ОАВда Кореядаги компаниянинг ўзбекистонлик ишчиси коронавирус билан оғриганлиги ҳақида маълумот берилган эди. ТИВ Ўзбекистон фуқаросининг фақат карантинга олинганини маълум қилди.
Истанбулдан келган рейс йўловчисининг турмуш ўртоғи ва худди шу рейснинг бошқа бир йўловчисида ҳам коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда COVID-19 юқтирганлар сони 10 нафарга етди.
Эрон ва Латвиядан 212 нафар Ўзбекистон фуқароси Наманганга олиб келинди. Улар икки ҳафталик карантинга жойлаштирилди.
Мессенджерлар орқали вертолётлардан дорилар сепилиши ва болалар кўчаларда бўлганлиги учун ота-оналар жаримага тортилиши ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси ушбу маълумотларга ишонмасликка чақирди
Uzbekistan Airways чет элликларни олиб кетиш ва Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 17 март куни Тошкентдан Москвага парвозларни амалга оширади.
Ўзбекистонда 16 март ҳолатида 5661 киши уй карантинида. Covid-19 юқтирган кишилар билан мулоқотда бўлган 641 киши эса тиббиёт муассасалари ва санаторияларга изоляцияга олинди.
Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида йирик ЙТҲ содир бўлди. Икки киши вафот этди ва 11 киши жароҳат олди.
Меҳнат вазирлиги карантин сабабли таълим муассасаларига бормаётган болаларнинг ота-оналарига таътил берилиши тартибларини баён қилди.
Икки йилдан бери ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент ИИББ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Рустам Жўраев Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланди. Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов унинг ўрнини эгаллади. Шуҳратжон Собиров эса ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 8 нафарга етди. Биринчи беморнинг қариндошида ҳам вирус аниқланди.
Ўзбекистонда барча диний конфессияларнинг оммавий диний ибодатлари вақтинча чекланди.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича илиқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади, бироқ чоршанба, жума ва шанба кунлари ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзбекистон Эронга коронавирусдан ҳимояланиш воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди. Самолёт 28 нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб қайтади.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмаслигини маълум қилди.
Коронавирусга оид саволлар учун 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди. Марказ хизматидан куну тун фойдаланиш мумкин.
Халқ таълими вазирлиги баъзи вилоятларда ҳокимият вакиллари ўқувчилар иштирокида мажлислар ўтказаётганини маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли даражада эканини маълум қилди.
Covid-19 аксарият ҳолатларда (қарийб 80 фоиз) енгил кечади ва соғломлашиш билан тугайди. Бироқ асоратлари кузатилиши мумкин. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини қандай ҳимоя қилишингиз мумкин? ЖССТ тавсиялари.
Коронавирус юқтирганлар сони 6 кишига етди. Биринчи беморнинг турмуш ўртоғи ва неварасида ҳам вирус аниқланди.
Коронавирус билан касалланган шахс инфекцияни оила аъзоларига юқтиргани маълум бўлди. Шунингдек, Истанбулдан учиб келган бортда ҳам вирус билан касалланган фуқаро топилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг