Халқ депутатлари Оқдарё туман кенгаши депутати Тўлқин Ҳомидов тумандаги 29-мактаб ёнига ўрнатилган радар ЙҲХ ходимлари томонидан олиб кетилганига норозилик билдирди.
Халқ таълими вазирлиги Самарқанд ва Наманган вилоятларида умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда.
Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Евроиттифоқ «Жаслиқ» колониясининг ёпилишини олқишлаб, пенитенциар тизимда ҳам ислоҳотлар бўлишини кутаётганини маълум қилди.
15 августдан Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи 1400 сўмга қадар оширилади.
Соф олтин-валюта захиралари июль ойида 27,7 млрд долларга етди.
Москва вилоятида ўтказилаётган Халқаро армия ўйинларининг «Танк биатлони» йўналиши бўйича ярим финал баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси энг яхши натижани қайд этиб, финалга йўл олди.
Ҳокимиятларга тадбиркорлик субъектларини мажбурий меҳнат, ҳомийлик ва жамоат тадбирларига жалб қилиш тақиқланди.
Комил Алламжонов ОАВ, блогерлар ва ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар модераторлари нафақат ўз маълумотлари, балки улар остидаги сохта аккаунтлар ёки троллар қолдирган фикрлар учун ҳам жавобгар эканини маълум қилди.
Қозоғистонда суд 2018 йил январида «Самара — Чимкент» трассасидаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган автобус эгасини уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Президент ўз фармони билан раҳбарларга хусусий мулк дахлсизлиги тўғрисидаги Конституция нормаларини сўзсиз ижро этиш бўйича шахсий жавобгарлик юклади. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда.
Тошкентда ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжаллаб қурилаётган уйлар амалда улар учун жисмонан ноқулай бўлиб чиқмоқда. Дилмурод Юсупов ушбу муаммога эътибор қаратди.
Президент қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат 2020 йил 1 мартдан кучга киради.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Янгийўл туманида қурилган намунавий уйлар бўйича эътирозлар ўз тасдиғини топганини маълум қилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Олмалиқ шаҳрида ўтказилган йўловчи ташиш йўналишлари бўйича тендер савдоларида қонун талаблари бузилганини аниқлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қўшработда шифокорнинг сабабсиз ҳақоратланиб, калтаклангани юзасидан баёнот берди.
2020 йил 1 январдан Ўзбекистон яна 20 та давлат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этмоқда.
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг тинчлик жараёнидаги иштирокини олқишлаши, бироқ «Толибон» расмийларининг Тошкентда расмий қабул қилинганини «тинч музокараларга кўмаклашиш» сифатида кўрмаслигини маълум қилди.
Қирғизистоннинг собиқ президети Алмазбек Атамбаев қотиллик, оммавий тартибсизликларни ташкил этиш ва бошқа қатор оғир жиноятларда айбланмоқда.
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистон билан ҳамкорликда Афғонистонда транспорт инфратузилмалари ва энергетика соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг