«Ўзбекистон темир йўллари» йўловчи поездларига автоматик тизимда чипта сотишни вақтинча тўхтатди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази директори Акмал Бурҳонов Пекинда Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ёнг Ким билан норасмий учрашув ўтказди.
Ижтимоий мослашув марказлари май ойидан буён оилавий зўравонликдан азият чеккан 485 нафар аёлга ёрдам кўрсатди.
Ўзбекистонда «Туризм хизматлари. Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари. Умумий талаблар» стандарти ишлаб чиқилди.
Одамларнинг ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлиши ортидан Тошкент ҳокимияти газ ускуналарини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш меъёрларига риоя қилишга чақирди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимлари ҳам Тошкент ва пойтахт вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ФҲДЁ бўлими қошида «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби» очилди.
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгрессида Ғофур Раҳимов ташкилот президенти этиб сайланди.
Адлия вазирлиги ўрганишлар жараёнида ижтимоий соҳа муассасалари ходимлари ойликларини ноқонуний равишда ушлаб қолиш билан боғлиқ 345 мингдан зиёд ҳолатни аниқлади.
Ҳукумат қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 404,7 мингтадан 433,8 мингтага етди, якка тартибдаги тадбиркорлар сони 196,6 мингтадан 238,1 мингтага етди.
Хидир Каримов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Гулистон шаҳрида қуриб битказилган 360 та хонадондан иборат 8 та арзон кўп қаватли турар-жойларни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанада қатнашди.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Паркент туманида чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқарилиши бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.
Бекобод туманида яшовчи Агросервис ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси И.М. ўғрилик қилгани боис қўлга олинди.
Доҳада ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида Оксана Чусовитина таяниб сакраш машқларида 14,300 очко жамғарди ва тўртинчи ўринни эгаллади.
Ҳукумат қарори билан ходимларнинг меҳнат муҳофазаси таъминланиб, белгиланган тартибда бандлик даражаси ошади.
Рашид Раҳматов Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
БМТ вакиллари Ўзбекистоннинг қўшни давлатларга нисбатан юритаётган янги очиқ ва яхши қўшничилик сиёсатини юқори баҳолади.
2018 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, олтин-валюта захиралар 26,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, умумий ташқи қарздан 1,7 баробар кўп бўлиб, 20 ойлик импорт харажатларини қоплай олади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг