Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган Олий суди Пленумининг мажлисида бир қатор қарорлар лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов UFC рейтингида ТОП-15 га кирган спортчининг шартномага имзо чекишини кутаётганини билдирди.
Қисқараётган ҳужжатлар ва ваколатлар, ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтаётган ОТМлар, ҳокимликларнинг бошқа давлат органларига ўтаётган ваколатлари ва бошқа ўзгаришлар — 1 январдан қисқараётган ҳужжатлар ва ваколатлар.
Хитой компаниясидан 6193 та бодикамера харид қилинди. Улардан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб фойдаланилади.
Мудофаа вазирлигининг «Йирик калибр» Олий лига ҚВЗ ўйинларининг финалида 19,3 балл билан 2019 йил чемпионига айланди.
Мирзо Улуғбек туманида яшовчи шахс маст ҳолда ўзи билан яшаб келаётган аёлнинг вояга етмаган қизини 4-қаватдан ташлаб юбориб, ўлимига сабабчи бўлди. Айбланувчи қўлга олинган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2019 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси унвони учун кураш олиб боради. Номзодлар орасида «Ливерпул», «Тоттенхем», «Гуанчжоу Эвергранд» футболчилари ҳам бор.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров депутатликка сайланиш учун етарли овоз тўплай олмади. У овоз беришнинг иккинчи босқичида иштирок этади.
Жанубий Кореянинг Kobea Group компаниясига Ўзбекистондаги биринчи крипто-биржани очишга лицензия берилди.
Кўриш даражаси пастлиги сабабли Олма Ота-Тошкент-Термиз автомагистралида 80 киши, жумладан 36 нафар автобус йўловчиси эвакуация қилинди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда ҳавонинг исиши кутилмоқда, кундузи ҳаво ҳарорати +10… +15 даражагача кўтарилади.
Ўзбекистон 2020 йил баҳорига қадар Озарбайжон ва Грузияга транзит поездлари ҳаракатини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Депутатликка номзодлар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов кунида қонунбузарликлар, жумладан сохта баённомалар ва кузатувчилар фаолиятига тўсқинликлар ҳақида хабар қилди. МСК ва Бош прокуратура ушбу хабарларни ўрганмоқда.
Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, яна Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринни сақлаб қолди.
МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайловида 71,1 фоиз сайловчи овоз берди.
Сайлов кампанияси вақтида Бош прокуратура томонидан шакллантирилган штабга сайловлар билан боғлиқ 65 та мурожаат келиб тушди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги 162- сайлов участкасида сайловда овоз бериб, фуқаролар, хорижлик кузатувчилар ва ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. Давлат раҳбари матбуот хизматининг фоторепортажи.
Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилгани боис Тошкентдан Фарғона водийсига буюртма автобус қатнови йўлга қўйилди.
Божхоначилар Ўзбекистон орқали ўз таналарида жами 5,7 кг дан зиёд героинни олиб ўтмоқчи бўлган олти нафар наркокурьерни қўлга олди.
«UZBAT A.O» компанияси ва якка тартибдаги тадбиркор Тошкентда таркибида никотин бўлган маҳсулотни ноқонуний равишда реклама қилгани аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг