Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда.
Янги ташкил этилган Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказига директор тайинланди.
«E-IJRO AUKSION» савдоларида 1955та бўш ер участкалари 596 млрд. 585 млн. сўм инвестиция киритиш, 7668 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 13 млрд. 813млн. 600 минг сўмга сотилди.
11 ой ичида Ўзбекистонда 148 нафар трамадол ва «лирика» сотувчиси қўлга олинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистоннинг янги элчисини қабул қилди.
Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари бир ой давомида 425 млн долларга камайиб, 25,29 млрд долларни ташкил этди.
III Параосиё ўйинларида ғолиб вa совриндорлaр бўлган спортчиларимизни пул мукофотлaри билaн тaқдирлaш маросими Олимпия шон-шуҳрати музейида бўлиб ўтди.
«Келес» темирйўл чегара постида 40 миллион сўмлик 6480 дона қутида сақич ҳамда 92 миллион сўмлик 5658 дона тиббиёт воситаларини ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди.
Туркистон-Америка уюшмаси президенти Абдулла Хўжа «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Жисмоний шахслардан солиқ қарздорлигини уларнинг банк карталаридан сўзсиз ундириш тартиби бўйича қонуний ва шаффоф механизм мавжуд эмаслиги сабабли Марказий банк лойиҳага эътироз билдирди.
Алишер Усмонов Forbes журналига берган интервьюсида Ўзбекистондаги ўзгаришлар, президент Шавкат Мирзиёев ва мамлакатга инвестиция киритиш режалари ҳақида сўзлади.
Тошкент давлат стоматология институтида Оренбург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорлик дастурига асосан «клиник-психология» йўналишида янги факультет очилмоқда.
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси томонидан ўтказилган тадбир давомида жами 60 қути бўлган 2 минг 880 дона пиротехника воситалари вақтинча сақловга топширилди.
Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 12 декабрдаги буйруғи билан якуний давлат аттестациясига тегишли тузатишлар киритиш назарда тутилган.
«Ўзбекэнерго» томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистондаги ҳар бир хонадонда бир йилда ўртача 400 кВт. соатгача электр энергиясини тежаш имконияти борлиги айтилди.
ҚҲТБТ порталида Жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан солиқ қарзини сўзсиз ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармалари тугатилиб, «Ўзстандарт» агентлиги қошида департамент ташкил этилади.
Швейцарияда профессионал велоспортчилар ўртасидаги халқаро «Track Cycling Challenge» мусобақасида Ольга Забелинская биринчи ўринни қўлга киритди.
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг