Қорақалпоғистон Республикаси Манғит шаҳри Халқлар дўстлиги ва Буюк Турон кўчалари кесишмасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлган.
Баҳром Мансуров Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкент вилоятида 7 ой давомида 109,5 миллиард сўм инвестиция эвазига 72 та туристик объект барпо этилган.
Тошкент юридик коллежи собиқ директори ҳамда иш юритувчи котиб ва ходимлар бўлими инспектори устидан суд ҳукми ўқилди.
Ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида психиатрия муассасаларини мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг ўнинчи куни 54 та бинода 18 та олий таълим муассасаларининг 84 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.
Иорданиянинг Амман шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё кадет цикли доирасидаги мусобақада ўзбекистонлик уч спортчи медалга эга бўлди.
«Аурум 898» тунги клубининг тўрт нафар қўриқчиси қамоққа олинди. Иш Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
«Толибон» ҳаракатининг Дохадаги сиёсий идораси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Тожикистон президенти 17 йил ичида илк бор Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.
Ўзбекистон Қуролли Кучларида психологлар, социологлар ва ҳарбий қисм қўмондонларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича маслаҳатчилари иш бошлайди.
Меҳрибонлик уйи ходимлари ва раҳбарларининг тарбияланувчиларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятлари ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг икки қарори билан «Навоий» ва «Ургут» эркин иқтисодий зонасига Самарқанд ва Навоий шаҳарларида ер майдонлари берилди.
Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Камолон маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.
Индонезияда ўтказиладиган Осиё ўйинларида қатнашадиган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг таркиби эълон қилинди.
Жорий йилда Тошкент бюджетига 1,5 трлн сўм қолдирилади. Бу 2017 йилга қараганда ўн баробар кўпдир.
Сурхондарёда ирригация каналларини қуриш ва қайта тиклашга тўсқинлик қилаётган 16716 дона Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтни кесиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди.
Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғига ташриф буюриб, боғни замонавий паркка айлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди.
Биринчи ярим йилликда давлат бюджетига солиқ тушумлари 24,2 трлн сўмни — 2017 йил январь-июнь ойларига нисбатан 43,1фоиз кўпроқни ташкил этди.
Қўқонда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг филиали ташкил этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг