Қорақалпоғистон гўшт етказиб беришга ихтисослашган 15 млрд. 400 млн. сўмлик, тухум етказиб бериш бўйича эса 20 млрд. сўмлик паррандачилик кластерлари ташкил этилади.
Президент парламентга мурожаатномасидан сўнг Янги йил байрами майдонига ташриф буюриб, одамлар билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев президент ҳузурида алоҳида Эксперт кенгаши ташкил этиб, унга хорижий мамлакатларнинг нуфузли олимлари ва амалиётчилари жалб қилиш зарурлигини айтди.
Шавкат Мирзиёев давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини кўриб чиқишга алоҳида аҳамият бериш зарурлиги қайд таъкидлади.
Президент парламентга мурожаатида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф қилди.
Президент мурожаатномасида 2025 йилда хорижий сайёҳлар сони 7 миллион нафарга етишига, туризмдан келадиган даромад 2 миллиард доллардан зиёд бўлишига эришиш лозимлиги таъкидланди.
Мурожаатномада жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ҳақида гапирган президент ёзги Осиё ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш кераклигини таъкидлади.
Президент эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич энг замонавий шароитга эга бўлган янги уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш лозимлигини айтди.
Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, жамоат жойларида бепул Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш чораларини кўрилиши кераклигини айтди.
Президент мурожаатномада пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини айтди.
Президент Олий Мажлисга мурожаатномасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг нархини давлат томонидан белгилаш амалиётини бутунлай қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистонда алоҳида тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари ва преференциялар босқичма-босқич бекор қилинади. «Барча тенг бўлиши лозим», — деди президент.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида «Ўзбекистон тарихи» канали ташкил этилади.
Президент Ўзбекистонда урбанизация даражасини 2030 йилгача 60 фоизга етказишга топшириқ берди. Жавобгарлик бош вазирга юклатилди.
Ўзбекистонда солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам берилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фуқаролар солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши кераклигини таъкидлади.
Президент 2019 йилга «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб ном берди.
Ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистонда ишлаб турган энергетика қурилмаларининг деярли 67 фоизи эскиргани ва электр энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётгани тармоқдаги узилишларга сабаб бўлмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг