«Ўзавтосаноат» Асакадаги GM Uzbekistan автомобиль заводининг ягона акционерига айланди.
TIKA агентлиги вице-президенти Меҳмет Сурейя Эр Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.
«Олис ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун устамалар белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Давлат божхона қўмитаси ва биринчи президентнинг хавфсизлик хизмати раҳбари Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинди.
Шавкат Мирзиёев «Steel property construction» қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечирди.
Ўзбекистонда Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими ҳамда Экспортни рағбатлантириш агентлиги ташкил этилади.
ХТВ мактабларнинг ота-оналардан ўқувчилар таътил вақтларида муносиб хулқ-атворда бўлишини кафолатлаш тўғрисидаги талабини қоралади.
Мактаблар ва халқ таълими тизими ташкилотларига янги ходимларни ишга қабул қилиш фақат ХТВ сайти орқали амалга оширилади.
Осиё журналистлар уюшмаси Шавкат Мирзиёевни «Осиёда йил одами» деб эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшаган фуқаро С.Б.нинг уйида содир бўлган ёнғин натижасида уй эгаларининг тўрт нафари ҳалок бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.
Бухоро вилояти Қоракўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.С.нинг хонадонида 1 дона, 1 нилли ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ов қуроли борлиги аниқланди.
ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Бельгия термаси 1-ўринга жойлашган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси 96-ўринни эгаллади.
Термизда Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 160 ўринга мўлжалланган 5 қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди.
«Ўзагросервис» АЖ корхоналарини молиявий соғломлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Инфляцияни таргетлашга ўтиш учун алоҳида соҳани эмас, балки бутун иқтисодиётни демонополизация қилиш лозим, деди МБ департаменти раҳбари Беҳзод Ҳамроев.
«Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасида белгиланган «тўлов» қонунчилиги талабларини бузганлиги учун МБнинг операторига нисбатан санкцияларни қўллаш тартиби мавжуд.
Шавкат Мирзиёев раислигида янги қабул қилинган солиқ сиёсати концепциясини амалиётга тўлиқ татбиқ қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Азиз Комилов Ўзбекистон дзюдо федерациясининг янги раиси, Жамшид Насриддинов эса федерация бош котиби лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди.
Ўзбекистон ҳудудида ҳар бир инсонга вафот этганидан кейин уни дафн этиш учун жойнинг текин берилиши кафолатланадиган бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг