Алишер Мирзаев «Капиталбанк» раҳбари бўлди
27 январь 2020, 22:38

Алишер Мирзаев «Капиталбанк» раҳбари бўлди

Hamkorbank раҳбарининг собиқ ўринбосари Алишер Мирзаев «Капиталбанк» бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Уй можароси туфайли ўзига ўт қўйган фуқаро вафот этди
27 январь 2020, 21:15

Уй можароси туфайли ўзига ўт қўйган фуқаро вафот этди

Андижонда уй-жой можароси туфайли ўзига ўт қўйган Х. Ғойибназаров вафот этди. Прокуратура Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми («Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш») билан жиноят иши қўзғатди.

Германиялик мутахассислар ҳайвонот боғи реконструкцияси лойиҳасига жалб қилинади
27 январь 2020, 21:09

Германиялик мутахассислар ҳайвонот боғи реконструкцияси лойиҳасига жалб қилинади

Тошкент ҳайвонот боғини реконструкция қилиш лойиҳаси Германиянинг dan pearlman Group компанияси томонидан ишлаб чиқилади. Ҳайвонларни сақлаш шароитлари халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиб, аттракционлар жойлашуви қайта кўриб чиқилади.

Human агентлиги раҳбарига суд ҳукми ўқилди
27 январь 2020, 20:22

Human агентлиги раҳбарига суд ҳукми ўқилди

Human хусусий бандлик агентлиги Шоҳинур Файзуллаевга 10 йил қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, 1080 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига 21 миллиард 192 минг сўмдан зиёд миқдорда моддий зарарни қоплаб бериши керак.

Cotton Campaign Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда
27 январь 2020, 19:48

Cotton Campaign Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда

Миллий пахта маҳсулотларини жаҳонга машҳур текстил ва тайёр кийим ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан бойкот қилиниши ташаббускори — Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистонга келмоқда. Улар амалга оширилган ишларни текширмоқчи.

Аҳоли ва ишбилармонларнинг инфляцион кутилмалари 18 фоизни ташкил этди — МБ
27 январь 2020, 19:44

Аҳоли ва ишбилармонларнинг инфляцион кутилмалари 18 фоизни ташкил этди — МБ

Аҳоли ва ишбилармонларнинг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари 18 фоизни ташкил этди. Марказий банк эса 2020 йил учун инфляцион прогнозни 12−13,5 фоиз даражасида сақлаб қолди.

Германиянинг DEG корпорацияси «Кафолат» акцияларини сотиб олмоқчи
27 январь 2020, 17:17

Германиянинг DEG корпорацияси «Кафолат» акцияларини сотиб олмоқчи

Германиянинг DEG (Deutsche Investitions und Entwicklungsgesellschaft) инвестиция корпорацияси «Кафолат» суғурта компаниясидаги давлат улушини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Корпорация суғурта бозоридаги етакчи компаниялар ривожига ҳисса қўшади.

Андижонда ёшлар 10 кун муддатга ҳоким ва унинг ўринбосарлари лавозимига тайинланмоқда
27 январь 2020, 16:59

Андижонда ёшлар 10 кун муддатга ҳоким ва унинг ўринбосарлари лавозимига тайинланмоқда

«Андижонда ёшлар ўн кунлиги» лойиҳаси доирасида вилоятдаги барча ҳокимлик раҳбар лавозимлари ёшларга топширилмоқда. Улар 10 кун муддат Андижон вилоятини ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов билан бирга бошқаради.

Ишчи гуруҳ ўзбек-тожик чегара чизиғига ойдинлик киритмоқда
27 январь 2020, 16:36

Ишчи гуруҳ ўзбек-тожик чегара чизиғига ойдинлик киритмоқда

Ўзбекистон ҳукумати ишчи гуруҳининг Душанбега сафарида умумий чегара делимитация масалаларига ойдинлик киритиши кутилмоқда.

2019 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 2,32 млн сўмни ташкил этди
27 январь 2020, 16:22

2019 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 2,32 млн сўмни ташкил этди

Ўтган йили Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2018 йилга нисбатан 27,5 фоизга ўсиб, 2,32 млн сўмни ташкил этди.

Озодбек Назарбеков вазир сифатида жамоага таништирилди
27 январь 2020, 16:19

Озодбек Назарбеков вазир сифатида жамоага таништирилди

Маданият вазирлигида Озодбек Назарбеков янги лавозимда жамоага таништирилди. Тадбирда бош вазир Абдулла Арипов ҳамда собиқ вазир, айни пайтда сенатор Бахтиёр Сайфуллаев ҳам иштирок этди.

«Танҳо қайиқ» Орол фожиасидан ҳам ортиқ муаммолар ҳақида ишланган фильм — «Ўзбеккино»
27 январь 2020, 15:58

«Танҳо қайиқ» Орол фожиасидан ҳам ортиқ муаммолар ҳақида ишланган фильм — «Ўзбеккино»

Орол бўйидаги кимсасиз овулда кекса қайиқсоз ва унинг денгиз фожиаси ҳақида фильм суратга олинди. Унга Нозим Тўлахўжаев режиссёрлик қилган.

Тошкентда бир кун ичида фуқаролардан 39 та пичоқ олиб қўйилди
27 январь 2020, 15:30

Тошкентда бир кун ичида фуқаролардан 39 та пичоқ олиб қўйилди

Тошкент ИИББ ходимлари томонидан ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган шахсларни текшириш пайтида улардан 39 та пичоқ олиб қўйилди.

Тўртта шаҳарда ISUZU D-Max пикаплари савдоси бошланди
27 январь 2020, 15:07

Тўртта шаҳарда ISUZU D-Max пикаплари савдоси бошланди

2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда биринчи ISUZU D-Max пикаплари сотуви бошланди. Янги автомобиллар нархи 270 миллиондан 380 миллионгача сўмни ташкил этади.

Ҳафта ўртасига бориб ҳаво анча илийди
27 январь 2020, 14:40

Ҳафта ўртасига бориб ҳаво анча илийди

Ҳафта давомида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жума куни ҳавонинг анча илиши кутилмоқда, кечаси совуқ тушади, кундузи эса ҳарорат +7… +12 даражани ташкил этади.

Ўзбекистон аҳолиси бир йил ичида 650,3 минг кишига кўпайди
27 январь 2020, 14:32

Ўзбекистон аҳолиси бир йил ичида 650,3 минг кишига кўпайди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2019 йил давомида 650,3 минг киши ёки 2 фоизга кўпайиб, 33,9 миллион кишига етди.

Водий вилоятлари ва Тошкентни боғловчи пулли йўл қурилиши режалаштирилмоқда
27 январь 2020, 13:41

Водий вилоятлари ва Тошкентни боғловчи пулли йўл қурилиши режалаштирилмоқда

Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси учун PWC ва Arup компаниялари томонидан дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китоб ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири чет элга чиқмасликни тавсия қилди
27 январь 2020, 13:03

Соғлиқни сақлаш вазири чет элга чиқмасликни тавсия қилди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус инфекцияси сабабли Хитойга, зарурат бўлмаганда, бошқа хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормасликни тавсия қилди.

Жаҳон банки авиация соҳасини модернизация қилишда кўмаклашади
27 январь 2020, 12:35

Жаҳон банки авиация соҳасини модернизация қилишда кўмаклашади

Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки миллий фуқаролик авиациясини модернизация қилишда кўмак бериш мақсадида битим имзолади. Бу томонлар ўртасида тузилган иккинчи келишувдир.

Ҳарбий округ қўшинларида жанговор шайлик тўсатдан текширилди
27 январь 2020, 12:21

Ҳарбий округ қўшинларида жанговор шайлик тўсатдан текширилди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигида қўшинлар жанговар шайлиги тўсатдан текширувдан ўтказилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг