
17 март 2020, 16:58

Нур-Султон ва Олмаота карантин учун ёпилади

Нур-Султон ва Олмаота коронавирус сабабли 19 мартдан бошлаб карантинга ёпилмоқда. Фуқаролар ва транспорт ҳаракати чекланади, бозорлар ва савдо марказлари ёпилади.

Ўзбекистонда Фискал институт ташкил этиш режалаштирилмоқда
17 март 2020, 16:45

Ўзбекистонда Фискал институт ташкил этиш режалаштирилмоқда

Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этиш таклифи эълон қилинди. 2020−2021 ўқув йилида 420 киши бакалавриат йўналишига ўқишга қабул қилиниши кутилмоқда.

Тўрт нафар паралимпиячи допинг сабабли мусобақалардан четлаштирилди
17 март 2020, 14:05

Тўрт нафар паралимпиячи допинг сабабли мусобақалардан четлаштирилди

Паралимпиячилардан Исмира Исломова, Шаҳзода Мамадалиева, Муслима Нуриддинова ва Камолахон Абдуллаева допинг сабабли тўрт йилга мусобақалардан четлаштирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг