Хотин-қизлар қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги Андижон шаҳридаги мактабларда ишловчи 25 — 35 ёшдаги, турмушга чиқмаган ва турмушидан ажраган аёлларнинг алоҳида рўйхати юритилиши юзасидан қўшма баёнот берди.
Жорий йилнинг август ойидан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ўзбекистондан Хитойга ер усти транспортларида экспорт қилинишига рухсат берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда экспорт, инвестиция ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Биринчи маротаба Куч тузилмалар ҳамкорлигида «Зарафшон» автомобиль ва темирйўл кўпригида тунги ва кундузги махсус ўқув машғулотлар ўтказилди.
Тошкентда 1979 йилдаги авиаҳалокатда вафот этган «Пахтакор» футболчилари хотираси ёдга олинди. Фожиа юз берганига 40 йил бўлди. Тошкентда «Пахтакор-79» кўчаси пайдо бўлди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 17−18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Тошкентнинг оқава сувлари тозаланмасдан Бўзсув каналига оқизилмоқда. Ифлосланган сув эса йиллар давомида пойтахтдан қуйида яшаётган одамларнинг ҳаётини заҳарлаб келмоқда. Никита Макаренко ва Шуҳрат Латипов экологик инқироз жойига бориб, вазиятни ўрганди.
Уй-жойни сотиш учун ишончнома қолдириб, чет элга кетган мулкдорнинг яшаб турган уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи суд орқали бекор қилинди.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган туман ва шаҳарларда ер биринчи навбатда жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун ажратилади.
Чоршанбадан Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати сезиларли пасаяди. Жума кунига қадар кундузги ҳарорат +30 даража атрофида бўлади.
Автотранспорт воситалари Тошкент ҳавосини ҳар йили 395 тонна заҳарли газлар билан ифлослантирмоқда. Атмосферага чиқарилаётган газларнинг 90 фоизи улар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Москвада 2011 йил декабридан кейинги энг йирик оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди.
Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қонун лойиҳасида уй-жой мулкдорлари ширкатлари устидан давлат назоратини ўрнатиш таклиф қилинмоқда. Назоратни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг махсус инспекцияси олиб бориши мумкин.
Россияда ўтказилган «РЕМБАТ» — «Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони» мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Адлия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш мақсадида халқаро арбитраж ислоҳотини ўтказади.
Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Тошкентнинг Бешқайрағоч кўчасида огоҳлантирувчи йўл чизиғининг янги тури экспериментал кўринишда қўлланилади.
Термиз шаҳридан «Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой» йўналишида янги транспорт коридори бўйича тажриба-синов автокарвони йўлга чиқди.
«Фориш» тоғ полигонида V «Халқаро армия ўйинлари — 2019» доирасида бўлиб ўтаётган «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловида тиббий хизмат капитан Бобожон Элмуродов рекорд ўрнатди.
Тошкентдаги «Универсал» спорт саройида ўтказилаётан таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Зафарбек Каримов олтин медаль соҳиби бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг