Қирғизистон президенти Садир Жапаров МО давлатлари раҳбарлари саммитида минтақада сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг иқтисодий механизмини жорий этиш, шунингдек, МО давлатлари орқали янги мультимодал йўналишлар ва транспорт йўлакларини яратиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Марказий Осиё таълим ва академик алмашув дастурини қабул қилиш, миллий ID карталарни ўзаро тан олиш, Хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш, Стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида кўп томонлама битим имзолаш — Шавкат Мирзиёев Остонадаги учрашувда нималарни таклиф қилди?
Қозоғистон президенти МО давлатлари раҳбарлари учрашувида инфратузилма ва транспорт лойиҳалари иқтисодий ўсишнинг янги нуқталари бўлишини таъкидлади. У Транскаспий йўлаги ва Трансафғон темирйўлининг истиқболлари, сув ҳисобини рақамлаштириш ва унинг космик мониторингини жорий этиш ҳақида гапирди.
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди. У мамлакатда кутилаётган цунами юзасидан хавотир билдирди ва Япония бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифини кечиктириш қарорини «тўлиқ тушунишини» билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони билан тақдирланди. Бу давлат раҳбарига минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун берилди.
«Украина ва Яқин Шарқдаги воқеалар минтақанинг барқарор ривожланишига таъсир кўрсатяпти», — деди Шавкат Мирзиёев МО давлатлари раҳбарлари саммитида. Унинг айтишича, Марказий Осиёнинг «бугуни ва келажаги умумий саъй-ҳаракатлар ва минтақа манфаатларини биргаликда илгари суриш»га тайёрликка боғлиқ.
«Бордерлендс» ва яна учта кинопремьера, очиқ осмон остидаги фильмлар намойиши, кутубхонадаги маърифий дастурлар, ярмаркалар, кўргазмалар, болалар учун спектакллар, маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Гурлан туманида ғишт ишлаб чиқариш заводида 4,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Компания раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва у процессуал тартибда ушланди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари нисбатан салқин об-ҳаво кузатилади: ҳарорат кундузи +33…+38 даража атрофида бўлади. Айрим тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Қарши шаҳридаги шифохонанинг лифт шахтасидан 36 ёшли аёлнинг жасади топилди. Орастабон бўлиб ишловчи аёл, тахминларга кўра, лифт носозлиги сабабли шахтага тушиб кетган.
Олимпия ўйинларининг 14-кунида Ўзбекистоннинг 13 нафар атлети спортнинг 5 тури: бокс, кураш, бадиий гимнастика, таэквондо ва сувга сакраш бўйича чиқиш қилади. Икки боксчи олтин медаль учун рингга чиқса, икки курашчи бронза медали учун баҳсга киришади.
Фарғона, Хоразм ва Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Улардан 15 килограммдан ортиқ тақиқланган моддалар мусодара қилинди.
Япония бош вазири Фумио Кишида 9−12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган сафарини мамлакатда содир бўлиши мумкин бўлган кучли зилзила туфайли бекор қилди. Ташриф арафасида Тошкент кўчаларида Ўзбекистон ва Япония байроқлари осиб чиқилганди.
Таэквондо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов ўзбекистонликларга кўрсатаётган қўллови учун миннатдорчилик билдирди. «Мамлакатимизда туғилганимдан ниҳоятда хурсандман ва ниҳоятда фахрланаман. Бутун халқимизга айтмоқчиманки, қўллаб-қувватловингиз максимал даражада сезилди», — деди у.
Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Олимпиаданинг финал жангида франциялик рақибини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида Олимпия ўйинларида иккита олтин медалга эга чиққан биринчи боксчи бўлди.
Ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков Париждаги Олимпиада ўйинлари финалига чиқди ва «олтин» учун жанг қиладиган бешинчи боксчига айланди. Финалда унга ўзбекистонлик бокс мураббийи ёрдам берган қирғизистонлик спортчи рақиб бўлади.
Таэквондочи Улуғбек Рашитов Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида иккита Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритган биринчи таэквондочи бўлди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида оҳак ишлаб чиқариш цехи қўлбола газ қурилмаларини тармоққа улаб, 2,2 млн куб метр ҳажмдаги қарийб 3,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ташкилот раҳбарига жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 221 бош балиқни электр қармоқ билан овлаган 4 нафар фуқаро ушланди. Улар табиатга 1,4 млрд сўм зарар етказган.
Ортда қолган ой тарихдаги иккинчи энг иссиқ июль бўлди ва кетма-кет 13 ой давомида қайд этилган ҳарорат рекордларини бузди. Бироқ, иқлимшуносларнинг огоҳлантиришича, глобал исиш давом этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг