Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага қўшимча вазифа юклатилди — у Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди.
Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда ОАВда реклама тарқатишда «қонунчилик талаблари бузилиши» фонида барча давлат ва нодавлат телеканалларига кўрсатма хати юборди. Қўмита улардан бир ой ичида реклама фаолиятини қонунчиликка мувофиқлаштиришни сўраб, акс ҳолда молиявий санкциялар қўллашдан огоҳлантирди.
Президентга олиб кирилган тақдимотда сунъий интеллект бўйича қонунчилик базасини яратиш таклиф қилинди. СИ технологиялари марказини ташкил қилиш, банк-молия соҳасида СИни қўллашни кенгайтириш, бу бўйича кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Президент коллеж ва техникумлардаги тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга бевосита ижарага берилишини айтди. Тушган маблағлар биноларни таъмирлаш ва жиҳозлар сотиб олишга сарфланади.
Суд мунтазам зўравонлик орқали хотинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган эркакка ҳукм ўқиди. Аёл март ойида Бекобод шаҳридаги турар жой биносининг бешинчи қаватидан сакраганди.
Тайванлик боксчи Линь Юй-Тин Олимпиада ғолиби бўлди. У олтин медаль йўлида ўзбекистонлик Ситора Турдибековани ҳам мағлуб этди. Бироқ интернетда ҳануз унинг жинси ҳақидаги баҳс-мунозаралар давом этмоқда. «Газета.uz» ХОҚ ва Тайвань ёнини олган боксчи билан боғлиқ жанжал тафсилотларини ўрганди.
Тошкент вилоятида кунига 1 млн куб метр оқова сувни тозалаш қувватига эга иншоот қурилади. Бу орқали 100 мингдан ортиқ аҳоли ва 100 дан ортиқ корхона марказлашган оқова сув хизматидан фойдаланади. Лойиҳа БАА, Франция ва Япония компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилади.
Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйи оромгоҳида Чилонзор туманидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйидан келган ўсмирлар ўртасида жанжал содир бўлган. Ҳолат видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган. Вилоят ИИБ терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди.
Тошкентда Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 XVII ёзги Паралимпия ўйинларига кузатиш маросими бўлди. 28 августдан 8 сентябрга қадар ўтказиладиган ўйинларга 65 нафар ўзбекистонлик пара атлет 9 та спорт туридан жами 113 та лицензия олди. Қатнашчилар ҳақида батафсил.
Футбол журналисти Фабрицио Романо «Атланта Юнайтед» клуби «Рома»га Элдор Шомуродовни сотиб олиш таклифи билан мурожаат қилганини маълум қилди. «Музокаралар давом этмоқда ва уларни амалга ошириш учун яхши имконият мавжуд», — дея қўшимча қилган Романо.
АҚШнинг Sierra Nevada Corporation компанияси Ўзбекистон учун олтита Pilatus PC-12 самолётини таъмирлаш бўйича шартнома имзолади. Лойиҳа қиймати 64,2 миллион долларни ташкил этади. Ишларни 2027 йил августида якунлаш режалаштирилган.
2024 йилдан буён қидирувда бўлган, фирибгарликда айбланаётган Барно Инотова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрганлардан Бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралди.
Қорақалпоғистондаги 2-сонли тергов ҳибсхонасида 2 нафар вояга етмаган йигит катта ёшлилар билан бир камерада сақлангани аниқланди ва бу қонунга зид. Болалар омбудсмани аралашуви билан улар алоҳида камерага ўтказилди. Ҳибсхона мансабдорларига қаттиқ ҳайфсан жазоси қўлланди.
Жо Байден CBS телеканалига берган интервьюсида Дональд Трампнинг ғалаба қозонишига йўл қўймаслик ва демократияни сақлаб қолиш учун бўлажак сайловлардан воз кечгани ҳақида гапирди. «Президентлик катта шараф бўлса ҳам, энг муҳими — биз Трампни мағлуб этишимиз керак, керак, керак», — деди у.
Парижда ўтган Олимпия ўйинларида олтин медаль олган спортчиларнинг мураббийлари 50 минг доллар, кумуш олганларнинг мураббийлари 25 минг доллар, бронза медалини олганларники эса 12 500 доллардан мукофотланди.
Тўқимачи бекатидаги модернизация ишлари сабаб вақтинча ишлаши тўхтатилган Тошкент Марказий (Шимолий) вокзали 16 августдан фаолиятини қайта бошлайди.
Олимпиада ғолиблари ва совриндорларига 50 мингдан 200 минг долларгача бўлган пул мукофотлари, Tahoe ва BYD Song Plus автомобиллари, шунингдек, икки қаватли коттежлар ва квартиралар берилди. «Президент совғаси» деб ёзилган мукофотларни бош вазир ва Сенат раиси топширди.
Асака туманидаги 37-мактабда ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилинди. Хабар берилишича, иш жараёнида мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси йиқилиб, қўли синган. Улар ишга мактаб директорининг топшириғи билан чиққан.
Ўзбекистон аҳолисига суюлтирилган газ етказиб бериш учун хусусий секторни жалб этиш режалаштирилмоқда. Президент бу масалани ўрганиб, таклифлар киритишни топширди. Бугунги кунда аҳолининг қарийб 47 фоизи суюлтирилган газ олади.
Миробод туман суди собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлайди. У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлиги кабиларда гумонланмоқда. Ишда икки тадбиркор ҳам айбланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг