1994 йилда 20 йилга қамалган Самандар Қўқоновнинг реабилитация тўғрисидаги талаби қондирилмади.
2016 йилда Қорақалпоғистон Республикасига 6 минг 270 нафардан ортиқ сайёҳташриф буюрган бўлса, 2019 йилнинг январь-июнь ойларида 8 минг 945 нафар сайёҳ келган.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш учун электрон аукцион ўтказиш тартиби белгиланди.
Ўз опасининг уйидан пул ўғирлаган шахс икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Жиззах вилояти ИИБ ЙХҲБ инспекторини погонини юлиб олиб, уни уриб, бўйин соҳаси ва чап елка соҳасига тан жароҳати етказган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Жиноят-процессуал кодекс ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Миллий гвардиянинг ваколати белгиланди.
«Фориш» полигонида Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган «Халқаро армия ўйинларига» тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда.
Экология қўмитаси Косонсой туманидаги кўп асрлик чинор дарахтининг шохи қуриб қолганлиги ҳамда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиш эҳтимоли мавжудлиги сабабли кесилганини билдирди.
Адлия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган нотариуслар иштирокида нодавлат тизимга ўтиш масаласи муҳокама қилинди.
Президент қарори билан нефть-газ тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика ишчи комиссияси тузилди.
Ўзбекистонда чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи учун тўланган пулларни қайтариб бериш тизимини (Tax Free) жорий этиш режалаштирилмоқда.
1 сентябрдан ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат гувоҳномаларини бериш бошланади. Ушбу гувоҳномалар солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, меҳнат стажини ҳисоблаш ҳамда касбий ва тадбиркорлик курсларида бепул ўқиш ҳуқуқини беради.
Маҳаллий автомобиллар нархи қимматлашмаслиги учун маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни акциз солиқлари ва автотранспорт йиғимларидан озод қилиш режалаштирилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида 1-синфга қабул бўйича кўп бериладиган саволларга жавоб берилди.
Самарқандда биринчи анъанавий Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги туристик ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Ишга тушган Катта Фарғона канали кичик ГЭСлар каскадининг умумий қуввати 12 МВтга тенг бўлиб, йилига 72,89 миллион кВт.соат электр токи ишлаб чиқаради.
Тошкентда бассейнда сузиш, махсус спорт инвентарларида югуриш ва велопойга машқларидан иборат «BEFIT INDOOR TRIATHLON» мусобақаси бўлиб ўтди.
Самарқанд вилоятида 186 та қарор ва фармойишларнинг 28 таси фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан, 29 таси маъмурий судлар, 129 таси прокуратура томонидан бекор қилинган.
Картошка, бақлажон ва помидорга зарар етказадиган Колорадо қўнғизига қарши курашиш бўйича тавсиялар тақдим этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг