Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори Санжар Турсунов профессионал боксдаги дебют жангида ғалаба қозонди.
Давлат хизматлари агентлиги 10 ой давомида ҳокимликлар томонидан 6370 қонун бузилиши ҳолатлари содир этилганини аниқлади.
Устачилик, мардикорчилик, киракашлик, уй хизматлари ва шунга ўхшаш фаолият турларига патент тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда — беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг 57 фоизи ҳаётининг илк 27 кунида содир бўлмоқда, дея хабар қилди ЮНИСЕФ.
Адлия вазирлиги вакант нотариус лавозимларига танловни онлайн эфирга узатади.
АҚШ конгресига сайловларда республикачилар Сенат устидан назоратни мустаҳкамлади, демократлар Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритди.
Ўзбекистонда маҳкумларни камера типида сақлашни жорий этиш, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган шахсларни қайта касбий тайёрлаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Украинадан фирибгарлик ва порахўрликда айбланаётган журналистни беришни сўради, бироқ рад жавобини олди.
Аҳоли мурожаатлари асосида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан 183-Бинокор қўрғони — Дўстлик метро бекати" ҳамда «120-Келес шаҳарчаси — Чорсу метро бекати» йўналишлари ташкил этилди.
Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангида мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудиога қарши рингга чиқади.
Президент хорижлик малакали мутахассисларни Ўзбекистонда ишлашига қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Собиқ бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими бўлди.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ойликлари 1 декабрдан 1,2 баравар, 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар оширилади.
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро ўз ўғлига шаръий никоҳ ўқигани учун жавобгарликка тортилди.
Тақиқланган жойда чилим ва «е-сигареталар» чекканлик учун жарималар миқдори таклиф этилди.
Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш етарли.
Вилоятлардаги 14 та мактабни қамраб олувчи «Мустаҳкам оила» дастури ўқувчиларнинг ижтимоий-психологик ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ота-оналарга ёрдамлашишга қаратилган.
Давлат туризм қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Абдулазиз Оққулов қўмита раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Халқ таълими вазирлиги ва Британия Кенгаши мактабларда қандай қилиб инглиз тилини ўқитишни яхшилаш масаласини ўрганади.
Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Австралияда ўтказиладиган йиғинда Ливан ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинида қатнашадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг