Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририда диний ташкилотлар ва таълим муассасаларини рўйхатга олиш жараёни соддалаштирилиши режалаштирилмоқда.
Президент фармони асосида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилмоқда.
«Ўздавкарантин» инспекцияси ва Хитой Бош божхона бошқармаси ўртасида 2019−2020 йилларда ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланди.
Қашқадарё вилоятида ўқитувчиларга концерт чиптасини мажбурлаб сотган директорларга чора кўрилди.
Ўзбекистон халқ артисти, актриса Яйра Абдуллаева 89 ёшда оламдан ўтди.
Марказий банк ва Visa Ўзбекистонда рақамли тўлов инфратузилмаларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилади.
Хитой АҚШ маҳсулотларига 60 млрд долларлик бож жорий этди. Аввалроқ АҚШ божларни 25 фоизгача оширган эди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳобиддин Зоиров Даниянинг Орхус шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади.
Адлия вазирлиги томонидан қабристонлардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва ободонлаштириш бўйича қуйидаги тизимли муаммо ва камчиликлар ўрганилди.
Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Humo International карталарини Mastercard тармоғида қабул қилиш ҳамда жамоат транспортида нақд пулсиз тўловларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Корея Республикаси элчиси Квон Ён У Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда.
Ўзбекистон 72,93 млн евро эвазига Испаниянинг Talgo компаниясидан иккита тезюрар поезд харид қилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг суғурта компаниялари бўйича қонунга зид қарорини бекор қилдирди.
Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари тайинланди.
Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент фармони қабул қилинди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси сайтида ватандошлар учун бўш иш ўринлари бўлими ишга туширилди.
Жомбой ва Самарқанд туманларидаги ўтказган сайёр қабулларда 12 нафар фуқаро жазодан шартли равишда озод қилинди, яна 12 кишига тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилди.
Эндиликда абитуриентлар фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиши мумкин.
Абитуриентлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топширади. Таълим муассасаларини аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан ЭКИҲнинг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг