Шуҳрат Жўраев Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг қурилиш ва муҳандислик муҳофаси ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эрталаб Истанбулдан учган «Ўзбекистон ҳаво йўллари"га тегишли самолётнинг шинаси қўниш чоғида ёрилиб кетди.
6 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер расман таништирилади.
2017−2021 йилларда қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида 2019 йилдан бошлаб кам таъминланган оилаларга уй-жойлар ажратиш таклиф этилган.
Тошкентда Ойбек кўчасининг Саид Барака кўчаси билан чорраҳаси очилди.
Давлат органи қарорига ишониб, кейинчалик унинг ҳақиқий эмас деб топилиши ёки бекор қилинишидан зарар кўрган инвестор давлатдан товон пули олади.
Халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими ўзгарди.
Президент фармони билан чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона устав фондининг энг кам миқдори ва устав фондидаги хорижий сармоя улуши камайтирилди.
1 сентябрдан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳақидаги қарор очиқ муҳокамалар ўтказилиб, фойда ва зарарлар баҳолангандан кейингина қабул қилинади.
Биринчи ярим йилликда Марказий банк сўм курсини йўллаб-қувватлаш учун 900 млн доллар миқдоридаги валюта интервенциясини амалга оширди.
Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида икки туманга янги ҳоким тайинланди.
Раҳматулло Қаршиев «Махсустранс» ДУК директори, Шерзод Каттахўжаев — директорнинг биринчи ўринбосари бўлди.
Мева-сабзавот маҳсулотларини «Ўзагроэкспорт» эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархларда экспорт қилиш талаби бекор қилинди.
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг 2018 йил 1 августдаги қарорига мувофиқ уч нафар янги ўринбосар тайинланди.
Cентябрь ойидан Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида лойиҳа бошқаруви мутахассислиги бўйича магистратура йўналиши йўлга қўйилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Сума Чакрабартини қабул қилди. Банк раҳбари Молия вазирлиги, МБ ва Рақобат қўмитаси раҳбарлари билан ҳам учрашди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан янгиланган асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди.
Тошкент ирригация институти ҳамда Тошкент аграр университетига хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурларига мувофиқ, магистратурага қўшимча қабул амалга оширилади.
«Ўзавтосаноат» компанияси GM Uzbekistan автомобиллари 1 августдан оширилмаслигини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг