Сув таъминоти ҳамда канализация объектларини бошқариш ва улардан фойдаланишга хусусий секторни жалб қилиш режалаштирилмоқда.
ФВВ «Қамчиқ» довонида кучли қор ёғиши ва қалин туман тушиши сабабли йўлнинг кўриш чегараси қисқаришидан огоҳлантирди.
Ангрен шаҳар ҳокимиятининг уй-жой ширкатлари уюшмасининг собиқ раиси қарздорлиги бор уйларни арзонга сотиб олиб беришни ваъда қилиб, фуқароларни 100,9 минг доллар ва 78 млн сўмга чув туширди.
Чехиянинг йирик корхона ва ташкилот раҳбарлари билан учрашувда Пешкў туманида цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурилиши борасида келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Агзамхўжаев Болгария Республикаси президенти Румен Радевга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистонлик боксчилар Осиё бокс конфедерацияси (ASBC)нинг қитъада йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида ташкил этган сўровномасида қатнашмоқда.
Жомбой тумани ҳокими У.Назаров ва Оқдарё тумани ҳокими Ф.Абилов Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун уларга маъмурий иш қўзғатилди.
«Ўзбектелеком» FB ва YouTube ишлашидан фойдаланувчилардан кам манфаатдор эмас, яъни даромадларга таъсир кўрсатади, дея тан олди оператор вакили.
Президент Урганч шаҳридаги «Ниҳол» инновацион мактаби фаолияти билан танишиб, мактабга автобус, ўқувчиларига планшетлар совға қилиш бўйича топшириқлар берди.
Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари в.б. лавозимдаги ишига расман киришди.
Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Эрманов ҳудуд раҳбарлигига тасдиқланди.
«СамАвто» корхонаси Made in Uzbekistan кўргазмасида автобус ва юк машиналарининг янги моделларини тақдим этди.
«Ўзбектелеком» йил бошидан буён халқаро интернет канали ўтказувчанлигини 10 баробарга — 110 дан 1200 Гбит/с га қадар оширди.
Вазирлар, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар ва бошқа даражадаги раҳбарлар «Чирчиқ» полигонида йиғин ўтади.
Ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилди.
«Яндекс» хизмати Ўзбекистонда тез орада қаерда ёғингарчиликлар ва бошқа об-ҳаво ҳодисалари кузатилишини кўрсатиб турувчи ёғингарчиликлар харитасини ишга туширди.
Президент имзолаган фармонга кўра, экспорт билан шуғулланувчи юридик шахслар солиқ имтиёзларига эга бўлди.
Президент Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш, Хива шаҳрининг тарихий қисмини батафсил режалаштиришга оид лойиҳалар билан танишди.
Ўзбекистон йил сўнгига қадар суверен кредит рейтингини олиши, 2019 йилнинг биринчи чорагида эса ташқи бозорга облигацияларни чиқариши мумкин, деди молия вазири.
Миграция бўйича халқаро ташкилот кенгаши Ўзбекистоннинг МХТга аъзо бўлиш учун берган аризасини маъқуллади. Мамлакат ташкилотнинг 173-аъзоси бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг