Бангладешда бош вазир Шайх Ҳасина қочиб кетгач, муваққат ҳукуматни «камбағаллар банкири» сифатида танилган Нобель мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус қўлга олди. Мамлакат армияси намойишларни бостиришдан ва тинч аҳолини отишдан бош тортди, бу эса Ҳасинанинг 15 йиллик бошқарувига барҳам берди.
Тошкентда ИИВ ва ДХХ ходимлари «закладка» усули орқали ноқонуний тарқатиш учун тайёрланаётган 42 кг дан ортиқ «аптека наркотиклари»ни тўхтатиб қолди. Уларнинг умумий чакана нархи 35,7 млрд сўмни (деярли 3 млн доллар) ташкил қилди.
Афғонистонда Найбобод темирйўл станцияси очилди, у ва унинг Ҳайратон — Найбобод — Мозори Шариф линияси «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан қайта тикланди. Очилиш маросимида станцияга биринчи юк вагонлари етиб келди.
Silk Avia Мустақиллик байрами муносабати билан 31 август-3 сентябрь кунларидаги авиақатновлар учун 15 фоизгача чегирма эълон қилди. Чипталарни 9 августдан харид қилиш мумкин.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилига кўра, июль ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари 0,7 фоизга пасайган. Тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача 0,3 фоизга ошган.
Мирзиёев ва Тоқаев юк ташишни оширишга шароитлар яратиш, автомобиль ва темирйўллар қуриш ҳамда модернизация қилишни жадаллаштиришни муҳокама қилди. Транскаспий йўлаги ва «Шимол-Жануб» коридоридан самарали фойдаланиш ва чегарада янги ўтказиш пунктларини очиш масалаларини кўриб чиқди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Остона шаҳрида Алишер Навоий ҳайкалини очиб берди. Қосим-Жомарт Тоқаев буни «қозоқ халқининг ўзбек халқига бўлган алоҳида ҳурмати рамзи» деб атади. Фото.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари видеоалоқа орқали Олмаота шаҳрида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Чирчиқ шаҳрида Жанубий Қозоғистон давлат университетининг филиалларини очиб берди.
Олий давлатлараро кенгашнинг 1-мажлисида Ўзбекистон ва Қозоғистон кенгашнинг 2024−2034 йилларда стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастурини тасдиқлаш ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашини тузиш тўғрисидаги қарорларни имзолади. Давлат чегараси режими ҳақидаги битим ҳам қабул қилинди.
22 июль куни Artel Босния ва Герцеговинада жойлашган Energia Allianse d.o.o. билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Олий давлатлараро кенгаш мажлисида 7 млрд долларлик шартномалар имзоланганини ижобий баҳолади. Томонлар энергетика қувватлари ва инфратузилмасини қуриш, муқобил энергия манбаларни ривожлантириш, шунингдек, сув объектларини рақамлаштиришга келишиб олди.
Зафарбек Матназаров Янгиариқ туманига, Руслан Ўразбаев Гурлан туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.
Сирдарё туманида Ўзбекистон ва Қозоғистон ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида саноат кооперациясини амалга ошириш учун эркин иқтисодий зона форматида «Марказий Осиё» халқаро маркази ташкил этилмоқда.
Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон президентига «Олтин Қирон» («Олтин бургут») орденини топширди. Бу мукофот Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшганлик учун берилади. Фото.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Остонада ўтган музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд долларга етказиш, Сирдарёда Халқаро саноат кооперацияси маркази ва Қамбарота ГЭС-1 қурилишини тезлаштиришга келишиб олди. Томонлар Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласини ўрганади.
Июлда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин жамғарилиши ва қимматлашиши фонида 1,06 млрд долларга — рекорд даражадаги 37,4 млрд долларгача ошди. Қимматбаҳо металлнинг физик ҳажми яна 9,6 тоннага, қиймати эса 1,8 млрд долларга кўтарилди.
Электромобиль ва гибрид автомобилларни қувватлаш хизматларини кўрсатувчи Tok Bor компанияси Рақобат қўмитаси томонидан устун мавқега эга деб топилди. Унинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил қилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона ва Қорақалпоғистонда фуқароларни пул эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Яна бир ҳолатда эса инглиз тили бўйича сертификат олиб бермоқчи бўлган киши ушланди.
Бўстонлиқ туманида Damas ҳайдовчиси йўлдан югуриб ўтаётган 6 ёшли болани уриб юборди. ЙҲХБга кўра, бола шифохонага ётқизилган, ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.
Олимпиаданинг 13-кунида боксчи Ҳасанбой Дўсматов финалда, Абдумалик Халоков ярим финалда жанг қилади. Тахмина Икромова бадиий гимнастика, Улуғбек Рашитов эса таэквондо баҳсларига киришади. Замонавий бешкурашда Алисе Фахрутдинова, эркин курашда Ғуломжон Абдуллаев ва Жавраил Шапиев баҳс олиб боради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг