Шавкат Мирзиёев Қаҳрамон Қуронбоевнинг тўй кортежини тўхтатганига танқидий муносабат билдирди.
Фарғона вилоятида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга татбиқ қилиш учун энг камида 100 миллион доллар ажратилиши режалаштирилмоқда.
Номи ўзгарган «Бунёдкор» стадионига нафақат ўйин кунлари, балки бошқа кунларда ҳам экскурсия учун ташриф буюриш мумкин.
Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов оғир хасталикдан сўнг вафот этди.
1 январдан бошлаб туғилган чақалоқни рўйхатга олиш гувоҳномасида жисмоний шахснинг ягона идентификация рақами ёзилади.
Наманган, Андижон, Фарғона ва Қўқонда Миллий симфоник оркестр ва таниқли ижрочилар чиқиш қиладиган Open Air-Oltin Vodiy концертлари бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 226 нафар фуқарони афв этди.
Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм университетида ШҲТга аъзо давлатлардан талабалар таҳсил олади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Мудофаа вазирликлари 2018 йил учун ҳамкорлик режасини имзолади.
Ҳукумат ЮНЕСКО томонидан «хавотирли рўйхат"га киритилган Шаҳрисабзнинг тарихий марказини тиклаш бўйича қарор қабул қилди. Шунингдек Хива, Бухоро ва Самарқанддаги маданий мерос объектларида қўриқлаш ишлари кучайтирилади.
Сузиш бўйича Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси Германиядаги мусобақада 10 та медални қўлга киритиб, 2 та жаҳон ва 7 та Осиё рекордини янгилади.
Зинедин Зидан футбол бўйича Франция терма жамоасини бошқариш ҳақида ўйлаб кўрмаганини маълум қилди.
Хотин-қизлар қўмитаси миграция оқибатида ҳимояга муҳтож бўлган болаларни ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳага қўл урди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин икки давлат тарихида биринчи марта учрашди.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти бўйлаб сафарини бошлади.
Афғонистон билан чегарада номаълум шахслар буғу боласига ўқ узди. Чегарачилар жонивор парваришини зиммасига олди.
Ўзбекистон экспорт тузилмасида хизматлар, импортда эса — машиналар ва ускуналар етакчилик қилмоқда.
Таълим ва спорт муассасаларидан спиртли ичимлик сотиш нуқталаригача масофани 500 дан 100 метргача қисқартириш таклиф қилинмоқда.
Йил бошидан буён 21,5 мингдан ошиқ киши маст ҳолда машина ҳайдагани учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 15−17 июнь кунлари нишонланади. Президент шу ҳақдаги қарорни имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг