Қўқондаги хонадонда вафот этган 5 киши ис газидан заҳарлангани тахмин қилинмоқда
22 март 2022, 12:43

Қўқондаги хонадонда вафот этган 5 киши ис газидан заҳарлангани тахмин қилинмоқда

Наврўз куни Қўқон шаҳридаги масжид имом-хатиби ва унинг тўрт нафар оила аъзолари номаълум этиологияли заҳарланиш натижасида вафот этган. Мутахассислар буни ис газидан заҳарланиш, дея тахмин қилмоқда.

Россияда Facebook ва Instagram тақиқланди, Meta экстремистик ташкилот деб эълон қилинди
22 март 2022, 12:12

Россияда Facebook ва Instagram тақиқланди, Meta экстремистик ташкилот деб эълон қилинди

Москва суди қарори билан Meta компанияси экстремистик ташкилот деб тан олинди, Facebook ва Instagram Россияда тақиқланди. Эндиликда россияликлар ушбу ижтимоий тармоқларда реклама сотиб олишса, бу экстремистик ташкилотни молиялаштириш деб қаралиши мумкин. WhatsApp мессенжерига тақиқ қўйилмади.

Қозоғистонда Ўзбекистон орқали 6 та «иномарка»ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди
22 март 2022, 11:28

Қозоғистонда Ўзбекистон орқали 6 та «иномарка»ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

Қозоғистонда Ўзбекистон ҳудуди орқали 1,6 млрд сўмлик 6 та «иномарка"ларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар аниқланди. Машиналарнинг тегишли ҳужжати бўлмаганлиги айтилди. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси машиналар Тожикистондан олиб кирилганлиги ва мамлакат ҳудудидан ўтаётганда барча ҳужжатларга эга бўлганлигини таъкидлади.

БМТ Украинада 925 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлади
22 март 2022, 10:14

БМТ Украинада 925 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлади

24 февралдан 20 мартгача Украинадаги урушда 925 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 1496 нафари яраланди. Бу БМТ тасдиқлаган рақамлар, бироқ ҳақиқий рақам бундан ҳам юқори. 10 млн украиналиклар ёки бутун мамлакат аҳолисининг тўртдан бири уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Уларнинг 3,5 млнга яқини мамлакатдан чиқиб кетган.

Кремль яна Ўзбекистон томони «тушуниш билдирганини» таъкидлади
21 март 2022, 22:36

Кремль яна Ўзбекистон томони «тушуниш билдирганини» таъкидлади

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилиб, мамлакатлар ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 30 йиллиги муносабати билан табриклар алмашишди. Шунингдек, Украинадаги вазият муҳокама қилинди. Кремль яна бир маротаба Шавкат Мирзиёев Россиянинг «позицияси ва ҳаракатлари ҳақида тушуниш билан фикр билдирганини» маълум қилди.

Хитой жанубида йўловчи самолёти қулаб тушди
21 март 2022, 22:00

Хитой жанубида йўловчи самолёти қулаб тушди

Бортида 132 киши бўлган Boeing-737−800 Хитой жанубида қулаб тушди. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Икки ойда ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд доллардан ошди
21 март 2022, 14:36 1

Икки ойда ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд доллардан ошди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд доллардан ошди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,01 млрд доллар ёки деярли 85 фоизга кўпроқ. Экспорт ҳажми 4,1 млрдга етган, бунда олтин экспортининг улуши 57,7 фоизни ташкил этган. Импорт ҳажми эса 4,6 млрд долларни ташкил қилган, автомобиллар импорти 7,1 баробарга кўпайган.

Самарқандда болаларга игна тиқиб келган боғча тарбиячисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
20 март 2022, 14:33

Самарқандда болаларга игна тиқиб келган боғча тарбиячисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд шаҳридаги «Golden Kids» хусусий боғчасида болаларга игна тиқиб, уларни қўрқитиб келган тарбиячига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ҳолатни ўрганмоқда.

Умра зиёратини ташкиллаштириш қисман сайёҳлик фирмаларига берилиши мумкин
20 март 2022, 11:27

Умра зиёратини ташкиллаштириш қисман сайёҳлик фирмаларига берилиши мумкин

Мусулмонлар идораси Умра зиёратини қисман сайёҳлик фирмалари орқали ташкиллаштириш масаласи муҳокама қилинаётганлигини маълум қилди. Рамазон ойидан кейин Умра мавсумининг охиригача зиёратчиларнинг сафар харажатлари амалдаги қийматда сақлаб қолиниши айтилди.

Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Давид Сегаррани нокаутга учратди
20 март 2022, 10:18

Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Давид Сегаррани нокаутга учратди

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев перулик Давид Сегарра устидан ғалаба қозонди. Иккинчи раундда Мелиқўзиевнинг аниқ зарбаси рақибини нокаутга учратди (видео).

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 11 поғона пастлади
20 март 2022, 09:37

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 11 поғона пастлади

2022 йил учун бахтли мамлакатлар рейтингида (World Happiness Report) Ўзбекистон 11 поғона пастлаб, 53 ўринни эгаллади. Натижада Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари орасида рейтингдаги етакчилик 40 ўринни қайд этган Қозоғистонга ўтди.

Президент 75 нафар шахсни афв этди
19 март 2022, 20:33

Президент 75 нафар шахсни афв этди

Наврўз арафасида президент Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 75 нафар шахсни афв этиш бўйича фармонни имзолади. Улар орасида 18 нафар чет эл фуқаролари, 17 нафар аёллар, 6 нафар ногиронлар бор.

Наврўз арафасида вилоятларга қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади
19 март 2022, 18:13

Наврўз арафасида вилоятларга қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Наврўз байрами арафасида амалдаги шаҳарлараро автобус қатновларига қўшимча равишда кунига яна 10 дан ортиқ қатновлар йўлга қўйилади. Транспорт вазирлиги ноқонуний таксичиларга тўғри келиб қолмаслик учун чипталарни «Тошкент» автовокзалидан харид қилишни сўрамоқда.

Алишер Навоий шоҳ ва Лабзак кўчаларининг айрим қисмлари вақтинча ёпилади
19 март 2022, 17:42

Алишер Навоий шоҳ ва Лабзак кўчаларининг айрим қисмлари вақтинча ёпилади

Йўл таъмирланиши туфайли шанба куни соат 21:00 дан якшанба куни соат 06:00 га қадар Алишер Навоий шоҳ кўчасининг Абай ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидаги ҳудуди вақтинча ёпилади. Шунингдек, Лабзак кўчасининг Алишер Навоий шоҳ кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисмида ҳаракат тўхтатилади.

«Умра» сафари харажатлари ошиши мумкин — Ўзбекистон мусулмонлари идораси
19 март 2022, 17:11

«Умра» сафари харажатлари ошиши мумкин — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар беришича, Саудия Арабистонида меҳмонхона ва бошқа турдаги сервисларга талаб ошгани, қолаверса, Рамазон ойида ташкил этиладиган «Умра» тадбирлари ҳам нарх-навога таъсир кўрсатади. Шунга кўра, ҳар бир зиёратчи учун белгиланган суммага қўшимча тўлов қилиниши мумкин.

Қозоғистон ҳам Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини тан олди
19 март 2022, 15:50

Қозоғистон ҳам Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини тан олди

Ўзбекистон ва Қозоғистон коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни тан олиш борасида келишувга эришди. Бундан буён сертификатга эга фуқаролардан мамлакатлар чегарасини кесиб ўтишда ПЗР-тести натижаси талаб этилмайди. Аввалроқ, Тожикистон, Туркия ва Буюк Британия ҳам Ўзбекистон ковид-сертификатларини тан олганди.

Тошкент кўчаларини инсонийлаштириш имконияти пайдо бўлди
19 март 2022, 15:49

Тошкент кўчаларини инсонийлаштириш имконияти пайдо бўлди

«Газета.uz» танқидига учраган Навоий кўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси россиялик экспертлар Аркадий Гершман ва Александр Девяткин иштирокида қайта кўриб чиқилди. Асосий тамойиллар — пиёдалар хавфсизлиги ва жамоат транспортининг устуворлиги этиб белгиланди. Илк маротаба расмийлар томонидан 50 км/соат тезлик шаҳар учун энг мақбул деб тан олинди. Ҳокимият янгиланаётган барча кўчаларда бир хил усуллардан фойдаланишга ваъда бермоқда.

2021 йилда ҳар учинчи қотиллик оилавий муаммолар туфайли содир этилган — ИИВ
19 март 2022, 13:07

2021 йилда ҳар учинчи қотиллик оилавий муаммолар туфайли содир этилган — ИИВ

Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2021 йилда ҳар учинчи қотиллик (158 таси) ва оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг 190 таси оилавий муаммолар туфайли содир этилганини маълум қилди. Қолаверса, ўтган йили аниқланган жиноятларнинг 89 фоизи фош этилгани, қидирувдаги 4,6 мингдан ортиқ шахс эса ушлангани айтилди.

Тошкент вилоятида 4 гектар ерни $800 мингга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
19 март 2022, 12:43

Тошкент вилоятида 4 гектар ерни $800 мингга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

ДХХ Тошкент вилоятида 4 гектар ерни 800 минг долларга сотишга уриниб, олдиндан 100 минг долларни олганликда гумон қилинган икки фуқарони ушлади. Наманган ва Бухоро вилоятларида Косонсой ва Қоракўл давлат ўрмон хўжалиги ходимлари хўжаликка қарашли ерни фуқароларга ажратиб бермоқчи бўлганлиги айтилмоқда.

Ўзбекистонликларни Украинадан Польша орқали эвакуация қилиш якунланди
19 март 2022, 11:39

Ўзбекистонликларни Украинадан Польша орқали эвакуация қилиш якунланди

Ўзбекистон фуқароларини Польша орқали Украинадан эвакуация қилиш жараёни ниҳоясига етди. Польшадан жами 25 авиарейс воситасида 5786 нафар фуқаро ватанга олиб келинди. «Бошқа давлатлар орасида Ўзбекистон Украинадан ўз фуқароларини биринчи бўлиб эвакуация қилди», — деди Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг