2019 йил учун Давлат дастури лойиҳасида Солиқ кодексининг янги таҳрири сентябрь ойига келиб ишлаб чиқилиши назарда тутилган.
Осиё кубоги гуруҳ босқичи учрашувларида майдон ортидаги ҳакамлар хизматидан фойдаланилади. Чорак финалдан бошлаб эса улар ўрнига VAR тизими ишлайди.
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда уруғлик пахта хомашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Қум ота бува» фермер хўжалигига тегишли, умумий қиймати 980.000 сўмлик мошларни ўғирлаган Ш. Элбеков ва Ф.Убайдуллаева, шунингдек аёлни жазолаган шахсларга нисбатан маъмурий ҳукм ўқилди.
1 январь куни Ўзбекистонда 1708, жумладан Тошкентда 91 бола дунёга келди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев 2019 йилда Ўзбекистон 34 та нуфузли спорт мусобақаси ўтказилишини билдирди.
Олтиариқ туманидан оқиб ўтувчи Сўх-Шохимардонсой каналидан қиз жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилди.
Самарқандда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Lacetti автомобилини бошқарган ўсмир Matiz билан тўқнашув содир этди, уч ёшли бола ҳалок бўлди.
4 январь куни жума намози вақтида Раҳимберди Раҳмонов Тошкент бош имом хатиби сифатида таништирилди.
Бош вазир ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида муайян идорага раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилиниб, улар сони оптималлаштирилади.
Автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимини бекор қилиш тўғрисидаги петиция 10 мингдан ортиқ овоз тўплади.
Молия вазирлиги пахта мойи, шулха ва чигит шроти нархининг давлат томонидан тартибга солишдан воз кечишни таклиф этмоқда.
15 январдан Ўзбекистонга саёҳат мақсадида ташриф буюрувчи Германия фуқаролари учун 30 кунга визасиз режим жорий этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимига киришган Владимир Норовни қабул қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан турар-жой эгалари ўз уйларини қисқа муддатли ижара шартномасига асосан 30 кунгача бўлган муҳлатга ижарага бериши мумкинлиги тасдиқланди.
Зангиота туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида беш нафар вояга етмаган бола вафот этди. «Зангиотатумангаз» филиали мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ИИББ ходимлари бир кунда Тошкентдаги бош арча яқинида 24 йўқолган болани топди.
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.
Андижон вилоятида ҳайвонот боғида шерлар қафасига кирган соқчи йиртқичлар ҳужумидан вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг