Гимнастикачи Оксана Чусовитина Хорватияда ўтган FIG World Challenge Cup мусобақасида таяниб сакрашда биринчи ўринни эгаллади.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Бухорода кучли қум бўрони кузатилмоқда.
Тошкентнинг Зарафшон кўчасидаги автомобиллар тураргоҳи ўрнида пиёда сайр қилиш учун ҳудуд пайдо бўлди.
Асакадаги GM Uzbekistan автозаводида коррупцияга қарши кураш бўйича тадбир ўтказилди.
Шодиёр Маматқулов мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкент ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари соат 8дан иш бошлайди.
Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида эсдалик совғаси сифатида Оролбўйи ҳавоси қадоқланган консерва банкаларини ишлаб чиқариб бошланди.
Зарафшон ҳокими бўлиб ишлаган Муҳиддин Бозоров Навоий ҳокими этиб тайинланди.
1 январдан нотариуслар зарур маълумотларни давлат органларидан ўзлари талаб қилиб олади, фуқаролар шахси эса бармоқ излари орқали аниқланади.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти этиб қайта ташкил этилди.
Қаҳрамон Акмалов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Ўзбекистонда видеорегистраторлар ёзувларини йиғишни марказлаштириш режалаштирилмоқда. Қоидабузарликлар тасвирланган ёзувларни юборган фуқаролар ЙҲҚ бузилиши суд орқали тасдиқланса) рағбатлантирилади.
2018 йил бошидан буён Ўзбекистонга олиб кирилаётган 70 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан xавфли зарарли организмлар аниқлангани сабабли қайтарилди.
Россиялик мутахассис Евгений Биргер «Ўзбекистон почтаси» компанияси бош директори лавозимига тайинланди.
Азиз Алиев Ўзбекистоннинг Бангкокдаги бош консули ва мамлакатнинг ЭСКАТОдаги вакили этиб тайинланди.
Тошкент ҳокими в. б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташаббуси билан пойтахтда пиёдалар светофорлари тескари саноқли светофорларга алмаштириш бошланди.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ёш етакчиларнинг биринчи халқаро конференциясида 14 давлатдан 40 га яқин вакил қатнашади.
Наманганда Hyundai юк машиналари, автобуслар ва махсус транспорт воситалари йиғилади.
Чимкентда қозоқ-ўзбек бизнес-форуми ва «Ўзбекистон-Қозоғистон» ишбилармонлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда «йўл безорилиги» учун жарима белгиланиб, маст ҳолда машина ҳайдаганлар маъмурий қамоққа олинади. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдалар шахсини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш механизмлари ишга туширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг