2019−2020 йилларда Тошкентда янги мактаблар қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун 800 млрд сўм ажратилади.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми ярим йилда 257 млн долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг олти ойига нисбатан 2,8 баробарга ошди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ҳисоб рақами музлатилди. Унинг турмуш ўртоғи Раиса Атамбева унга қарши жиноят иши қўзғатилганини хабар қилди.
Миллий олимпия қўмитасида бокс федерациясининг Токио олимпиадасига ва Екатеринбургда ўтказиладиган жаҳон чемпионатмга тайёргарлиги юзасидан ҳисобот-конференцияси бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳабов ҳамда «KUN.UZ» нашри ходимлари ўртасида келиб чиққан ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош токсикологи ва бош гематологи июлда заҳарланган 48 нафар фуқарога ёрдам кўрсатиш учун Самарага учиб кетди.
Тиббий ёрдам давлат бюджети ҳисобидан кўрсатиладиган касалликлар рўйхатига 131 турдаги хасталиклар киритилди.
Вазирлар Маҳкамаси ходими ўзини тадбиркор сифатида таништирган мурожаатчи билан қўпол муомалада бўлгани учун ишдан бўшатилди.
Электр энергияси учун «кундузги» ва «тунги» тарифларни етказиб беришдаги муаммолар сабабли жорий этиш мумкин эмас. Бироқ Энергетика вазирлиги бошланғич, камайтирилган ва оширилган тарифларни жорий этиш имкониятларни кўриб чиқмоқда.
Оққўрғон тумани марказий деҳқон бозорида ёймачи аёллар савдо мажмуаси қурилишига қаршилик кўрсатиб, янги қурилган деворни бузиб ташлади. Тошкент вилояти ҳокимлиги мазкур вазиятга изоҳ берди.
Оғир ҳолатдаги тўрт нафар заҳарланган ўзбекистонлик гематологик марказида даволанишни давом эттириш учун Россия ФВВнинг махсус самолётида Самарадан Москвага олиб келинди.
Андижон, Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида микроГЭСлар қуриш учун янги майдончалар танланди. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи 19 та объект қурилади.
Бошқарув лавозимларида фаолият кўрсатаётган давлат хизматчилари учун мажбурий касб этикаси курсини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Ҳиндистоннинг Жайсалмер шаҳри марказий стадионида «Арми-2019» халқаро армия ўйинлари доирасида бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик ҳарбийлар совриндор бўлди.
Хитойдан шиша ва шиша маҳсулотларини олиб келиб беришни ваъда қилиб, 68000 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган шахс жавобгарликка тортилди.
Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Ўзбекистонлик ҳарбий алпинистлар Кабардин-Болқордаги Эльбурс чўққисини забт этди, қўшин разведкачилари эса Ҳиндистоннингда ўтказилган танловда ҳам иккинчи ўринни қўлга киритди.
ИИВ 51-сон манзил-колониясида маҳкумларнинг ойлигидан ушлаб қолинаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирар экан, иш вақтида маҳкумлардан бирининг қочиб кетганини маълум қилди.
АҚШда яшаётган Ўзбекистон фуқароси Азизжон Раҳматов «Ислом давлати"га моддий ёрдам кўрсатишда айбдор эканини тан олди.
Депутат Тўлқин Ҳомидовнинг «Оқдарёда радарларни ЙҲХ ходимлари нега бузиб олиб кетишди?» мавзусида мақоласига Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ жавоб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг