Халқ таълими вазири Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бир қанча мактаблар ўн йиллар давомида капитал таъмирланмаган.
Ўзбекистон президенти Текирдоғ провинциясидаги темир йўл ҳалокатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Туркия раҳбарига ҳамдардлик билдирди.
Июлда бюджет ташкилотлари ходимлари ойликлари ва таътил пулларини беришни кечиктирган Навоий вилояти молия ва ғазначилик органлари Молия вазирлигидан огоҳлантириш олди.
Хотин-қизлар қўмитаси Каттақўрғондаги ҳодисадан кейин ИИВга бир қатор талаблар тайёрлади. Қўмита раҳбари Танзила Нарбаева келажакда бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун нималар қилиш кераклигини айтди.
Қонунчилик палатаси депутати Собит Турсунов Сирдарё вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди.
Туркиянинг Текирдоғ провинциясида юз берган темирйўл ҳалокати натижасида 24 киши вафот этди, 124 киши шифохонада даволанишда давом этмоқда.
Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг инаугурация маросимида қатнашади.
Қорақалпоғистонлик ёш журналист, Kruz.uz сайти асосчиси Фурқат Юсупов чўкаётган қизларни қутқараман деб ҳалок бўлди.
Қорақалпоғистон ва тўртта вилоят давлат солиқ бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Афғонистон президенти учрашувида Термизда Афғонистон консулхонасини очишга Ўзбекистон розилиги тасдиқланди.
Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар июнь ойида 2 фоизга арзонлашди.
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абега ҳамдардлик билдирди. Япониядаги сув тошқини сабабли 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Россияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этган Хорватия яримфиналда Англияга қарши майдонга тушади.
Швециядан устун келган Англия яримфиналда Россия — Хорватия учрашуви ғолибига қарши ўйнайди.
Бунёдкор шоҳ кўчасининг Муқимий кўчасидан Чилонзор метро бекатигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун ёпилди.
10 июнь куни Урганч туман ҳокими ўринбосари в. б. этиб тайинланган Бекзод Абдримов 1 июль куни 5 млн сўм миқдорида пора олаётганда ушланди.
Амалдаги қонунчилик 51 ҳолатда маҳалла маълумотномалари берилишини кўзда тутади. Адлия вазирлиги буларни бекор қилиш таклифини илгари сурди.
«Yoshlar — kelajagimiz» фондига бунга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғининг ўринбосари сифатида ишлаб келган Бунёд Баҳромбеков ижрочи директор бўлди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» футбол бўйича Англия терма жамоасининг 240 нафар мухлисини Лондондан Самарага ва ортга олиб боради.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқини Остона шаҳрининг 20 йиллиги билан табриклади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг