Қўқонда Yandex Go хизмати ишга туширилди
25 май 2022, 15:14

Қўқонда Yandex Go хизмати ишга туширилди

25 май куни Қўқон шаҳрида Yandex Go такси хизмати ишга тушди. Эндиликда ушбу хизмат Фарғона водийсининг барча йирик шаҳарларини қамраб олади.

Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади
25 май 2022, 14:33

Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади

Ўзбекистонда 15−25 июль кунлари оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон номидан 40 нафардан зиёд атлет иштирок этиши кутилмоқда. Турнир логотипи тасдиқланди.

Тошкент халқаро аэропортида пуллик «Fast Track» хизмати ишга туширилди
25 май 2022, 12:54

Тошкент халқаро аэропортида пуллик «Fast Track» хизмати ишга туширилди

Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида янги «Fast Track» хизмати ишга туширилганини маълум қилди. 170 минг сўм эвазига рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтиш мумкин.

Даря Резниченко Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида ғалаба қозонди
25 май 2022, 12:35

Даря Резниченко Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида ғалаба қозонди

Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида Даря Резниченко узунликка сакраш бўйича олтин медални қўлга киритди.

Пастдарғомда 2000 туп марихуана етиштирган шахслар қўлга олинди
25 май 2022, 12:21

Пастдарғомда 2000 туп марихуана етиштирган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги цемент сақлаш омборхонасида 2000 туп марихуана ўстирганликда гумон қилинган 3 нафар фуқаро қўлга олинди. Улар қўлга тушмаслик учун омборхонага ўт қўйиб юборишган.

Ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлиши нотўғри — Содиқ Сафоев
25 май 2022, 12:00

Ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлиши нотўғри — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам ижро ҳокимияти, ҳам вакиллик ҳокимияти раҳбари бўлиши нотўғрилигини таъкидлади. «Бу масалани Конституция билан ечиб қўйиш керак», деди у. Унинг таъкидлашича, амалдаги Конституция билан барча кутилган ўзгаришларни амалга оширишнинг имкони йўқ.

Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам ажратади
25 май 2022, 11:16

Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам ажратади

Ўзбекистон Хитойдан мамлакатда қўшма ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун 37,5 млн доллар беғараз молиявий ёрдам олади.

Афросиёб археологик объекти яқинида кавланган чуқурдан эски сопол буюм ва қабристон қолдиқлари топилди
25 май 2022, 11:13

Афросиёб археологик объекти яқинида кавланган чуқурдан эски сопол буюм ва қабристон қолдиқлари топилди

Самарқандда Афросиёб археологик объекти яқинида ободонлаштириш иншооти қуриш учун ер кавлангани аниқланди. Кавланган чуқурдан ўрта асрларга оид сопол буюм қолдиқлари, ғишт ва қабристон қолдиқлари топилган.

Россияда пилот лойиҳа доирасида ишга жойлаштириладиган ўзбекистонлик мигрантлар сонига чекловни олиб ташлаш режалаштирилмоқда
25 май 2022, 11:09

Россияда пилот лойиҳа доирасида ишга жойлаштириладиган ўзбекистонлик мигрантлар сонига чекловни олиб ташлаш режалаштирилмоқда

Россия Меҳнат вазирлиги хорижликларни ишга жойлаштириш бўйича пилот лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан Россияга келиши мумкин бўлган мигрантлар сонига чекловни олиб ташлашни таклиф қилмоқда. Ҳозирда ушбу чекловга кўра, пилот лойиҳа доирасида 10 минг нафар ўзбекистонлик Россияга ишлаш учун бора олади.

Ўзбекистон фонд бозори иштирокчилари учун «Инвесторлар жанги 2.0» танлови ўтказилади
25 май 2022, 11:00

Ўзбекистон фонд бозори иштирокчилари учун «Инвесторлар жанги 2.0» танлови ўтказилади

«Инвесторлар жанги 2.0» танловида инвестицион портфели энг катта ўсишни кўрсатганлар ғолиб бўлишади. Аризалар 6 июнь кунигача қабул қилинади якунланади.

Фарғона вилоят ХТБ деразадан сакраган ўқувчи воқеасига изоҳ берди
25 май 2022, 09:57

Фарғона вилоят ХТБ деразадан сакраган ўқувчи воқеасига изоҳ берди

Фарғона вилоят ХТБ ўқитувчи ўқувчига бақириб, юзига урганидан кейин қиз деразадан сакраб тушгани акс этган видеога изоҳ берди. Маълум қилинишича, синф биринчи қаватда жойлашган, қиз бунгача ҳам дарс тугашига 5 дақиқа қолганида синфни дераза орқали тарк этган.

Техасда ўсмир йигит мактабда отишма содир этди (янгиланди)
25 май 2022, 02:58

Техасда ўсмир йигит мактабда отишма содир этди (янгиланди)

АҚШнинг Техас штатида 18 ёшли ўсмир Сальвадор Рамос бошланғич мактабда отишма содир этди. Ҳодиса натижасида 19 нафар ўқувчи ва битта ўқитувчи ҳалок бўлди.

Президент — битирувчиларга: «Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда»
24 май 2022, 23:47

Президент — битирувчиларга: «Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда»

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам ташлаётганлари билан табриклади. Президент Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бораётганини таъкидлаб, олдига аниқ мақсад қўйган ёшларнинг кўзлаган чўққиларга эришишларига ишонч билдирди.

МБ нима учун банклар кредит беришни рад этаётганига изоҳ берди
24 май 2022, 22:09 2

МБ нима учун банклар кредит беришни рад этаётганига изоҳ берди

Фуқаролар Марказий банкка тижорат банклари «номаълум сабабларга кўра» кредит ажратмаётганидан шикоят қилишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, рад этиш вақтида банк ходимлари қарз олувчилар «қора рўйхат»га киритилганини маълум қилишмоқда. МБ гап мижознинг кредит тарихи ҳақида кетаётганини билдирди.

24 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 май 2022, 22:00

24 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Россия президенти билан гаплашган Шавкат Мирзиёев, фавқулодда вазиятлар бўйича Қозоғистон билан ҳамкорлик қиладиган Ўзбекистон, Самарқандда очилган энг йирик 2-қуёш фотоэлектр станцияси, Қозоғистон ТИВнинг Самарқандда туристлар билан бўлган ҳолатга муносабати, тенгдошини машинада босиб кетган наманганлик мактаб ўқувчиси, Ўзбекистонни Қирғизистон билан боғловчи ерости туннели топилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 24 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди
24 май 2022, 20:12

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Тулкин Абдусаттаров адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
24 май 2022, 18:01

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш, минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсат масалаларини муҳокама қилдилар.

«Тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқиш вақти келди» — Содиқ Сафоев
24 май 2022, 17:49

«Тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқиш вақти келди» — Содиқ Сафоев

Давлат илгариги даврлардан фарқли ўлароқ, нафақат бошқарув, балки фуқароларга хизмат кўрсатиш марказига айланиб бормоқда, деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. Шундай экан, амалдорларнинг фаолиятига баҳо бериш, муаммоларни парламент усулларида ҳал этиш, қонунларни қабул қилишда етук экспертларга таяниш зарур. «Тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқиш амалиётини кенг жорий этиш вақти келди деб ўйлайман», — деди у.

Насрулла Бабаев Бекобод шаҳрига ҳоким бўлди
24 май 2022, 17:27

Насрулла Бабаев Бекобод шаҳрига ҳоким бўлди

Қурилиш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Насрулла Бабаев Бекобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилади
24 май 2022, 17:05

Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади. Томонлар табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг мониторинги ва прогнози бўйича маълумотлар алмашади, уларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорлик қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг