Фарғона шаҳрида 600 миллион сўм эвазига Олимпия спорт мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Қашқадарёда икки оиладан жами тўққиз киши ис газидан заҳарланди. Улар кўмир ва тандир чўғидан уйни иситиш мақсадида фойдаланган.
2020−2022 йилларда умумтаълим мактабларининг «Замонавий мактаб» лойиҳаси доирасида қурилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши ва жиҳозланиши учун 4,05 трлн сўм ажратилади.
SamAuto заводида Isuzu D-Max пикапларини ишлаб чиқариш бошланди. Янги модель учта модификация ва етти рангда савдога чиқарилади, нархлар 270−380 млн сўм атрофида бўлади.
Нукус туманидаги Шортанбай овули аҳолиси автомобиль йўлини тўсиб, ғилдиракларга ўт қўйди. Бунга газ етказиб берилмаётгани сабаб бўлди. Ҳокимият кўмир ва газ баллонлари етказиб берди ва газни улаш имкониятларини ўрганмоқда.
2020 йилдан Мажбурий ижро бюроси сув таъминоти учун қарздорликни ундириш билан шуғулланмайди. Бу иш билан «Ўзсувтаъминот» компанияси шуғулланади.
Бир гуруҳ кишилар томонидан калтакланган Самарқанддаги 42-мактаб ўқитувчиси вафот этди. Жиноят иши қўзғатилди, уч киши гумондор сифатида жалб қилинди.
Зомин туманида икки нафар вояга етмаган қизларни маст ҳолда уриб, уларнинг бирини ўлимига сабаб бўлган ҳолда воқеа жойида қочиб кетган ҳайдовчи 6 йил 6 ой муддатга қамалди.
Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси 2019 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.
ФИФА арбитри Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. У хизматлари учун AFC Referees Memento Award махсус мукофотига лойиқ кўрилди.
Метронинг Ўзбекистон йўналишига электр етказиб беришда қисқа муддатли узилиш содир бўлди. Ҳодиса поездлар ҳаракат жадвалига таъмир кўрсатмади.
2022 йилдан тадбиркорлик субъектлари аҳолидан нақд пул олишда онлайн назорат-касса аппаратлари ва виртуал кассалардан фойдаланишга ўтади.
Самарқанд вилоятидаги аварияда Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди — у руль чамбарагида ухлаб қолган ва автомобиль бетон тўсиқ билан тўқнашган.
Бош прокуратура Kun.uz ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўртасидаги можаро юзасидан терговга қадар текширув натижаларини эълон қилди. Пойтахт ҳокимининг интизомий жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш учун Ҳукуматга мурожаат қилинди.
Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов олти ойдан сўнг қайта молиялаш ставкасининг пасайиши кутилаётганини маълум қилди. Унинг фикрича, бу кредитлар ва депозитлар фоиз ставкаларига ижобий таъсир қилади.
Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан юридик шахсларнинг солиқ тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Ҳукумат қарори билан 2019−2020 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
Бухорода эр-хотин юк машинаси уриб юбориши натижасида вафот этди. Улар пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг