«Жиззах» эркин иқтисодий зонасида Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive заводи қурилиши бошланди.
Июнь ойи ўртасидан буён Қирғизистон Ўзбекистонга 192,5 миллион кВтс электр энергияси етказиб берди.
ФВВ ходимлари ва ҳарбийлар Чимён тоғларида йўқолган фуқарони қидирмоқда.
Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар камайтирилади, дея маълум қилди Тошкент ИИББ.
21 июлдан Тошкент аҳолиси учун совуқ сув тарифлари оширилади.
Ёшлар иттифоқи раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев Президент давлат маслаҳатчиси ва Сенат аъзоси этиб тайинланди.
Музаффар Салиев Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига тайинланди.
Воҳид Исмоилов Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги раҳбари лавозимидан озод қилинди.
Ўзбекистон минтақада йирик гидротехник иншоотлар қурилиши бўйича ўз позициясига содиқ қолади, дея маълум қилди Абдулазиз Камилов.
Олмаотадаги Ўзбекистон элчихонаси бош консулхонага айлантирилади. Россиянинг қатор шаҳарларида янги консуллик ваколатхоналари очилади.
Ўзбекистон КХШТга аъзоликни қайта тиклашни кўриб чиқаётгани ҳам, режалаштираётгани ҳам йўқ, дея маълум қилди ташқи ишлар вазири.
9-синф битирувчилари хоҳловчилар етарли миқдорда бўлган тақдирда, таълимни ўз мактабларида давом эттиришлари мумкин.
Ўзбекистон Human Rights Watch ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга тайёр, дея маълум қилди мамлакат ТИВ раҳбари.
Республика байналмилал маданият марказининг собиқ директори Насриддин Муҳаммадиев 70 ёшида вафот этди.
Ҳукумат ички ишлар органлари ходимларига узоқ муддатли ипотека кредитларини бериш тартибларини тасдиқлади.
Ўзбекистон ҳукумат делегацияси миллий авиакомпаниянинг «Тошкент-Тамчи-Тошкент» йўналиши бўйлаб чартер рейсининг амалга оширилишида иштирок этди.
Тошкент Кичик ҳалқа автомобиль йўлини капитал таъмирлаш ишлари бошланди.
Президент ўтказган йиғилишда иқтисодиёт, банк-молия, УЖК, транспорт, қурилиш ва бошқа соҳалардаги муаммолар муҳокама қилинди.
Президент 70 ёшни нишонлаётган Футбол федерацияси раҳбари Мираброр Усмоновни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.
Пойтахт ИИББ алимент тўламагани учун қидирувга берилган шахслар рўйхатини эълон қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг