Мазкур 4 та туманга янги ҳокимлар тайинланди: Тахиатош — Камилжан Айтбаев, Мингбулоқ — Ахрор Мансуров, Фурқат — Элёрбек Асронкулов, Тошкент тумани — Сардорбек Эргашев.
ФИФА Хон исмли Турон йўлбарси Ўзбекистон мезбонлик қиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати расмий тимсоли бўлганини эълон қилди.
Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 200 минг доллар пора талаб қилиб, 90 минг доллар олаётганида қўлга тушганди. Суд ҳукми билан унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг шериклари ҳам узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Париж Олимпиадасида олтин медаль олган Диёра Келдиёрова ва унинг мураббийи Марко Шпитка Халқаро дзюдо федерациясига интервью берди. Мураббий узоқ йиллик машғулотлар, япониялик Абэга қарши жанг ҳақида сўзлади. Диёра эса турмуш ўртоғининг қўллови, келгуси режалари ва бошқалар тўғрисида айтиб ўтди.
Рақобат қўмитаси Амударё, Чимбой, Кегайли, Тахтакўпир, Қораўзак, Тахиатош ва Хўжайли тумани ҳокимликларининг норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатларида қонун бузилишига йўл қўйилганини аниқлади.
Бўстонлиқ туманида профилактика инспектори хизмат хонадонида турмуш ўртоғи ва 7 ойлик чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди. Воқеага эр-хотиннинг ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Деярли барча оналарда чақалоқлари учун етарли миқдорда сут бўлади, бу дастлабки 6 ойда озиқ-овқат ва сув ўрнини босади. Бироқ эмизиш вақт ва кўникма талаб қилади, шу боис уларни уйда ва ишда қўллаб-қувватлаш муҳим. ЮНИCЕФ кенг тарқалган янглиш қарашларга инфографикалар орқали аниқлик киритди.
Париж Олимпиадасининг 12-кунида ўзбекистонликлар 3 та спорт турида қатнашади. Унда эшкак эшувчилар Екатерина Шубина ва Шахриёр Маҳкамов стартга чиқади. Боксчи Баҳодир Жалолов ярим финалда жанг қилади. Юнон-Рум курашчилари эса бронза медали учун ҳаракатини бошлайди.
Нурали Жўраев Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Аввалги ҳоким президент йиғилишида фаолиятидаги тизимли камчиликлар учун ишдан олинганди.
14 августга қадар хоҳловчилар АҚШнинг Вебстер университетининг Ўзбекистондаги ҳамкор университетлар билан йўлга қўйган қўшма дастурларига ҳужжат топшириши мумкин.
Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев америкалик Омар Жонсни мағлуб этиб, Олимпиада олтини учун жанг қиладиган учинчи ўзбекистонлик боксчи бўлди. Шу куни яна уч нафар ўзбекистонлик курашчи ҳам баҳсларини ўтказди, улардан икки нафари бронза медали учун имкониятларини сақлаб қолди.
Чилонзорда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахснинг уйидан қарийб 240 минг доллар ва 482 млн сўм ашёвий далил сифатида олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва уларда қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ўзбекистонда 3,6 миллиондан ортиқ бундай участкалар мавжудлиги тахмин қилинмоқда. Қонун 2028 йил 1 январгача амал қилади.
Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис Миннесота губернатори Тим Уолцни АҚШ президентлиги сайловларида шерик сифатида танлади. Уолц — АҚШ Миллий гвардиясининг собиқ аъзоси, у, шунингдек, мактабда ижтимоий фанлардан дарс берган.
Тошкент шаҳри Сергели туманида 15 ёшли бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди. Бош прокуратурага кўра, унинг ногиронлиги бўлган ва руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган.
Президентга темирйўл соҳасидаги режалар тақдимот қилинди. Жумладан, йўловчи вагонлар ишлаб чиқаришга 50 млн доллар, локомативлар олиб келиш ва электровозларни модернизация қилишга 181 млн доллар ажратиш режалаштирилмоқда. Соҳада хизматлар сифати ва экспортини ошириш кўзда тутилган.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «Газета.uz»га берган интервьюсида Жаҳон савдо ташкилоти Ўзбекистонга ўзини ўзидан ҳимоя қилиш учун кераклигини таъкидлади. Унга кўра, ташкилотга аъзолик давлат энг катта ишлаб чиқарувчи бўлган шароитда ҳукуматнинг маҳаллий корхоналар босимига қарши ҳимоя қобиғи каби ишлайди.
АҚШ суди Google монополияга қарши қонунларни бузган, деб қарор қилди. Компания смартфонларда стандарт қидирув тизими бўлиш учун шартномалар тузган. «Google — монополист», — деди судья ва IT гигантининг ҳаракатлари «монополиясини сақлаб қолиш»га қаратилганини таъкидлади.
Жорий йилнинг етти ойида Ўзбекистон давлат бюджети дефицити 36,4 трлн сўмни (тахминан $2,88 млрд) ташкил этди. Июлда дефицитнинг ўсиш суръати пасайиб, 2,5 трлн сўмни кўрсатди. Собиқ депутат Дониёр Ғаниев июнь ўрталарида нега биринчи яримйилликда харажатлар даромаддан ошиб кетганини тушунтирганди.
Ўзбекистонда биринчи яримйилликда автокредитлар бериш ҳажми икки баробардан кўпроққа — 18,5 трлн сўмдан 8,9 трлн сўмга, шунингдек, унинг кредитлаш умумий ҳажмидаги улуши 40,2% дан 19,7% га қисқарди. Бунинг фонида микроқарз ва микрокредит бериш 1,5 баробар ошди. Ипотека кредитлаш секинлаша бошлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг