1 мартдан имтиёзли тоифага кирувчи қўшимча 30 минг нафар фуқарога компенсация тўлаб борилади
1 февраль 2022, 17:34

1 мартдан имтиёзли тоифага кирувчи қўшимча 30 минг нафар фуқарога компенсация тўлаб борилади

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 1 мартдан барча имтиёзли тоифага кирувчи қўшимча 30 минг нафар фуқарога, уларнинг пенсия нафақа олиши ёки меҳнат фаолиятини олиб бормаслигидан қатъий назар, 130 минг сўм миқдорида компенсация тўлови жорий қилинади. Бундан ташқари, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсионерларга ҳар ой 289 минг сўм миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.

JICA Қорақалпоғистонда тиббий хизматни ривожлантиришга қарийб $7 млн ажратди
1 февраль 2022, 17:25

JICA Қорақалпоғистонда тиббий хизматни ривожлантиришга қарийб $7 млн ажратди

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Қорақалпоғистон тиббиёт институти қошидаги инновацион клиникада тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш лойиҳаси учун қарийб 6,9 миллион доллар ажратди.

ДХХ Тожикистондан олиб кирилган 10,7 кг гашиш ва 2 кг опийни мусодара қилди
1 февраль 2022, 16:57

ДХХ Тожикистондан олиб кирилган 10,7 кг гашиш ва 2 кг опийни мусодара қилди

ДХХ Тожикистондан Ўзбекистонга олиб кирилган 10,7 кг «гашиш» ва 2 кгдан ортиқ «опий» гиёҳванд моддаларини мусодара қилди. Шунингдек, Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида Қирғизистондан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланганлар аниқланган.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
1 февраль 2022, 16:26

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 8,14 сўмга кўтарилиб, 10 813 сўмни ташкил этди. Шунингдек, евро курси 102,09 сўмга, рубль курси эса 0,89 сўмга юқорилади. Ушбу ўзгаришлар 2 февралдан кучга киради.

Ўзбекистон 2021 йилда Тожикистондан 23 млн долларлик электр энергияси импорт қилган
1 февраль 2022, 15:47

Ўзбекистон 2021 йилда Тожикистондан 23 млн долларлик электр энергияси импорт қилган

Тожикистон 2021 йилда 2,5 млрд кВт/соат электр энергияси экспорт қилган. Шундан 1 млрд кВт/соат ресурсларни Афғонистон 55 млн долларга сотиб олган. Ўзбекистон ҳам худди шу миқдордаги электр энергияси импорти учун 23 млн доллар маблағ сарфлаган.

Февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?
1 февраль 2022, 15:34

Февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет Ўзбекистонда февраль ойидаги об-ҳавонинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда энг иссиқ ва энг совуқ кечган февраль ойлари ҳақида маълумот берди. Синоптиклар бу йил февраль ойида об-ҳавонинг дастлабки прогнозини ҳам тузиб чиқди.

«Снос»га тушган ҳужжати йўқ уйларга ҳам компенсация тўлаб берилади
1 февраль 2022, 15:31

«Снос»га тушган ҳужжати йўқ уйларга ҳам компенсация тўлаб берилади

Депутатлар кўриб чиққан қонун лойиҳасига кўра, ҳужжати бўлмаган уйлар «снос» га тушганда, уларга ҳам компенсация тўлаб бериш таклиф этилмоқда. Бунда даъвогар мулкка 15 йил давомида ошкора ва узлуксиз эгалик қилган ҳамда солиқларни тўлаган бўлиши лозим. Лойиҳа қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Инсон қадри индекси қандай кўрсаткичлар асосида ҳисобланади?
1 февраль 2022, 15:09

Инсон қадри индекси қандай кўрсаткичлар асосида ҳисобланади?

Тошкентдаги маҳаллалар аҳолиси муаммоларини ўрганиш учун жорий қилинадиган Инсон қадри индексини 8 та кўрсаткич асосида ҳисоблаб чиқиш таклиф этилган. Буларга соғлиқни сақлаш, таълим, хавфсизлик, бандлик, даромад ва бошқа йўналишлар киради. Президент ушбу индекс қайси фуқаро ёки хонадон билан биринчи навбатда ишлаш кераклигини аниқлаб беришини таъкидлади.

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини қайта тиклади
1 февраль 2022, 15:04

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини қайта тиклади

Марказий Осиё энерготизимидаги йирик авария туфайли Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси экспорти вақтинча тўхтатилган эди. Айни вақтда энергияни етказиб бериш қайта тикланган.

Сенат ҳукуматга газ баллонли транспорт воситалари хавфсизлиги бўйича сўров юборади
1 февраль 2022, 14:55

Сенат ҳукуматга газ баллонли транспорт воситалари хавфсизлиги бўйича сўров юборади

Сенат ҳукуматга газ баллон билан жиҳозланган транспорт воситалари хавфсизлиги бўйича парламент сўрови тайёрламоқда. 2021 йилда шу турдаги транспорт воситаларидаги 14 та портлаш ва 2 та ёнғин натижасида 14 киши ҳалок бўлган, 9 киши жароҳатланган.

Янги коронавирус ҳолатларининг 85 фоизи омикрон штаммига тўғри келмоқда — Зангиота шифохонаси директори
1 февраль 2022, 13:16

Янги коронавирус ҳолатларининг 85 фоизи омикрон штаммига тўғри келмоқда — Зангиота шифохонаси директори

Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг 85 фоизи «омикрон», 15 фоизи «дельта» штаммига тўғри келаётганлигини таъкидлади. Унинг айтишича, аксарият беморлар касалхонада даволаниши шарт эмас, лекин ваҳима сабабли одамлар турли йўллар билан шифохонада даволанишга ҳаракат қилмоқда.

Январь ойида инфляция кўрсаткичи пасайди
1 февраль 2022, 12:29

Январь ойида инфляция кўрсаткичи пасайди

2022 йилнинг январь ойида инфляция кўрсаткичи 0,9 фоизни, йиллик нисбатда эса 9,8 фоизни ташкил қилди. Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,3 фоизга ошган, энг қимматлаган соҳалардан бири ресторан ва меҳмонхоналар хизматлари бўлди.

Андижонда фуқаролар ИИБ ходимларини тош бўрон қилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
1 февраль 2022, 12:16

Андижонда фуқаролар ИИБ ходимларини тош бўрон қилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Андижон вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган Балиқчи туманида фуқаролар ИИБ ходимларини тош бўрон қилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Мазкур ҳолат туман Сувоқавага қарашли сув қазиб чиқариш иншоотини хонадонига қўшиб олган оила ҳамда уларнинг маҳалладошлари ўртасидаги низо оқибатида содир бўлган. Таъкидланишича, «отилган тошлар ИИБ ходимлари ва фуқароларга тегмаган».

Фирдавс Абдуҳолиқов Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раислигидан кетди
1 февраль 2022, 12:15

Фирдавс Абдуҳолиқов Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раислигидан кетди

Фирдавс Абдуҳолиқов Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий Ассоциацияси бошқарув раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнига Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа ассоциация раҳбари бўлди.

Шифохоналарда юритиладиган тиббий ҳисоб журналлари ва тиббий карталар сони қисқартирилди
1 февраль 2022, 11:50

Шифохоналарда юритиладиган тиббий ҳисоб журналлари ва тиббий карталар сони қисқартирилди

1 февралдан тиббиёт муассасаларида юритиладиган тиббий ҳисоб журналлари 26 тадан 14 тагача қисқартирилди, улардан 10 таси соддалаштирилди. Шунингдек, 33 турдаги тиббий карта ва бланкалар ҳам 14 тагача қисқартирилди. «Энди шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини беморларни даволашга йўналтиради», — дейилади ССВ хабарида.

Шахмат федерациясида можаро. Антикоррупция агентлиги Malibu сотилиши ва клубга пул ўтказилишини текширмоқда
1 февраль 2022, 11:26

Шахмат федерациясида можаро. Антикоррупция агентлиги Malibu сотилиши ва клубга пул ўтказилишини текширмоқда

Коррупцияга қарши кураш агентлиги Malibu автомобилининг шубҳали сотилиши ва Шахмат федерациясидан 1,8 млрд сўмдан ортиқ маблағнинг федерация раҳбарининг биринчи ўринбосари, истеъфодаги ДХХ генерали Ҳусан Турдиалиев директор бўлган хусусий шахмат клубига ўтказилишини ўрганмоқда. Шахматчи Сергей Қаюмов «Ҳусан Турдиалиевнинг сўнгги 20 йилдаги диктатураси» ҳақида гапирган бўлса, Гулруҳбегим Тоҳиржонова федерация раҳбарининг биринчи ўринбосарининг хатти-ҳаракатлари АҚШга кетишига сабаб бўлганини маълум қилди.

Ковид ва пневмония билан касалланиш статистикаси пасайиб бормоқда
1 февраль 2022, 11:11

Ковид ва пневмония билан касалланиш статистикаси пасайиб бормоқда

22 январдан бери коронавируснинг кунлик ҳолати камайиб бормоқда — душанба куни вирус 1015 кишида аниқланди. Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари ортган, вилоятларда эса камайган. Қолаверса, 196 нафар фуқарода пневмония қайд этилди.

2022 йилда пойтахтга $3,8 млрдлик инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган
1 февраль 2022, 10:49

2022 йилда пойтахтга $3,8 млрдлик инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган

2022 йилда Тошкент шаҳрида умумий қиймати 3,8 млрд долларлик 738 та лойиҳани амалга ошириш режа қилинган. Шундан 500 та лойиҳа жорий йилнинг ўзидаёқ ишга тушиши, бунинг натижасида 27 мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Президент Тошкентнинг молиявий ва иқтисодий имкониятлар кенглигини, ҳар бир туманга қўшимча 100 млн доллар жалб қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Фарғонадаги савдо комплексининг 25 та дўкони ёниб кетди
1 февраль 2022, 10:20

Фарғонадаги савдо комплексининг 25 та дўкони ёниб кетди

1 февраль куни эрталаб Фарғона вилоятининг Қува савдо комплексида 25 та кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. ФВВ маълум қилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

5 йилда президент Халқ қабулхоналарига 5,7 млндан ортиқ мурожаат келиб тушди
1 февраль 2022, 10:04

5 йилда президент Халқ қабулхоналарига 5,7 млндан ортиқ мурожаат келиб тушди

2017−2021 йиллар давомида президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 5 млн 780 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Шундан 3 млн 288 мингдан ортиғи қаноатлантирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг