Прокуратура ва ДХХ ходимларини маъмурий жавобгарликка тортишда эндиликда раҳбариятнинг рухсати талаб қилинмайди. Ўзбекистон президенти бу ҳақдаги тегишли қонунни имзолади.
Давлат солиқ қўмитаси ер ости йўллари, кўприклар, автомобиль йўлларининг қатнов қисмларида ва автотураргоҳларда cавдо қилишни тақиқлашни таклиф этди.
Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги учта округда баённомаларда арифметик хатоларга йўл қўйилгани аниқланди. Такрорий сайловлар аввал хабар қилинганидек 22 та эмас, балки 25 та сайлов округида бўлиб ўтади.
Янги йил муносабати билан Тошкентнинг 14 жойида байрам сайллари ўтказилади.
Миллий терма жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси, Вадим Абрамов эса энг яхши мураббий деб тан олинди.
Юнусобод метросининг иккинчи босқичи йил охиригача эмас, балки «лойиҳани амалга ошириш жадвалига мувофиқ» фойдаланишга топширилади.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик талабаларнинг учинчи учрашуви бўлиб ўтди.
БМТнинг биометрик ҳужжатига эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга кирган кундан эътиборан 30 кунлик визасиз режим белгиланди.
Маданият вазирлиги Филипп Киркоровнинг Тошкентдаги концертида раққосаларнинг кийиниши юзасидан изоҳ берди.
Бош прокуратура томонидан сайлов жараёнида аниқланган бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Тана де Зулуета сайлов участкаларида жиддий қонунбузарликлар содир бўлганини маълум қилди.
Ҳарбий хизматчилар «Фориш» тоғ дала-ўқув майдонида мураккаб ва ҳаракатланиш қийин бўлган тоғли ҳудудларда жанговор вазифани бажариш бўйича билим ва кўникмаларини оширдилар.
Электрон меҳнат дафтарчаси, автоматлаштирилган йўл ҳақи тўлаш тизими, «ягона миллий меҳнат тизими», бекор қилинаётган талаблар ва бошқалар. 1 январдан нималар ўзгаради?
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси 25 ноябридан 25 декабригача Ўзбекистон Республикаси парламент сайловларининг кузатувлари натижалари тўғрисидаги дастлабки ҳисоботи эълон қилинди.
Давлат комиссияси 2020/2021 ўқув йили қабулидан бакалавриат учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини тасдиқлади. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 280,5 балл.
2017−2019 овқатдан заҳарланиш оқибатида 1700 нафар фуқаро, шу жумладан 665 нафар бола жабрланган. 15 киши вафот этган.
Ўтган ҳафта Қозоғистонда қор бўрони ва яхмалак сабабли 104 та ЙТҲ содир бўлиб, уларда 39 киши вафот этди.
2020 йил 1 январдан тажриба тариқасида айрим давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва ҳудудларда давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади.
Шароф Рашидов туманида замонавий агрологистика комплексини барпо этиш мақсадида МЧЖ шаклидаги «BMB-NRC Agrologistics» Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди.
Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган Олий суди Пленумининг мажлисида бир қатор қарорлар лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг