Қаршида Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди
14 ноябрь 2024, 20:30

Қаршида Бухоро амирлиги даврига оид тангалар хорижга олиб чиқилишининг олди олинди

Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди. Қимматбаҳо буюмлар Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига топширилди.

Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш тартиби тасдиқланди
14 ноябрь 2024, 17:46

Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш тартиби тасдиқланди

ДХХ раисининг буйруғи билан муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш ва уларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тасдиқланди.

«Ўзмиллийбанк» АЖ заргарлик лойиҳаларига туркиялик инвесторларни жалб қилмоқда
14 ноябрь 2024, 17:00

«Ўзмиллийбанк» АЖ заргарлик лойиҳаларига туркиялик инвесторларни жалб қилмоқда

«Ўзмиллийбанк» АЖнинг NBU Invest Group компанияси ва Туркиянинг Pala Golden Jewellery компанияси ўртасида Бухоро шаҳрида замонавий заргарлик марказини ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.

Тошкентда 199 млн сўмлик антибиотикларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
14 ноябрь 2024, 16:02

Тошкентда 199 млн сўмлик антибиотикларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Юнусобод туманида қиймати 199 млн сўмлик 10 минг қути антибиотикни ноқонуний сотишга уринишнинг олди олинди. Гумонланувчилар хорижда ишлаб чиқарилган дориларни сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотишга уринган.

Самарқанддаги Шердор мадрасасининг фасади АҚШ кўмагида қайта тикланади
14 ноябрь 2024, 15:29

Самарқанддаги Шердор мадрасасининг фасади АҚШ кўмагида қайта тикланади

АҚШ Маданий меросни асраб-авайлаш жамғармаси Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда Самарқанддаги Шердор мадрасасида консервация ва реставрация ишларини амалга оширади. 500 минг долларлик лойиҳага маҳаллий ҳунармандлар ва хорижлик мутахассислар таклиф этилади.

Германия Ўзбекистонга «яшил» саноатлаштириш учун яна 3 млн евро грант ажратади
14 ноябрь 2024, 14:52

Германия Ўзбекистонга «яшил» саноатлаштириш учун яна 3 млн евро грант ажратади

Ўзбекистон Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)дан «яшил» саноатлаштиришда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида яна 3 млн евро миқдорида грант олади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури йўлга қўйилади
14 ноябрь 2024, 14:33

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури йўлга қўйилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «Ипак йўли» темирйўл саёҳати тури йўлга қўйилади. «Олмаота — Туркистон — Тошкент — Олмаота» йўналиши бўйича биринчи рейс 2024 йил 16 ноябрь куни йўлга чиқади. 4 кунлик тур сайёҳларга Буюк Ипак йўли излари бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради.

Қатар — Ўзбекистон учрашуви превьюси
14 ноябрь 2024, 14:30

Қатар — Ўзбекистон учрашуви превьюси

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Қатарга қарши сафарда ўйнайди. Терма жамоа ёрдамчи мураббийи ютқазмасликни яхши натижа деб ҳисоблаш мумкинлигини айтди. Қатар бош мураббийи эса ўз футболчиларидан «200 фоиз куч бериб, Ўзбекистонга ўз услубини ўтказишни» сўради.

Самарқандда автобус уриб юборган 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди
14 ноябрь 2024, 12:44

Самарқандда автобус уриб юборган 3-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

Самарқандда автобус ҳайдовчиси мактаб яқинида йўлдан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборди. Бола воқеа жойида ҳалок бўлди. Суратда йўлни ажратиб турувчи чизиқда мактаб ўқувчисининг макети ўрнатилганини кўриш мумкин. «Газета.uz» бундай макетлар хавфни камайтириши ўрнига ошириши ҳақида кўп ёзган.

Октябрда енгил автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 6 фоизга камайди
14 ноябрь 2024, 12:43

Октябрда енгил автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 6 фоизга камайди

Октябрь ойида Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 6 фоизга камайди (95,4 минг дона). Сотувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли пасайган (-43,3 фоиз). Ой давомида иккиламчи бозорда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар кам автомобиль сотилди.

Адаптив спорт турларини ривожлантириш дастури тасдиқланди
14 ноябрь 2024, 12:38

Адаптив спорт турларини ривожлантириш дастури тасдиқланди

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари спорт билан шуғулланишни истаган ногиронлиги бўлган шахсларга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида бепул спорт билан шуғулланиш учун йўлланма беришни бошлайди. Шунингдек, адаптив спорт турлари оммалаштирилади ва ривожлантирилади.

Сирдарёда 400 доллар пора олган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди
14 ноябрь 2024, 12:09

Сирдарёда 400 доллар пора олган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Сирдарё вилоятида ЙТҲ содир этган ҳайдовчига дастлабки текширув материалларини унинг фойдасига ҳал қилиш ва автомобилни жарима майдончадан қайтариб олишга кўмаклашишни айтиб, 400 доллар сўраган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Пискентдаги автополигонда импорт автомобилларни синовдан ўтказиш учун навбат юзага келди. Сабаблар
14 ноябрь 2024, 10:24

Пискентдаги автополигонда импорт автомобилларни синовдан ўтказиш учун навбат юзага келди. Сабаблар

1 ноябрдан Ўзбекистонга олиб келинадиган автомобиллар божхонада эмас, балки Пискентдаги полигонда техник кўрикдан ўтказилмоқда. Жараён кўп вақт талаб этади, сертификат нархи эса 3,5 баробарга ошди (кейинчалик нарх бироз пасайтирилди). «Газета.uz» техник кўрик ўтказувчи UzTest билан суҳбат қилди.

Самарқандда ўқувчи қизни зўрлашда 9 киши гумонланмоқда
14 ноябрь 2024, 09:47

Самарқандда ўқувчи қизни зўрлашда 9 киши гумонланмоқда

Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчисини ўғирлаш ва зўрлашда гумонланувчилар 9 нафар бўлиб, уларнинг орасида прокуратура ходими ҳам бор. Уларнинг 8 нафари қўлга олинган, деб хабар қилди Бош прокуратура.

School 21 ҳамкорлар учун таълим лойиҳалари тақдимотини ўтказди
14 ноябрь 2024, 09:00

School 21 ҳамкорлар учун таълим лойиҳалари тақдимотини ўтказди

School 21 да 50 дан ортиқ мактаб ҳамкорлари, жумладан, IТ компаниялари ва университетларни бирлаштирган таълим маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтди.

«Хуш келибсиз». Байден Оқ уйда Трамп билан учрашди
13 ноябрь 2024, 23:36

«Хуш келибсиз». Байден Оқ уйда Трамп билан учрашди

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден Оқ уйдаги Овал кабинетда сайланган президент Дональд Трамп билан учрашди. Байден, аввал ҳам айтилганидек, ҳокимиятни топшириш силлиқ кечишига ишонтирди.

Инфляция фонида ривожланган мамлакатлар аҳолисининг ҳукуматга ишончи йўқолишда давом этмоқда — FT
13 ноябрь 2024, 21:53

Инфляция фонида ривожланган мамлакатлар аҳолисининг ҳукуматга ишончи йўқолишда давом этмоқда — FT

Инфляциянинг ўсиши ривожланган мамлакатлар аҳолисининг норозилигини келтириб чиқариб, ҳукуматга бўлган ишончга путур етказмоқда. Сайловчиларнинг иқтисодий вазиятдан ҳафсаласи пир бўлиши Трампнинг АҚШдаги ғалабаси ҳамда Британия ва Япония ҳукмрон партияларининг мағлубиятига олиб келди, деб ёзади FT.

Қатарга қарши ўйинда биргина аниқ зарба натижага таъсир қилиши мумкин — мураббий Владо Радманович
13 ноябрь 2024, 20:54

Қатарга қарши ўйинда биргина аниқ зарба натижага таъсир қилиши мумкин — мураббий Владо Радманович

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Владо Радманович Қатар билан ўйинолди матбуот анжуманида биттагина аниқ зарба, битта дриблинг ёки биргина хато учрашув натижасини ҳал қилиб қўйиши мумкинлигини таъкидлади. «Ютқазмаслик яхши натижа бўлади, деб ҳисоблаш мумкин», — деди у.

Украинада президентлик сайлови 2025 йил май ойида бўлиб ўтиши мумкин — Economist
13 ноябрь 2024, 18:55

Украинада президентлик сайлови 2025 йил май ойида бўлиб ўтиши мумкин — Economist

Украинада президент сайлови учун «маълум тайёргарликлар» бошланди, муҳокама қилинаётган сана — 2025 йил 25 май, деб ёзмоқда Economist нашри. Украина президенти офиси буни рад этмоқда.

Экспорт субсидияларини бекор қилиш бўйича ишлар давом этмоқда — президент
13 ноябрь 2024, 18:53

Экспорт субсидияларини бекор қилиш бўйича ишлар давом этмоқда — президент

Шавкат Мирзиёев COP29 конференцияси доирасида ЖСТ бош директори билан учрашди. Улар Ўзбекистоннинг ташкилотга қўшилишидаги долзарб жиҳатлар, хусусан, аъзо мамлакатлар билан музокаралар, қонунчиликни мослаштириш, шунингдек, экспорт субсидияларини бекор қилиш масалаларини муҳокама қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг