Президент боксчи Муроджон Аҳмадалиевга квартира ва автомашина совға қилди
3 февраль 2020, 18:41

Президент боксчи Муроджон Аҳмадалиевга квартира ва автомашина совға қилди

WBA ва IBF бўйича жаҳон чемпиони боксчи Муроджон Аҳмадалиевга президент совғалари — Тошкентдан уч хонали квартира ва Tracker автомобили топширилди.

Тегишли фанлардан сертификатга эга абитуриентлар тест синовисиз ўқишга қабул қилинади
3 февраль 2020, 16:30

Тегишли фанлардан сертификатга эга абитуриентлар тест синовисиз ўқишга қабул қилинади

Тест синовларига қадар тегишли фанлардан сертификат олган абитуриентлар имтиҳон топширмасдан ўқишга қабул қилинади.

Салқин ва ёмғирли об-ҳаво узоққа чўзилмайди
3 февраль 2020, 16:08

Салқин ва ёмғирли об-ҳаво узоққа чўзилмайди

Ҳафта аввалидаги қисқа муддатли салқин ва ёмғирли об-ҳаводан сўнг ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва дам олиш кунлари +20 даражага етади. Бундай об-ҳаво февраль боши учун хос эмаслиги маълум қилинди.

1 млн долларлик банкнотани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
3 февраль 2020, 14:55

1 млн долларлик банкнотани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Наманган вилоятида бир кишига чет эл банкларидан кредит олишга ёрдамлашишга ваъда берган ва унга қиймати 1 млн доллар бўлган банкнотани сотишга уринган шахс қўлга олинди.

Лондонда илгари терроризмда айбланиб қамалган шахс уч кишини пичоқлади
3 февраль 2020, 12:30

Лондонда илгари терроризмда айбланиб қамалган шахс уч кишини пичоқлади

Лондонда йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилиб, уч кишини жароҳатлаган шахс полиция томонидан отиб ташланди. Кейинроқ унинг терроризмда айбланиб қамалгани ва январь охирида озодликка чиққани маълум бўлди.

Январь ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
3 февраль 2020, 12:13

Январь ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

Январь ойида инфляция даражаси 0,6 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 фоизга, хизматлар 0,3 фоизга қимматлашди.

Ер майдонларини ажратишдаги коррупцион ҳолатлар санаб ўтилди
3 февраль 2020, 10:34

Ер майдонларини ажратишдаги коррупцион ҳолатлар санаб ўтилди

Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев сўнгги икки йилда 56 минг гектар ер майдони ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилганини маълум қилди. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 40 фоизи — ер кадастри ходимлари.

Бекободда 20 йўловчиси бўлган автобус ағдарилди
3 февраль 2020, 09:49

Бекободда 20 йўловчиси бўлган автобус ағдарилди

Бекободда 20 нафар йўловчиси бўлган Isuzu автобусининг олд ғилдираги ўз-ўзидан тормозланиб қолиши натижасида ағдарилиб кетди. Тўрт киши шифохонага ётқизилди.

Чет элдаги фуқароларга хорижга чиқиш паспортини бериш тартиблари тасдиқланди
3 февраль 2020, 09:41

Чет элдаги фуқароларга хорижга чиқиш паспортини бериш тартиблари тасдиқланди

Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби белгиланди.

Пекин аэропортида қолиб кетган талабаларга ёрдам берилади
2 февраль 2020, 16:09

Пекин аэропортида қолиб кетган талабаларга ёрдам берилади

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси парвоз бекор қилинганлиги сабабли Пекин аэропортида қолиб кетган уч нафар ўзбекистонлик талаба билан боғланди.

ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди
2 февраль 2020, 15:49

ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди

Жамшид Каримов ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари — Йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди
2 февраль 2020, 09:57

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев коронавирус тарқалишининг фожиали оқибатлари сабабли Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. У Ўзбекистон касаллик тарқалишига биргаликда қарши курашиш чораларини Хитой билан яқиндан мувофиқлаштиришга тайёрлигини билдирди.

4 февралдан Хитойга авиақатновлар тўхтатилади
2 февраль 2020, 09:46

4 февралдан Хитойга авиақатновлар тўхтатилади

Uzbekistan Airways 4 февралдан Пекин ва Урумчига доимий авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди.

ЙҲХББга 138 та янги хизмат автомобили топширилди
1 февраль 2020, 23:39

ЙҲХББга 138 та янги хизмат автомобили топширилди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига замонавий ускуна ва анжомлар билан жиҳозланган 138 та автомобиль топширилди.

Метро фожиаси бўйича комиссия хулосаси эълон қилинди
1 февраль 2020, 17:33 2

Метро фожиаси бўйича комиссия хулосаси эълон қилинди

Метронинг Юнусобод йўналишида содир бўлган фожиа бўйича махсус комиссиянинг қисман хулосаси эълон қилинди. Вафот этганларнинг оилаларига қарийб 262 млн сўм бир марталик нафақа белгиланган.

Сирдарёдаги ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди
1 февраль 2020, 13:22

Сирдарёдаги ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги автойўлда Cobalt Damas билан тўқнашди. Беш киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди.

Амалдорлар харажатлари ва даромадларининг мувофиқлиги назорат қилинади
1 февраль 2020, 12:19 1

Амалдорлар харажатлари ва даромадларининг мувофиқлиги назорат қилинади

Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган коррупцияга қарши курашиш органи давлат хизматчилари харажатлари ва даромадларининг мувофиқлигини назорат қилади. Президент Шавкат Мирзиёев кичкина бир божхона пости бошлиғининг уйидан 400 минг доллар топилганини маълум қилди.

Ҳокимларнинг маҳаллий депутатларга раҳбар бўлишига чек қўйилади
1 февраль 2020, 11:19

Ҳокимларнинг маҳаллий депутатларга раҳбар бўлишига чек қўйилади

Сенат раиси Танзила Нарбаева келгусида ҳокимлар маҳаллий депутатлар устидан раҳбарлик қилмаслиги, ижро ҳокимияти ва вакиллик органлари ажратилишини маълум қилди.

«Ҳали кўп ректорларни ишдан бўшатамиз» — Шавкат Мирзиёев
1 февраль 2020, 10:13 1

«Ҳали кўп ректорларни ишдан бўшатамиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент тез орада бир қатор олий таълим муассасалари ректорларини ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, уларнинг баъзилари ҳатто қоровул бўлиб ишлашга ҳам лойиқ эмас.

Имтиёзли кредитлар бўйича ставка ҳозирча 16 фоиздан кам бўлмайди
1 февраль 2020, 08:40 8

Имтиёзли кредитлар бўйича ставка ҳозирча 16 фоиздан кам бўлмайди

2020 йилдан барча имтиёзли кредитлар ставкаси 16 фоиздан кам бўлмайди. У пасайиши ҳам мумкин, аммо у Марказий банк асосий ставкасидан фарқли бўлмайди. Банк раиси ўринбосари имтиёзли кредит масаласига ойдинлик киритиб, нега тартиб ўзгарганига муносабат қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг