Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга келган чет элликлар сони қарийб 2 баробарга ортиб, 2 миллион 688 минг 962 кишини ташкил этди.
Тошкентда Амир Темур шоҳ кўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида йўл ўртасидаги ва четларидаги панжараларни олиб ташлаш ишлари бошланди.
Ўзбекистон Марказий банки ва Қозоғистон Миллий банки банк назорати соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.
ЖЧ яримфинал баҳсида Бельгияни мағлуб этган Франция терма жамоаси финалга йўлланма олди.
«Реал Мадрид» «Ювентус» ҳужумчи Криштиану Роналдунинг Турин жамоасига ўтиши тўғрисидаги таклифини расман қабул қилди.
Банкларга эскирган хорижий валюталарни айирбошлаш ва алмаштириш учун қабул қилиш мажбурияти юкланди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев Автомобиль спорти федерациясига раҳбар бўлди.
Ўзбекистон 2028 йилгача АЭС қуришни режалаштирилмоқда. Президент раҳбарлигида ўтган йиғилишда станция қурилиши бўйича ташкилий-техник ва амалий масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контракт миқдори эндиликда энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Йил бошидан буён таълим тизимида коррупция ва ваколатни суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўйича 83 та жиноий иш қўзғатилган.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ислом тараққиёт банки президентининг маслаҳатчиси профессор Ҳаят Сулаймон Синди билан учрашди.
Ўзбекистондаги иссиқ ҳаво ҳафта охирига қадар давом этиши кутилмоқда.
Тошкентдаги «Чуқурсой» саралаш станцияси ҳудудида қиймати 20 миллион долларлик логистик марказ қурилади.
Эфиопия ва Эритрея уруш ҳолатининг тугатилишини ифодаловчи тинчлик ва дўстлик келишувини имзолади.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Brexit борасидаги келишмовчиликлар сабабли истеъфога чиқди. ТИВнинг янги раҳбари Жереми Ҳант бўлди.
Тошкентнинг доимий аҳолиси ярим йил ичида 21 минг кишига кўпайиб, 2 миллион 485,9 минг кишига етди.
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон аҳолиси 243,4 минг кишига (0,7 фоиз) ошиб, 32,9 миллионга етди.
Умид Аҳмаджонов штатлар жадвали, футбол клублари инфратузилмаси ва кўтарма пули муаммосини ҳал қилиш бўйича топшириқ берди.
Каттақўрғондаги ҳодиса ИИО ходимлари ўртасида уларнинг хулқ-атвори бўйича «таянч нуқтаси» бўлиши керак, деди омбудсман.
«Флешка» савдо марказида сотувчиларга пичоқ билан жароҳат етказишда гумон қилинган эркак қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг