SMS-хабарнома хизмати нархининг 15 июлдан оширилиши қиммат ускуналар сотиб олингани билан изоҳланмоқда.
Яқин бир ярим ҳафта ичида жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда. 10 июлдан сўнг ҳарорат ёз ўртаси учун кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 5−7 даража юқори ҳарорат қайд этилади.
Наманган вилояти Косонсой туманида ўқитувчиларни бетон қуйишга мажбурлаган ХТБ мудири ишдан бўшатилди, бошқа мансабдор шахсларга чора кўрилиши учун бош прокурорга хат юборилди.
Сурхондарёда янги туғилган қиз бола чақалоғини маҳалладаги ҳожатхонага ташлаб кетган 20 ёшли аёл қўлга олинди.
Ғиждувон туманида «Lacceti» ва «Cobalt» автомашиналарининг тўқнашуви натижасида уч киши вафот этди, уч киши касалхонага ётқизилди.
Италиянинг Неаполь шаҳрида ўтказилаётган ёзги универсиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси медаллари тўрттага етди.
Ҳукумат қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали ташкил этилди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида ноқонуний равишда 5 туп чинор кесилди, яна 11 туп чинор қисман шикастланди. Умумий зарар 163,6 млн сўмга баҳоланмоқда.
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасига аввал Artel Engineering and Management компаниясида фаолият кўрсатган Мирзиёд Юнусов раҳбар бўлди.
ДХХ тўрт бола — Ўзбекистон фуқаролари фарзандларини Афғонистондан қайтарди. Уларнинг ота-оналари террористик ташкилот сафида бўлган ва вафот этган: отаси — жангларда, онаси — касалликдан.
Президент яширин иш ўринларини легаллаштириш, бўш турган объектларда янги корхоналар ташкил этиш каби чоралар орқали бюджетга қўшимча миллиардлаб маблағлар туширилиши мумкинлигини маълум қилди.
Энергоресурслар тарифлари инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда оптималлаштирилади. Тариф ислоҳотлари оғриқсиз кечиши учун энг кам иш ҳақини ошириш режалаштирилмоқда.
Сурхондарёнинг Шеробод туманида қарздорлик сабабли электр энергиясини узишга ҳаракат қилган МИБ инспекторини калтаклаган фуқароларга жиноий иш қўзғатилди.
WebMoney Transfer тизими Ўзбекистон бозорида иш бошлади. Сўмдаги WMY-кармончаларини UzCard, Paynet ва Oson орқали тўлдириш мумкин.
Қашқадарё иқтисодий судлари томонидан Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаларининг тадбиркорлар манфаатини кўзлаб киритган аризаларининг 170 таси рад этилган.
Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган низомга кўра, ички ишлар органлари ходимларини ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган деб топиш махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасида Ўзбекистонда дастлабки инновацион виртуал тергов полигони Россия технологиялари асосида бунёд этилди.
Дилдора Рустамова таълим, амалиёт ва илм-фан интеграциясини таъминлашга ихтисослашган Кўп тармоқли клиника директори этиб тайинланди.
2019/2020 ўқув йилидан ҳарбий тавсияномаларга эга фуқаролар фақат олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча имтиёзга эга бўладилар.
Савицкий музейи директори лавозимига халқаро танловда Москванинг Рерихов музейи директори Тигран Мкртичев ғолиб бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг