Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан полковник Бахтиёр Бердиалиев ва подполковник Ойбек Қулбеков янги лавозимга тайинланди.
«Фориш» полигонида ўзбекистонлик ва қозоғистонлик ҳарбийлар тоғ тайёргарлиги бўйича амалий ва тактик машғулотлар ўтказди.
«Ўзатом» агентлиги бош директорига биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди.
2020 йил январдан ер участкаларини олиб қўйишнинг янги тартиблари кучга киради. Келишилган товон пули тўланмасдан туриб кўчмас мулкни бузишга рухсат берилмайди.
Таълим, спорт ва диний муассасаларга 200 метргача масофада алкогол ва тамаки маҳсулотларни сотишга рухсат берилди.
ИИВ тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бергани учун жарималар миқдорини икки баробар оширишни таклиф қилмоқда.
АОКА пойтахт ҳокими ва Kun.uz можароси ўз ечимини топгани юзасидан баёнот берар экан, ОАВнинг босқичма-босқич «тўртинчи ҳокимият»га айланаётгани таъкидлади ва ушбу масалага тўлақонли ҳуқуқий баҳо берилишига умид билрди.
21 ноябрдан Ўзбекистон ҳудудида ҳавонинг аста-секин совиши кутилмоқда. Мамлакат шимолида кечаси −10…−15, кундузи −2…−7 даражагача тушиши мумкин.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Kun.uz ўзаро муросага келди. Нашр бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар томонидан тор манфаатлар йулида қурол сифатида фойдаланилмаслиги учун муҳокамаларни тўхтатишни сўради.
Kun.uz Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев нашр мухбирларига таҳдид қилганини маълум қилди. Журналистлар билан суҳбат Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан мухбирлар ўртасидаги можаролар асносида бўлиб ўтган.
Бош прокуратура ва Тошкент ҳокимлиги Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози билан аудиоёзувда журналистларга таҳдид қилиниши юзасидан баёнот берди.
Наманган вилоятининг Уйчи туманида бир оила ис газидан заҳарланди. Она ва икки фарзанд вафот этди, ота шифохонага ётқизилди.
«Ўздавкарантин» инспекцияси Қирғизистонга мева-сабзавот маҳсулотларини олиб кирилишига тақиқ қўйилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
ЎзХДП, «Миллий тикланиш» партиялари ҳамда АОКА матбуот хизмати Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози билан аудиоёзувда журналистларга таҳдид қилиниши юзасидан баёнот берди.
«Адолат» партияси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қарши қонунда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўришга чақирди. Аввалроқ унинг журналистларга таҳдид қилгани акс этган аудиоёзув тарқалди.
Президент дори воситалари бозорида коррупцияга барҳам бериш, миллий маҳсулотлар ассортиментини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича топшириқлар берди.
ССВ Чироқчи туманида 7 кишидан иборат оиланинг уй шароитида тайёрланган помидор консервасидан заҳарланганига изоҳ берди.
Тошкентда капитал таъмир қилинган велотрек базаси очилди. Сенат раҳбари Танзила Норбоева очилиш маросимида бундай базалар барча вилоятларда очилиши лозимлигини таъкидлади.
Турк инвесторларининг Ўзбекистонга қарши савдо тармоғини экспроприяция қилиш бўйича даъволарининг 90 фоизи рад этилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги.
Ўзбекистон 2023 йилгача энг камида 20 та давлат компаниясини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг